Жамият

ДХХ Тошкентда жанговар қуроллар сақлаган шахсларни қўлга олди
17 май 2024, 11:41

ДХХ Тошкентда жанговар қуроллар сақлаган шахсларни қўлга олди

Тошкент шаҳрида Россиядан олиб келинган 3 дона Макаров, 1 дона ТТ пистолети ва патронларини сақлаб келган шахслар ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

Жиззахда учта юк машинаси тўқнашди
17 май 2024, 11:23

Жиззахда учта юк машинаси тўқнашди

Шароф Рашидов туманида 2 та Howo ва Sany юк машиналари ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади
17 май 2024, 10:42

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев телефон орқали Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан табриклади. Ўзбекистон президенти унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош қозоқ халқига тинчлик ва равнақ тилади.

«11 метрдан теполмаганнинг ўрнида ўзим бўлсам дедим». Президент U-23 финалини эслади
17 май 2024, 09:08

«11 метрдан теполмаганнинг ўрнида ўзим бўлсам дедим». Президент U-23 финалини эслади

Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Японияга қарши U-23 финалини эслаб, жамоа пенальтидан унумли фойдалана олмай, мағлуб бўлгач, 3 кун ухламай чиққанини айтди. «Унинг ўрнида ўзим бўлсам дедим. Биттагина тўп-а!» деган президент жамоанинг Олимпия ўйинларига йўлланма олганини катта ютуқ деб атади.

Ўзбекистонда ELLE халқаро нашри иш бошлайди
17 май 2024, 08:05

Ўзбекистонда ELLE халқаро нашри иш бошлайди

Ўзбекистон бозорига ELLE медиа бренди кириб келади. ELLE Oʻzbekiston ходимларни ишга қабул қилишни бошлади.

Андижонда 80 сотих ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
17 май 2024, 00:39

Андижонда 80 сотих ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида 80 сотих нотурар ерни 160 минг долларга, Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 2,1 гектар ерни 36 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди. Уларга нисбатан иккита модда бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.

Тошкентда ўгай онасининг қийноқлари сабаб уйидан чиқиб кетган болага ёрдам кўрсатилди
17 май 2024, 00:21

Тошкентда ўгай онасининг қийноқлари сабаб уйидан чиқиб кетган болага ёрдам кўрсатилди

Тошкентда ўгай онасининг қийноқ ва зулмлари сабаб уйидан чиқиб кетган вояга етмаган бола ижтимоий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Бола қаровсиз қолиши натижасида унинг таълим олиши ва тарбияси издан чиқиб кетган, деб ёзди ИҲМА.

Ўзбекистонда «Тирик тарих» туркум фильмлари яратилади
17 май 2024, 00:01

Ўзбекистонда «Тирик тарих» туркум фильмлари яратилади

Ўзбекистонда энг қадимги ўтмишдан то яқин тарихгача бўлган даврни ўз ичига олган «Тирик тарих» туркум фильмлари яратилади. «Агар тарихимизни дунёга тараннум этмоқчи бўлсак, халқимизнинг миллий ғурурини кўтармоқчи бўлсак, буни биринчи навбатда кино ёрдамида амалга оширишимиз керак», — деди президент.

16 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
16 май 2024, 23:01

16 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Тошкентда очилган Ботир Зокиров ҳайкали, 23 майдан бошланадиган Ҳаж мавсуми, ёмғирдан сўнг сув босган Тошкент кўчалари, собиқ бош прокурор ўғлининг Дубайдаги офислари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкентдаги барча LED экранли рекламаларнинг ёруғлик даражаси меъёрга келтирилади
16 май 2024, 22:43

Тошкентдаги барча LED экранли рекламаларнинг ёруғлик даражаси меъёрга келтирилади

Тошкент аҳолисининг шикоятлари сабаб ҳокимият яқин 2 ойда барча LED экранлардаги рекламаларнинг ёруғлик даражасини текшириб чиқмоқчи. Дастлабки ўрганишларда уларнинг 90 фоизидан кўпи меъёрдан ортиқ ёруғлик тарқатиши аниқланган. Энди ушбу тартибни бузган экран эгалари электр тармоғидан узиб қўйилади.

«Асакабанк» Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан «Ўзбекистондаги энг фаол эмитент-банк» сифатида тақдирланди
16 май 2024, 21:00

«Асакабанк» Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан «Ўзбекистондаги энг фаол эмитент-банк» сифатида тақдирланди

2024 йилнинг 14 май куни Ереванда бўлиб ўтган ЕТТБ бошқарувчилар кенгашининг 33-йиллик йиғилишида «Асакабанк» Ўзбекистонда савдони молиялаштириш бўйича «Энг фаол эмитент банк» сифатида эътироф этилди.

«Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик» шиори остида спорт тадбирлари ўтказилиши белгиланди
16 май 2024, 19:00

«Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик» шиори остида спорт тадбирлари ўтказилиши белгиланди

19 май куни «Янги Ўзбекистон» боғида «Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик» шиори остида кенг қамровли маънавий-маърифий, ватанпарварлик ва спорт тадбирлари бўлиб ўтади. Бош соврин — 10 млн сўм.

Кўчмас мулк харидида нималарга эътибор бериш керак? Мутахассислар тавсияси
16 май 2024, 17:56

Кўчмас мулк харидида нималарга эътибор бериш керак? Мутахассислар тавсияси

Фуқаролар кўчмас мулк хариди учун шартнома тузаётганда ноқулай шароитга тушиши ёки фирибгарга алданиб қолиши мумкин. «CaEX Бизнинг уйлар 2024» кўргазмасида экспертлар шартномада нимага эътибор бериш кераклиги, бошқа давлатларда харидор ва давлат бюджети қандай суғурта қилинишини тушунтирди.

Тошкентда бир қатор кўча ва чорраҳалар таъмирланади — рўйхат
16 май 2024, 17:24

Тошкентда бир қатор кўча ва чорраҳалар таъмирланади — рўйхат

Майдан сентябрь ойига қадар Тошкентнинг қатор чорраҳа ва кўчаларида реконструкция ишлари олиб борилади. Жараён соат 22:00 дан 06:00 гача бажарилиши режа қилинмоқда. Ҳокимлик «иш жараёнида ноқулайликлар туғилиши муқаррар экани», бироқ барча имкониятларни ишга солишини билдирди.

Тошкентда фуқарони 2 млн сўм эвазига ишга жойлаб қўймоқчи бўлган метрополитен ходимаси ушланди
16 май 2024, 16:45

Тошкентда фуқарони 2 млн сўм эвазига ишга жойлаб қўймоқчи бўлган метрополитен ходимаси ушланди

Тошкент метрополитени ходимаси фирибгарликда гумонланиб ушланди. У фуқарони 2 млн сўм эвазига ишга жойлаб қўйишни ваъда қилгани айтилмоқда.

Dubai Unlocked суриштируви: Ўзбекистон собиқ бош прокурори ўғлининг Дубайда 8 млн долларлик кўчмас мулки бор
16 май 2024, 16:42

Dubai Unlocked суриштируви: Ўзбекистон собиқ бош прокурори ўғлининг Дубайда 8 млн долларлик кўчмас мулки бор

Халқаро журналистлар Дубайдаги мулк эгалари ҳақида маълумот берувчи Dubai Unlocked суриштирувини эълон қилди. Унда Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашитжон Қодировнинг ўғли — қидирувга берилган Алишербек Қодировнинг умумий қиймати деярли 8 млн доллар бўлган 4 та офисга эгалик қилиши айтилган.

Фарғона ва Сурхондарёда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар ёлғон экани айтилди
16 май 2024, 16:02

Фарғона ва Сурхондарёда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар ёлғон экани айтилди

Telegram каналларида Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида бола ўғрилари пайдо бўлгани билан изоҳланган видеолар тарқалди. Икки вилоят ИИБлари ушбу хабарлар асоссиз экани, видеоларда эса бошқа ҳолатлар тасвирланганини маълум қилди.

Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади
16 май 2024, 15:24

Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади

Ўзбекистонда 2024 йилги Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади. Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.

IT Park University томонидан MacBook Pro ўйналмоқда
16 май 2024, 15:00

IT Park University томонидан MacBook Pro ўйналмоқда

IT Park University`да кириш имтиҳонларини топширишда MacBook Pro акциясида иштирок этиш имконияти мавжуд.

Антикоррупция агентлиги 8,1 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидлари олди олинганини маълум қилди
16 май 2024, 13:06

Антикоррупция агентлиги 8,1 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидлари олди олинганини маълум қилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 19 та ҳолатда 8,1 млрд сўмлик давлат харидларининг қонунчиликка зид амалга оширилиши олди олинганини маълум қилди. Энг кўп қонун бузилиши ҳолатлари таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида аниқланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг