Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик талабаларнинг учинчи учрашуви бўлиб ўтди.
БМТнинг биометрик ҳужжатига эга бўлган чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонга кирган кундан эътиборан 30 кунлик визасиз режим белгиланди.
Маданият вазирлиги Филипп Киркоровнинг Тошкентдаги концертида раққосаларнинг кийиниши юзасидан изоҳ берди.
Ҳарбий хизматчилар «Фориш» тоғ дала-ўқув майдонида мураккаб ва ҳаракатланиш қийин бўлган тоғли ҳудудларда жанговор вазифани бажариш бўйича билим ва кўникмаларини оширдилар.
Электрон меҳнат дафтарчаси, автоматлаштирилган йўл ҳақи тўлаш тизими, «ягона миллий меҳнат тизими», бекор қилинаётган талаблар ва бошқалар. 1 январдан нималар ўзгаради?
Давлат комиссияси 2020/2021 ўқув йили қабулидан бакалавриат учун тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини тасдиқлади. Тўплаш мумкин бўлган максимал балл — 280,5 балл.
2017−2019 овқатдан заҳарланиш оқибатида 1700 нафар фуқаро, шу жумладан 665 нафар бола жабрланган. 15 киши вафот этган.
2020 йил 1 январдан тажриба тариқасида айрим давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва ҳудудларда давлат хизматига қабул очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилади.
Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган Олий суди Пленумининг мажлисида бир қатор қарорлар лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қисқараётган ҳужжатлар ва ваколатлар, ўзини-ўзи молиялаштиришга ўтаётган ОТМлар, ҳокимликларнинг бошқа давлат органларига ўтаётган ваколатлари ва бошқа ўзгаришлар — 1 январдан қисқараётган ҳужжатлар ва ваколатлар.
Хитой компаниясидан 6193 та бодикамера харид қилинди. Улардан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб фойдаланилади.
Мудофаа вазирлигининг «Йирик калибр» Олий лига ҚВЗ ўйинларининг финалида 19,3 балл билан 2019 йил чемпионига айланди.
Мирзо Улуғбек туманида яшовчи шахс маст ҳолда ўзи билан яшаб келаётган аёлнинг вояга етмаган қизини 4-қаватдан ташлаб юбориб, ўлимига сабабчи бўлди. Айбланувчи қўлга олинган.
Кўриш даражаси пастлиги сабабли Олма Ота-Тошкент-Термиз автомагистралида 80 киши, жумладан 36 нафар автобус йўловчиси эвакуация қилинди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда ҳавонинг исиши кутилмоқда, кундузи ҳаво ҳарорати +10… +15 даражагача кўтарилади.
Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати вақтинчалик тўхтатилгани боис Тошкентдан Фарғона водийсига буюртма автобус қатнови йўлга қўйилди.
Божхоначилар Ўзбекистон орқали ўз таналарида жами 5,7 кг дан зиёд героинни олиб ўтмоқчи бўлган олти нафар наркокурьерни қўлга олди.
«UZBAT A.O» компанияси ва якка тартибдаги тадбиркор Тошкентда таркибида никотин бўлган маҳсулотни ноқонуний равишда реклама қилгани аниқланди.
«Қамчиқ» довонида қор кўчкиси хавфси борлиги учун «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.
Олий суд 19 нафар маҳкума аёлнинг қилмишига иқрор ва пушаймон бўлганини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жазо муддатларини қисқартирди. Жазо муддатлари қисқаргани сабабли аёллар озод қилинди ва оилалари бағрига қайтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг