15−18 февраль кунлари Тошкент вилоятининг учта ва Наманган вилоятининг битта туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Давлат ташкилотлари эндиликда фуқародан ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилмайди. Қабул қилувчи уларни ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали ўзи олади. Ҳужжат билан ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабаб ходимни ишдан бўшатиш тақиқланмоқда.
Фарғона шаҳрида онлайн қимор сабаб қарзга ботган йигит қўшни маҳалладаги хонадонга ўғриликка тушиб, аёлни пичоқлаб ўлдирди. Суд уни 17 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан бошқа ҳудудларда ёмғир ёғади. Ҳарорат +3…+6 даражагача пасаяди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
ТЕХНОНИКОЛЬ мутахассиси Алексей Цибенконинг маълум қилишича, ПВХ мембраналари юқори сифатли гидроизоляция ускуналари сифатида самарали ҳимояни таъминлайди.
2024 йил 1 декабрдан ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда амалга ошириш тартиби жорий этилди. «Ўзсувтаъминот»га кўра, назоратчиларнинг уйма-уй юриб, тўловларни йиғиш ва қарздорлик қоғозларини тарқатиш жараёнлари тўлиқ тўхтатилган.
ЕИ — Марказий Осиё саммитининг ўтказилиш саналари, илк бор 13 000 сўмдан ошган доллар курси, 1 та китоб ўқиган маҳкум жазо муддатини 3 кунга камайтириш таклифи, ярмидан кўпи ортиқча вазндан азият чекадиган ўзбекистонликлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Самарқанд шаҳрида мебель цехида ноқонуний майнинг билан шуғулланган шахслар электр таъминотига 1,8 млрд сўм зарар етказди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонда 2025 йилдан ҳар бир туман ва шаҳарда инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган мактаблар ташкил этилади. «Рақамли кутубхона» тизимининг китобларга буюртма бериш модули жорий этилади. Боғча мавжуд бўлмаган ҳудудларда муқобил шакл — мобил гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилади.
Ўзбекистонда фуқаролар пенсия ёшига етганда ариза топшириши шарт бўлмайдиган проактив пенсия тизимига ўтилади. Депутатлар тегишли қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Тизимни 1 мартдан ишга тушириш режалаштирилган.
Тошкент метросининг Буюк Ипак йўли бекатида жамоат ҳожатхонаси ҳамда оналар ва болалар хонаси очилди. Хизматдан фойдаланиш нархи — 3 минг сўм. Метрополитен яна 3 та бекатда қурилиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Пойтахтда 2024 йилда 1280 авария содир бўлди. Оқибатда мингдан ортиқ одам жароҳатланди, 91 киши вафот этди. ЙҲХБ авариянинг ўчоқ нуқталарини аниқлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш бўйича ишлар олиб боради.
Олимпия ва Паралимпия ўйинларида спортчиларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун жойлардаги 310 та спорт мактаблари миллий терма жамоаларнинг «селекция базаси»га айланади. Мутасаддиларга ҳар бир мактаб бўйича аниқ мақсадларни белгилаб, уч йиллик дастур қилиш топширилди.
Ўзига хос эластиклик ва мустаҳкамлик хусусиятлари туфайли «ТЕХНОНИКОЛЬ» компаниясининг Logicbase ПВХ мембраналари сейсмиклиги 9 баллгача бўлган ҳудудларда ҳам биноларнинг ерости қисмларини муваффақиятли ҳимоя қила олади.
Олтинкўл туманида аёл шаърий никоҳдаги эри томонидан пичоқланиши оқибатида вафот этди. Эркак процессуал тартибда ушланиб қамоққа олинди.
Ўзбекистонликларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида эса қон босими билан боғлиқ муаммо бор. Шунингдек, аҳолининг 44 фоизи жисмоний фаол эмаслиги, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги аниқланган. Шу боис, «Соғлом инсон — соғлом миллат» умуммиллий ҳаракати бошланади.
Тошкент ва Навоий вилоятларининг аксарият туман-шаҳарларида маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тарифлар оширилди. Таъкидланишича, мажбурий ягона тарифлар хизматлар сифатини оширишга ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.
Жомбойда автобус Cobalt билан тўқнашиб ағдарилиши оқибатида 22 нафар аёл жабрланди, дея хабар берди Milliy телеканали. Бироқ бир кун олдин ЙҲХБ бу маълумотни яшириб, фақат бир киши ҳалок бўлганини таъкидлаган. Шифохона марҳум аёл киши бўлганини билдирди. ФВВ ҳодиса бўйича муносабат билдирмади.
Эндиликда ҳар ҳафтада маҳаллаларда оммавий жисмоний фаоллик тадбирлари ўтказиб борилади. Уларга ногиронлиги бўлган шахслар кенг жалб этилади. Шу билан бирга, маҳаллалар кесимида «Аҳолининг жисмоний фаоллиги рейтинги» юритилади.
Ўзбекистонда энди маҳкумлар 1 та китоб ўқиш орқали ўтаётган жазо муддатини 3 кунга қисқартириши мумкин бўлади. Бу учун маҳкум ўқиган китоби бўйича имтиҳон топшириши керак бўлади. Тегишли қонун депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг