Президент қарори билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади. Шунингдек, марказдаги хорижий тадқиқотчи ва изланувчилар учун Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия таъсис этилди.
Карантинда сақлаш муддати врачлар кузатуви остида даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга оширган ҳолда 7 кун этиб белгиланади. «Қизил», «сариқ» ва «яшил» рейслар рўйхати янгиланди.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 15 августдан Чорвоқ сув омборида чўмилиш ва кўнгилочар воситалар борасида барча чекловлар ечилиб, улардан фойдаланишга рухсат берилганини маълум қилди.
Ўзбекистонда 17 августдан бошлаб барча диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар фаолиятига рухсат берилди. Бунда карантин қоидаларига қатъий риоя этилиши шарт. Жума намозини вақтинча адо этмаслик белгиланди.
Журналист Бобомурод Абдуллаев Бишкекда Ўзбекистон сўровига асосан қўлга олинди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси. Ҳозирда унинг экстрадицияси масаласи ҳал қилинмоқда.
Тошкентнинг еттита туманида тиббиёт бирлашмаларига янги раҳбарлар тайинланди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида Labo юк машинасининг реклама устунига бориб урилиши оқибатида автомобиль йўловчиси воқеа жойида вафот этди, ҳайдовчи жароҳат олди.
Қибрай туманида мурдаси саёҳат жомадони ичидан топилган эркакни ўлдиришда гумон қилинаётган икки киши қўлга олинди.
15 августдан бошлаб карантин чоралари юмшатилади: шахсий ва жамоат транспорти ҳаракати, қатор фаолият турлари, бозор ва маданий-маърифий муассасалар ишини босқичма-босқич қайта тикланади. Белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади. 17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови тикланиши белгиланди.
2020 йилнинг биринчи ярмида Давлат меҳнат инспекциясига меҳнат муносабатлари бузилганлиги тўғрисида 12 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларни ўрганиши натижасида 3886 нафар мансабдор шахсга нисбатан 6,3 млрд сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.
Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими нисбатан яхши ташкиллаштирилган бўлсада, аҳолининг деярли ярми ва кам таъминланган оилаларнинг учдан бир қисми ижтимоий ҳимоя дастурлари билан қамраб олинмаган. Бу ҳақда мамлакатдаги ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолаш бўйича ҳисоботда айтилади.
Ижтимоий тармоқларда МИБ Қарши шаҳар бўлими бошлиғининг Миллий гвардия ходимига қўполлик қилиб, уни ҳақоратлагани акс этган видеоёзув тарқалди. Уларнинг ҳар иккисига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
Қабул тест синовлари ўтказиладиган жойларда абитуриентларга барча санитария-гигиена шароитлари яратилиши ва уларнинг хавфсизлиги таъминланиши маълум қилинди. Шунингдек, республика бўйича бир кунда 100 мингга яқин абитуриентни тест синовидан ўтказилиши қайд этилди. Тест синовлари биринчи смена учун 08:00 да бошланиб, 10:00 гача давом этади ва иккинчи смена 17:00 да бошланиб, 19:00 да тугайди.
Янги ўқув йилидан бошлаб республикадаги 1200 та мактабда кундалик юритиш электрон шаклга ўтказилади ва қоғоз шаклидаги кундаликлар бекор қилинади. Хизматдан фойдаланишда интернет-трафик ҳисобланмайди.
«Агробанк» Сирдарё вилояти Мирзаобод филиалининг собиқ бошқарувчиси 3 нафар тадбиркорнинг хабардорлигисиз улар номига 520 млн сўм кредит расмийлаштириб, пулларни ўзи ишлатиб юборгани фош этилди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов коронавирус инфекциясига чалинганини маълум қилди. Вазир ҳозирда уйда реабилитация даврини ўтаётганини ва яқин орада ишга қайтишини билдирди. Шунингдек, вазир касалликни қандай бошидан кечираётганини ва даволанишга доир ўзини маслаҳатлари билан бўлишди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 160 мингта оила моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатидан («темир дафтар») чиқарилди. Улар ўрнига яна шунча янги оила киритилди ва уларга ҳам бир марталик моддий ёрдам тўланади.
Ўзбекистонда Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган COVID-19 га қарши вакциналардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилмоқда. Сешанба куни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцинани рўйхатдан ўтказди.
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида «Москвич» йўлдан чиқиб кетиб, ариққа қулади. Автомобилнинг икки йўловчиси оламдан ўтди.
Самарқанд вилоятида 12 августдан айрим соҳаларда карантин қоидалари юмшатилмоқда. Жумладан, автомобилларда стикерсиз ҳаракатланиш, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш объектлари ва бошқалар фаолиятини ташкил этишга ижозат берилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг