Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида иккита Nexia автомашинаси тўқнашуви оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этди, яна икки киши турли жароҳатланди.
Ўзбекистонда Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилди.
Президент бошчилигидаги селекторда коррупцияда айбланиб қўлга олинган мансабдорлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, Қибрай тумани ҳокими ўринбосари 35 минг, Тошкент ҳокимлиги қошидаги бошқарма бошлиғи 1,4 млн, Марҳамат тумани ҳокими ёрдамчиси 29 минг, Бувайда ҳокими ўринбосари 20 минг доллар олаётганда ушланган.
Фарғона вилоятида 17 октябрдан ниқоб тақмаган шахслар камера орқали аниқланади. Ушбу шахсларга нисбатан баённома тузилиб, жарима почта орқали жўнатилади.
ДХМ қайси маълумотномалар кўп сўралаётгани ва қайси давлат идоралари уларни талаб этаётганини ўрганди. Мониторинг натижасида ушбу ҳужжатлар асосан соғлиқни сақлаш, ички ишлар органларига ишга кириш ҳамда кредит олиш учун учун сўралаётгани маълум бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазири Оқолтин туманида ўтказилиши режалаштирилаётган аҳоли ўртасида юриш ва тўғри овқатланиш бўйича тажриба тўғрисида сўзлаб берди. У соғлом турмуш тарзи коронавирусга қарши курашда энг самарали йўл эканини маълум қилди.
Давлат статистика қўмитаси сайтида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг раҳбари ва таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қўмита сайтнинг янгиланаётганлиги ва носозликлар тузатилганлигини маълум қилди.
Сентябрь ойида саёҳатчи Шароф Эгамбердиевнинг жамоаси саргузаштларни севувчилар билан биргаликда Тошкент вилоятидаги тоғли водийга йўл олдилар. Сафар иқлим синовига айланди — ҳарорат -22°C га тушди. Экстремал об-ҳаво шароити устидан қозонилган ғалаба бадали — «Газета.uz» материалида.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўз ходимларининг пойтахтдаги «Интерконтинентал» меҳмонхонасида яшаши учун 2 млрд сўм тўлади. Вазирнинг биринчи ўринбосари тўлов бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилмаганини маълум қилди.
ТДПУ ректори Алишер Умаров суд қарори ижросини таъминламагани учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида жаримага тортилди. Унга ноқонуний ишдан бўшатилган кафедра мудирини лавозимига қайта тиклаш юклатилган эди.
Ўзбекистонда умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқитиш сифатини баҳолашга муқобил шаклларни татбиқ этиш мақсадида «Билим ва кўникмаларни баҳолаш маркази» нодавлат таълим ташкилоти ташкил этилади.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзув бўйича изоҳ берар экан, ўз ҳаракатларини тан олди. У аудиоёзувдаги гаплар тадбиркорга ортиқча тўланган ҚҚС ўз вақтида тўланмагани ва асоссиз равишда хисоб рақами банд қилиниб, ундаги маблағлар ундирилмоқчи бўлгани учун айтилганини маълум қилди.
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раисининг инвестиция, экспорт ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари Улуғбек Абраев 39 ёшида вафот этди. «Газета.uz» манбасига кўра, марҳум COVID-19дан даволанаётган эди.
Ўзбекистонда январь-сентябрь ойлари давомида 4294 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. ЙТҲлар оқибатида 1293 киши ҳалок бўлган, 3886 нафари жароҳатланган. Республика бўйлаб энг кўп ЙТҲ пойтахтда, Фарғона ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.
Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Ходжаева «Газета.uz»га берган интервьюсида нима учун оиладаги зўравонлик ҳолатлари судгача етиб бормаслиги, аёллар учун сиёсат ва бизнесда квоталар нима учун зарурлиги, нега Хотин-қизлар қўмитаси ўз вазифаларини янги Маҳалла вазирлигига топширмасдан, Аёллар ишлари бўйича вазирликка айланиши лозимлиги ҳақида гапириб берди.
Юк машинаси «Тошкент — Андижон» йўналишида ҳаракатланаётган поездга бориб урилди. Ҳайдовчи қоидани бузиб, «шлагбаум»ни айланиб ўтишга уринган. У воқеа жойида вафот этди. Поезд 42 дақиқага ушланиб қолди.
Самарқандда ППХ ходимларининг 15 ёшли ўсмирни ниқоб тақмагани учун мажбуран ички ишлар бўлимига олиб кетиш жараёни акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. ИИО ходимларидан бири жараённи видеотасвирга олаётган фуқарога ҳам ташланди. Вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан баёнот бериб, ППХ ходимларига фуқаролар билан мулоқотда одоб-ахлоққа риоя қилиш лозимлиги тушунтирилганини маълум қилди.
Ўзбекистонда 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади. Ушбу тизим бўйича тест топширган абитуриентга ОТМга кириш имтиҳонларида максимал баллга нисбатан табақалатирилган балл берилади.
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 28 ёшли шахс 8 ёшли қизга нисбатан ахлоқсиз хатти-ҳаракатларни содир этди. Қизнинг онаси «Сукут сақлама» лойиҳасига ҳодиса тафсилотларини баён қилди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
15 октябрь — жисмоний шахсларнинг ер солиғини тўлаш бўйича сўнги муддати. Ер солиғи қандай ҳисобланади, муддатдан кейин тўлаганлар учун қандай жарима қўлланилади ва ким ер солиғидан озод қиланади?
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг