Халқ таълими вазирлиги биринчи ўқиш ҳафтасини ташкил этишда ота-оналардан ўз фарзандларини ўқиш ва дам олиш вақтини тақсимлашга ёрдам беришга, эрта ётишларини назорат қилишга ва телевизор олдида ва компьютерда ўтказадиган вақтини чеклашга тавсия берди.
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, эпидемиолог Рустам Икромов дезинфекцион туннеллардан фойдаланишда давом этиш кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, ҳозирга қадар дезинфекцион туннелларни самарасиз деган илмий мақолалар ёки нуфузли идораларнинг кўрсатмалари берилмаган. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги дезинфекция туннелларининг коронавирусга қарши курашда энг фойдасиз восита эканлиги ҳақида баёнот берган эди.
«Ўз миллий маданиятинг, мумтоз меросинг ҳимояси ва ривожи учун ҳукуматга қанчалик таклиф киритмагин, барчаси бекор кетмоқда», — бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Ҳусниддин Ато концерт фаолиятини лицензиялаш тартиби мумтоз мусиқа ривожланишига тўсқинлик қилиши, ушбу соҳадаги хонанда ва созандаларга қийинчилик туғдириши ҳақида.
Амалдаги Меҳнат кодекси 23 йил олдин кучга кирган эди ва вақтинчалик дастур сифатида кўрилаётган эди. Парламент қуйи палатасининг йиғилишида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси устида иш бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Унга кўра, иш билан таъминлаш, индивидуал меҳнат муносабатлари, ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнатга оид низоларни кўриб чиқиш каби қоидалар киритилиши кутилмоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларга, шу жумладан таълим олиш мақсадида кириш учун қўйилган асосий талабларини эълон қилди.
Икки кун давомида республика ҳудуди салқин антициклон таъсирида бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмидагина ҳаво исий бошлайди. Ҳарорат ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрдан 3−6 даражага пастроқ бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбсоари Баҳодир Юсупалиевнинг айтишича, агар касалланиш ҳолатлари камайиб борса, Россия билан авиақатновлар тикланиши мумкин. 5 сентябрдан кейин карантин чораларининг юмшатилишидан сўнг мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатни баҳолаш учун вақт талаб этилади.
Қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этиши устидан назорат бўйича Қарши прокурори Деҳқонбой Абдуллаев 46 ёшида иккитомонлама пневмониядан вафот этди.
6 ойлик танаффусдан сўнг 239 та мактаб анъанавий тарздаги таълим шаклига қайтди. Давлат мактабларида ўқув йили расман 14 сентябрдан бошланади.
Ўзбекистон Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакциналарни сотиб олиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда, дея хабар берди соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев. Бундан ташқари, Хитой ҳамда бошқа давлатларда ишлаб чиқарилаётган вакциналар клиник синовининг учинчи босқичида иштирок этиш масалалари ҳукумат ва мутахассислар томонидан муҳокама қилинмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги дезинфекция туннелларининг коронавирусга қарши курашда фойдасиз чора эканлигини тан олди. Вазирлик ушбу профилактик чора инсон организмига салбий таъсир қилиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.
Бу йил 1 килограмм пахта биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1400 сўм бўлади. Теримчилар ишчи шартномасини тузмасдан туриб далага чиқарилмайди.
Саримсоқпиёзли булочкалардан тортиб, ширин булочкаларгача — таъбингиз истаган барча булочкалар рецептларини Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.
Ўзбекистон ОТМларида анъанавий таълим шакли келгуси йилнинг январь-февраль ойларида — иккинчи семестр бошланиш вақтида қайта тикланиши мумкин.
Хоразм вилояти Шовот туманида ички ишлар ходимлари қимор ўйнаётган 21 нафар фуқарони қўлга олган ва қиморга тикилган 43 млн сўмдан ортиқ қийматдаги пуллар мусодара қилинган. Қўлга олинганлардан бир неча нафари ички ишлар вазирига видеомурожаат йўллаб, ўзларига нисбатан куч ишлатилганлигини иддао қилган ва таналаридаги жароҳатларни кўрсатишган.
Ўрмонларда сайёҳлик объектлари ташкил этилади. Президент келгуси йилда экология ва ов туризмидан даромадларни 10−15 бараварга ошириш мумкинлигини таъкидлади. Мебелсозлар учун павловния ва бошқа мебелбоп дарахтлар етиштириш учун ер ажратиш бўйича топшириқ берилди.
Hashar week ташкилотчилари «Ахлатингиз билан ёрдам беринг» шиори остида ташаббусни йўлга қўйишди. Пойтахт аҳолиси сараланган чиқиндиларни махсус йиғиш пунктларига топшириши мумкин, йиғилган қайта ишланадиган материаллардан тушган маблағлар хайрия ташкилотларига юборилади.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошидаги «Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси» мансабдор шахслари давлат корхонасининг 1 млрд 258,3 млн сўм маблағини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган. Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноят иши очилган.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида Lacetti автомашинасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб келаётган ҳайдовчи ёш аёл ва унинг икки яшар қизини уриб юборди.
Халқ таълими вазирлиги ўқув йили бошида жисмоний тарбия, чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик, мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик каби фанларнинг вақтинчалик ўтилишини тавсия этмаслигини маълум қилди. Ушбу фанлар масофавий таълим шаклидаги телевизион дарслар орқали ўзлаштириб борилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг