Жамият

14 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
14 май 2024, 22:44

14 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Осиё хотин-қизлари форумининг илк куни, АЖ шаклига ўтказилган Humo, «Сўнгги қўнғироқ»ни ўтказиш бўйича тавсиялар, айрим маҳсулотлар экспорти учун минимал нархлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

2024 йилги «Олтин қалам» мукофотининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди
14 май 2024, 22:32

2024 йилги «Олтин қалам» мукофотининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Журналистика соҳасидаги «Олтин қалам» XVIII миллий мукофоти учун ғолиб ва совриндорлар тақдирланди. Бош миллий мукофот ғолиби — «UzReport TV» телеканали жамоасига Tracker автомобили топширилди.

Самарқандда Damas пиёдалар ўтиш жойида 11 ёшли қизни уриб кетди
14 май 2024, 17:05

Самарқандда Damas пиёдалар ўтиш жойида 11 ёшли қизни уриб кетди

Пастдарғом туманида Damas пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 11 ёшли қизни уриб юборди. Қиз тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Дубайда икки ўзбекистонлик йўловчи аёл самолётда жанжаллашди
14 май 2024, 17:00

Дубайда икки ўзбекистонлик йўловчи аёл самолётда жанжаллашди

Дубай аэропортида ноқулай об-ҳаво туфайли рейс кечиккач, ўзбекистонлик аёл жанжал кўтарди. У бортдаги бошқа бир аёл билан ҳам жанжаллашди. Оқибатда парвоз яна кечикди, бошқа қатновлар вақти ҳам ўзгарди ва аёллар рейсдан қолдирилди. Uzbekistan Airways кўрган 5037 доллар зарар улардан ундириб олинди.

Энди транспорт карталари UzPost алоқа бўлимларидан сотиб олинади
14 май 2024, 16:40

Энди транспорт карталари UzPost алоқа бўлимларидан сотиб олинади

15 майдан Тошкент шаҳрида транспорт карталари сотувчи шохобчалар фаолияти тугатилади. Йўловчилар ATTO транспорт карталарини UzPost алоқа бўлимларидан харид қилиши мумкин бўлади.

Нукусдаги кўзи ожизлар кутубхонасида талон-торожликлар ва ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди
14 май 2024, 15:15 1

Нукусдаги кўзи ожизлар кутубхонасида талон-торожликлар ва ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Нукус шаҳридаги кўзи ожизлар махсус кутубхонасида бинони қайта қуриш ва жиҳозлашга ажратилган пулларнинг 530,4 млн сўми талон-торож қилингани аниқланди. Шунингдек, Брайль принтерлари ва овоз ёзиш студиясига ажратилган 140 млн сўм ўзлаштириб юборилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

«Тошкент-3» терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликларни аниқлайдиган камералар 15 майдан ишга тушади
14 май 2024, 14:36

«Тошкент-3» терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликларни аниқлайдиган камералар 15 майдан ишга тушади

15 майдан бошлаб маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камералари ишга тушади. Кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади. Жарималар автоматик тарзда транспорт эгасига юборилади.

Бир ярим йил ичида магистратура: IT Park University`да ноёб дастур амал қилмоқда
14 май 2024, 13:00

Бир ярим йил ичида магистратура: IT Park University`да ноёб дастур амал қилмоқда

IT Park University Solution Architecture ва Cloud and DevOps каби йўналишларда бир ярим йиллик магистрлик дастурини таклиф этади. Истовчилар 9 сентябргача ҳужжатларини топшириши мумкин.

Намангандаги боғчанинг ўнлаб болалари бир Damas`га ўтқазилиб, қабристонга зиёратга олиб борилди
14 май 2024, 11:58

Намангандаги боғчанинг ўнлаб болалари бир Damas`га ўтқазилиб, қабристонга зиёратга олиб борилди

Чортоқ туманидаги оилавий боғчанинг 17 нафар тарбияланувчиси аввал Хотира майдонига, сўнг қабристонга зиёрат учун олиб борилди. Болалар битта Damas`га ўтқазилгани ва тақиқланса-да, қабристонга олиб борилгани учун боғча раҳбари «жиддий огоҳлантирилди».

Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли бола қутқарилди
14 май 2024, 11:26

Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли бола қутқарилди

Зангиота туманидаги хонадонларнинг бирида 2 ёшли бола 5 метр чуқурликдаги ҳожатхонага тушиб кетди. Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари уни пастдан соғ ҳолатда олиб чиқди.

Мактаб таълими вазирлиги «Сўнгги қўнғироқ»ни ўтказиш бўйича анъанавий тавсияларни берди
14 май 2024, 10:55

Мактаб таълими вазирлиги «Сўнгги қўнғироқ»ни ўтказиш бўйича анъанавий тавсияларни берди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактабларда «Сўнгги қўнғироқ»ни ўтказиш бўйича тавсияларни эълон қилди. Унда ресторан, хонадонларда «Битирув оқшоми»ни ўтказиш, совғага пул йиғиш, байрамга қиммат кийим сотиб олиш, енгил машиналарда сайр, гуруҳ бўлиб боғ ва сузиш жойларига бориш тақиқланади.

Наманганда КамАЗ уриб юборган 6 ёшли бола вафот этди
14 май 2024, 10:01 1

Наманганда КамАЗ уриб юборган 6 ёшли бола вафот этди

Тўрақўрғон туманида КамАЗ ҳайдовчиси 6 ёшли болани уриб юборди. Оқибатда бола шифохонада вафот этди. «Кенжа фарзандим эди, боғчада ҳам жуда доно эди. Ҳеч кимнинг бошига бу ташвиш тушмасин», — дейди марҳумнинг отаси.

Тошкентда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
14 май 2024, 09:23

Тошкентда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Яккасарой туманида Matiz (такси), Lacetti, Spark ва Isuzu тўқнашди. Оқибатда Matiz ағдарилиб кетди, 2 киши жароҳат олди.

13 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
13 май 2024, 22:15

13 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Меҳнат қонунчилигини бузган амалдорлар, «Док-1 Макс» жабрланувчилари учун 75,6 млрд сўм, 15 та ҳудудда ташкил этиладиган IT-шаҳарчалар, узоқ музокаралардан сўнг яна Жанубий Кореяга борадиган ўзбекистонлик мигрантлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Фарғонада тадбиркор 716 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
13 май 2024, 22:03

Фарғонада тадбиркор 716 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Фарғонанинг Қўштепа туманида мева-сабзавотларни сақлаш музлатгичидаги хатолик сабаб корхонанинг 716 млн сўмлик электр энергияси истеъмоли ҳисобга олинмагани маълум бўлди. Қоидабузарга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли органларга тақдим этилди.

«Қиз болани ўқитмаслик керак, деган стереотипларга барҳам берилмоқда» — Танзила Нарбаева
13 май 2024, 21:32

«Қиз болани ўқитмаслик керак, деган стереотипларга барҳам берилмоқда» — Танзила Нарбаева

«Хотин-қизларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш натижасида қиз болани ўқитмаслик, уйда ўтириши керак, деган стереотипларга барҳам берилмоқда», — деди Сенат раиси Танзила Нарбаева Самарқанддаги Осиё хотин-қизлари форумида. Унинг таъкидлашича, қизлар илғор соҳаларга фаол кириб келмоқда.

Фарғонада 19 киши номига автокредит расмийлаштириб, 6,3 млрд сўмни ўзлаштирган шахслар ушланди
13 май 2024, 21:31

Фарғонада 19 киши номига автокредит расмийлаштириб, 6,3 млрд сўмни ўзлаштирган шахслар ушланди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида бир нечта фуқаролар ўзаро тил бириктириб, 19 киши номига автокредит расмийлаштиргани, аммо уларга машина олиб бермай, 6,3 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди. Уларга нисбатан жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

14 майда диний тадбир туфайли вақтинчалик автобус йўналишлари ташкил этилади
13 май 2024, 21:04

14 майда диний тадбир туфайли вақтинчалик автобус йўналишлари ташкил этилади

14 май куни христианлик динининг ота-оналарни хотирлаш тадбирлари ўтказилиши сабаб Тошкент шаҳридаги 3-сонли қабристон томон 2 та бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади. Бу учун 8 та MAN автобуслари ажратилади, улар 7:00 дан 18:00 гача ҳаракатланади, йўлкира ҳақи — 5 минг сўм.

2024 йилда 10 та янги халқаро автобус йўналишини очиш режалаштирилган — Транспорт вазирлиги
13 май 2024, 19:49

2024 йилда 10 та янги халқаро автобус йўналишини очиш режалаштирилган — Транспорт вазирлиги

Ҳозирда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича 196 та автобус қатнови йўлга қўйилган ва йил бошидан буён 173 минг йўловчи ташилган. Транспорт вазирлиги йил охиригача яна 10 та янги халқаро автобус йўналиши очилишини маълум қилди.

Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга яна мавсумий ишлар учун бориши мумкин бўлади
13 май 2024, 17:33

Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга яна мавсумий ишлар учун бориши мумкин бўлади

Ўзбекистон Жанубий Корея ҳукумати билан узоқ музокаралар ўтказиб, ўзбекистонликларни мавсумий ишларга жалб қилиш бўйича келишувга эришди. 2021 йилда Корея кўплаб фуқаролар меҳнат шартномаларини бузгани ва белгиланган муддатда мамлакатни тарк этмагани учун ишга қабул қилишни тўхтатганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг