Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош патологоанатоми Ражаббой Исроилов Зангиота касалхонасида марҳум беморларнинг қариндошлари жасаднинг чиқарилишини кутаётгани акс этган видеога изоҳ берди.
Тошкент транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев йирик автобус бекатлари ва метрога кираверишда катта ҳажмли ахлат қутилари ўрнатилишини маълум қилди. Шунингдек, у пойтахтдаги жамоат транспорти йўловчиларига бепул тарқатиладиган бир марталик қўлқопларнинг нархини ошкор қилди.
Навоий вилояти Конимех туманидаги болалар боғчаси 4 млрд сўмга таъмирлангач, февраль ойида фойдаланишга топширилганди. Орадан 8 ой ўтгач, боғчанинг ички деворлари ёрилишни бошлаган.
Ўзбекистон Қаҳрамони, собиқ сенатор, археолог Ғайратдин Хожаниязов 72 ёшида оламдан ўтди.
21 октябрь куни республиканинг шимолий ҳудудларига Ғарбий Қозоғистон орқали Волга бўйи устидан вужудга келган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массаси кириб келади. Пайшанба ва жума кунлари эса салқин ҳаво бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади ва барча ҳудудларида булут қоплами ортиши, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёғиши, баланд-баланд жойларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ўзбекистон миллий университети ОТМлар рейтингида кетма-кет учинчи йил ўз етакчилигини сақлаб қолди. Рейтингда талабаларнинг мутахассислик фанларидаги билим даражаси, профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий мақолалари сони ва иш берувчиларнинг битирувчилар ҳақидаги фикрлари ҳисобга олинган.
Ўзбекистон ОТМларида анъанавий таълим шаклига ўтиш имкониятлари ўрганилмоқда. Якуний қарор талабалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида ўтказилаётган сўровнома якунлари ҳамда СЭС хулосалари асосида университетлар кенгашлари томонидан қабул қилинади.
Фарғона вилоятида кузатув камералари орқали икки кеча-кундузда 1364 нафар ниқоб режимини бузган шахс аниқланди. Мазкур ҳолатлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, фуқароларнинг яшаш манзилига почта орқали юборилади.
Сурхондарё вилояти Ангор туманида Nexia автомобилининг каналга тушиб кетиши ва ёнғин келиб чиқиши оқибатида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси воқеа жойида вафот этишган.
Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Бахрамов ҳаётдан кўз юмди. У Тошкентда дафн этилади.
Шавкат Мирзиёев журналист Бобомурод Абдуллаевга Тошкентдан мебель ва маиший техникалар билан жиҳозланган уч хонали квартира совға қилди.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси август-октябрь ойларида ОАВ ёзганидек 28 млрд сўмга 133 та автомобиль эмас, 18,7 млрд сўмга 81 та автомобиль сотиб олинганини маълум қилди.
Қаҳвани севувчиларга бағишланади. Zira.uz қаҳвадан тайёрланган ширинликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
«Аввалдан эътибор берганимизда, геологиянинг ҳамма йўналишлари бўйича 15−20 фоиз аҳолини иш билан таъминлашимиз мумкин эди», — деди президент пойтахтдаги Геология фанлари университети қурилишига ташриф буюрганида.
Эврил Турон тахаллуси билан ижод қилган ёзувчи Мамадали Маҳмудов 79 ёшида оламдан ўтди.
Эпимаркази Афғонистонда бўлган зилзила Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида сезилди. Зилзиланинг кучи 2 баллни ташкил этди.
Май ойида Андижон ИИО ИИБда қийноққа солиниши натижасида вафот этган Алижон Абдукаримов иши юзасидан тергов ишлари якунига етди. Ҳозирда 6 нафар шахсга нисбатан эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Дам олиш кунлари мамлакатда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 4−5 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.
2019 йил якуни бўйича UzAuto Motors компаниясининг соф даромади 2,6 триллион сўмдан ошди. Компания раҳбари вазифасини бажарувчи Рустам Ражабовнинг ваколат муддати узайтирилди.
Таълим контракти тўлови учун кимларнинг даромади солиққа тортилмайди? Контракт тўловчи шахс учун солиқ имтиёзини олиш усуллари ва уларнинг қўлланилиши ҳақида — «Газета.uz» қўлланмасида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг