Жамият

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган Андижондаги Навоий боғида қурилиш ишлари бўлмаслиги маълум қилинди
31 январь 2025, 13:47

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган Андижондаги Навоий боғида қурилиш ишлари бўлмаслиги маълум қилинди

2024 йилнинг кузида Андижондаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи ҳудудида ишбилармонлик маркази, кўп қаватли турар жой мажмуалари қурилиши маълум бўлганди. Бу эса жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Вилоят ҳокимлигига кўра, боғ фақат реконструкция қилинади ва замонавий кўринишга келтирилади.

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, кечалари совуқ сақланиб туради
31 январь 2025, 11:02

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, кечалари совуқ сақланиб туради

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси совуқ сақланиб туради, кундузи ҳарорат +5…+8 даража, жанубда эса +10…+12 даражагача илийди.

Фарғонада Damas бошқарувидаги 17 ёшли бола BYD билан тўқнашиб вафот этди
31 январь 2025, 09:36

Фарғонада Damas бошқарувидаги 17 ёшли бола BYD билан тўқнашиб вафот этди

Олтиариқ туманида баённома тузилган BYD Song автомобилини олиб кетаётган ЙПХ инспектори ЙТҲга учради. 17 ёшли Damas ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиб кетиб у билан тўқнашди. Оқибатда бола шифохонада вафот этди.

️Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади
31 январь 2025, 00:47

️Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади

Э️нди олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади. Эҳтиёж 4 йиллик даврга ишланиб, тенденциялар асосида платформага тузатишлар киритилади. Унда расмий банд аҳоли сони, бўш иш ўринлари ва битирувчилар ҳақида маълумотлар мавжуд бўлади.

30 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
30 январь 2025, 23:53

30 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Биринчи президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйган Мирзиёев, устун мавқега эга деб топилган Payme, Ўзбекистонда ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган Alibaba Cloud, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор шахслар рўйхати ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Депутатлар бола туғилганда оталарга ҳақ тўланадиган таътил бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди
30 январь 2025, 22:40

Депутатлар бола туғилганда оталарга ҳақ тўланадиган таътил бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

Депутатлар Меҳнат кодексига иш жойида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини тақиқлаш ва олдини олиш, бу ҳаракатлардан жабрланганларга қўшимча таътиллар бериш, шунингдек, фарзандли бўлган эркакларга ҳақ тўланадиган таътил ажратишни назарда тутувчи ўзгартиришларни биринчи ўқишда қабул қилди.

Тошкентда қиз уч марта ўғирлаб кетилди. Гумонланувчилар, жумладан, у билан яшаган шахс қўлга олинди
30 январь 2025, 22:03

Тошкентда қиз уч марта ўғирлаб кетилди. Гумонланувчилар, жумладан, у билан яшаган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳрида яшовчи 20 ёшли қиз узоқ вақт давомида собиқ шериги ва унинг шериклари томонидан зўравонликка учраган ва уч марта ўғирлаб кетилган. Тўрт нафар гумонланувчи қўлга олиниб, жиноят иши очилди.

Жиззахда автобус йўл тозаловчи машина билан тўқнашди
30 январь 2025, 17:56

Жиззахда автобус йўл тозаловчи машина билан тўқнашди

Шароф Рашидов туманида ичида йўловчилари бўлган автобус йўлларни тозаловчи махсус транспорт воситаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида уч кишига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

Сўровнома: Ислом Каримов даврида нима яхши-ю, нима ёмон эди?
30 январь 2025, 17:22

Сўровнома: Ислом Каримов даврида нима яхши-ю, нима ёмон эди?

30 январь — Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун. Ўзбекистонни 1989 йилдан 2016 йилгача, яъни вафотига қадар бошқарган Ислом Каримовнинг раҳбарлик даврини ўзбекистонликлар қандай хотирлайди? «Газета.uz» пойтахт кўчаларида бўлиб, аҳолига бир қанча саволлар билан юзланди.

Ердан юқори даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи кешбэк сифатида қайтариб берилади
30 январь 2025, 17:04

Ердан юқори даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи кешбэк сифатида қайтариб берилади

Ўзбекистонда бир сотихда 5 млн сўмдан юқори расмий даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи кешбэк сифатида қайтариб берилади. Аксинча, томорқасига экин экмаганлардан ер солиғи оширилган миқдорда ундирилади. Шунингдек, деҳқонлар ва экспортчиларни боғлайдиган маркетплейс ташкил этилади.

Ўзбекистонда вейпларни импорт қилиш ва сотишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун депутатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди
30 январь 2025, 16:08

Ўзбекистонда вейпларни импорт қилиш ва сотишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун депутатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди

Ўзбекистон депутатлари электрон сигареталарни (вейплар) мамлакатга олиб кириш ва уларнинг муомаласини тақиқлаш ҳақидаги қонунни қабул қилиб, уни Сенатга юборди. Парламент аъзолари ҳужжатни иккинчи ва учинчи ўқишда ҳеч қандай саволларсиз, бир овоздан маъқулладилар.

Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди
30 январь 2025, 15:31

Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартиби тасдиқланди. Низомга кўра, алкоголь маҳсулотларини чет элда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти ҳамда техник этил спиртидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш тақиқланади.

Тошкентнинг Шота Руставели кўчасидаги 22-уй маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади
30 январь 2025, 15:14

Тошкентнинг Шота Руставели кўчасидаги 22-уй маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади

Пойтахтнинг Шота Руставели кўчасидаги 22-уйни Моддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатига киритиш режа қилинмоқда. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ижтимоий тармоқларда унинг бузилиш эҳтимоли ҳақидаги тарқалган хабарларга жавобан маълум қилди.

Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар рўйхати шакллантирилди
30 январь 2025, 15:11

Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар рўйхати шакллантирилди

ИИВ Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 800 мингдан ортиқ шахс рўйхати шакллантирилганини маълум қилди. Вазирлик вакили фуқаролар нима мақсадда бундай рўйхатга киритилганига изоҳ бериб, уларга фақат ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

MyTaxi 10 йиллигини нишонламоқда ва барча фойдаланувчиларга сафарлар учун промокод тақдим этмоқда
30 январь 2025, 15:00

MyTaxi 10 йиллигини нишонламоқда ва барча фойдаланувчиларга сафарлар учун промокод тақдим этмоқда

MyTaxi хизмати 10 йиллик муваффақиятли фаолиятини нишонлаб, қулай ва хавфсиз саёҳатларни тақдим этади ва юбилей шарафига фойдаланувчиларга промокод совға қилади.

Ўзбекистонда февраль ойида об-ҳаво қандай бўлади?
30 январь 2025, 14:44

Ўзбекистонда февраль ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Февраль 6−7 кун давом этадиган қуруқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат кечалари 0…-5 даража, кундуз кунлари +3…+15 даража атрофида бўлади. Сўнгра ой охиригача кечаси −13…+7, кундузи 0…+15 градусгача ўзгариб туриши кутилмоқда. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ёмғир, қор ёғиши мумкин.

Ўзбекистонда дорихоналарнинг гиёҳвандлик воситаларини бериш тартиби белгиланди
30 январь 2025, 14:04

Ўзбекистонда дорихоналарнинг гиёҳвандлик воситаларини бериш тартиби белгиланди

Гиёҳвандлик воситаларини дорихоналар орқали бериш тартиби белгиланди. Низомга кўра, улар дорихона мудири, фармацевт ёки унинг ассистенти томонидан шифокорнинг махсус пушти рецепти асосида берилади. Шифокор фақат 1 номдаги гиёҳвандлик воситасини етти кунлик эҳтиёждан ошмаган ҳолда ёзиши керак.

Тергов жараёнида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кучайтирилади
30 январь 2025, 14:04

Тергов жараёнида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кучайтирилади

Тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатлари янада кучайтирилади. Қонун билан тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳамда уни кўриб чиқиш асослари белгиланди.

Бухоро вилоятида Cobalt ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб кетди
30 январь 2025, 13:10

Бухоро вилоятида Cobalt ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб кетди

Бухоро вилоятининг Жондор туманида ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган Cobalt ҳайдовчиси тўсатдан ҳаракатланиб, улардан бирини уриб кетди. Воқеа юзасидан ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

My.gov.uz ва Uzum Bank давлат хизматлари учун қулай нақд пулсиз тўловларни йўлга қўймоқда
30 январь 2025, 13:00

My.gov.uz ва Uzum Bank давлат хизматлари учун қулай нақд пулсиз тўловларни йўлга қўймоқда

Ўзбекистон аҳолиси энди my.gov.uz порталида Uzum Bank иловаси орқали ва Uzum Nasiya`дан бўлиб-бўлиб тўлаш орқали давлат хизматлари учун тўловни амалга оширишлари мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг