Ўзбекистон ва Қозоғистон Остона-Самарқанд йўналиши бўйича поезд қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Томонлар сайёҳлик поездлари қатнови тўғрисидаги битимни имзолади ва ишчи гуруҳ тузди.
Тошкент шаҳрида терговга гумонланувчи сифатида жалб қилинган шахсга нисбатан пора эвазига «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласида ёрдам бермоқчи бўлган терговчи ушланди. У ва унинг шериги фуқародан 20 минг АҚШ доллари олганликда гумонланмоқда.
2025 йилнинг январь ойи, прогнозларга кўра, ёғингарчилик ва ҳарорат режими бўйича меъёр атрофида ўтади. Аммо ойнинг учинчи ўн кунлиги совуқроқ келиши кутилмоқда. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Газета.uz» учун январь об-ҳавоси бўйича шарҳ тайёрлади. Видео.
Тошкентда йигирма йилдан буён бўш турган «Чорсу» меҳмонхонасини бузиш ишлари бошланди. Машҳур бинонинг ўрнида янги баланд қаватли меҳмонхона қурилади. Евгений Сорочин фоторепортажи.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 2 ёшли қизчанинг қорнидан 135 дона магнит шарча чиқариб олинди. Бунгача қайт қилдириш йўли билан 14 та шарча олинган. Қизчанинг аҳволи қониқарли.
Тошкент метрополитени тўрт вагонли янги 3 та метро поездларига эга бўлди. Поездлар 9−10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, йўналишларга чиқарилади.
Помидорли қайлада пишган пишлоқли тефтеллар, фрикаделькали запеканка, лапшали фрикаделькалар ва бошқа тефтель ҳамда фрикаделькалар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Қайта очилаётган электр заправкалар, қисқа таътилдан қайтган президент, Ўзбекистон паспортининг дунё рейтингидаги ўрни, болаларни ягона таомнома билан овқатлантириш режаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ўзбекистонда таълим олувчиларга нисбатан зўравонликка мойиллиги мавжуд педагог кадрларни аниқлаш ва уларга психологик ёрдам бериш механизмларини жорий этиш таклиф этилмоқда. Уларнинг касбий сўниши ва стрессларнинг олдини олиш учун симулятор ва кейслар яратиш ҳам режалаштирилмоқда.
Давлат боғчалари тарбияланувчиларини «Ягона мавсумий таомнома» бўйича овқатлантириш, бунга аутсорсни жалб қилиш режалаштирилмоқда. Ҳудудлар кесимида бир бола учун кунлик харажат белгилаб олинади. Унинг назорати билан янги Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш маркази шуғулланади.
Бўстонлиқдаги Бурчмулла ўрмон хўжалигида номаълум шахслар Қизил китобга киритилган қўнғир айиқни сиртмоқ билан ўлдиргани аниқланди. Улар ҳайвоннинг терисини қолдириб, бошқа қисмларини олиб кетган. Ҳозирда ҳуқуқбузарларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.
12 январь куни Magic City боғида шу қишнинг узоқ кутилган тадбири — M Cosmetic Cosmos «Космик» акциясининг финали, ўзбек эстрадаси санъаткорлари иштирокидаги ноёб концерт, шунингдек, M Cosmetic совға тўпламлари ўйини бўлиб ўтади.
Тошкент ҳайвонот боғи коллекцияси учта альпака, битта лама ва ҳар хил турдаги бешта турна билан тўлдирилди.
Марказий банк ижтимоий тармоқларда бегона рақамлардан қўнғироқларга жавоб берилаётганда банк карталаридан пул автоматик ечиб олинаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Регулятор логин, пароль ва SMS кодларини нотаниш шахсларга бериш, шунингдек, зарарли APK файлларни ўрнатиш мумкин эмаслигини эслатди.
Россиялик журналист Инесса Паперная, унинг ҳамроҳи ва ўзбекистонлик фуқаронинг Тошкент меҳмонхонасидаги ўлимида гумонланиб 4 киши қамоққа олинди. Улар орасида меҳмонхона эгаси, сантехник ва эски, носоз иситиш қозонини сотган сотувчилар бор. Қозон хавфсизлик қоидаларини бузган ҳолда ўрнатилган.
Ўзбекистон паспорти Henley & Partners рейтингида дунёнинг энг кучли паспортлари орасида 80-ўринни эгаллади. Ўзбекистон фуқаролари 62 та давлатга визасиз ёки етиб борганида виза олиш имкониятига эга.
Сайхунобод туманида фуқарога 10 минг доллар эвазига АҚШга бориши учун талабалик визасини олиб бермоқчи бўлган шахс аниқланди. У пулдан 5 минг доллар ва 26 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Сирдарё вилоятида 13 йил аввал жиноят содир этганликда айбдор деб топилган собиқ ИИБ ходими кассация инстанция судида оқланди. Судланувчи ўша вақтда 3 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган, жазо ўтаб бўлингандан сўнг, судланганлиги важи билан ишга олинмаган.
Дам олиш кунларида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз кам булутли об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечаси 0…-3 даража, кундузи +6…+11 даража бўлади.
Наманган вилояти Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 160 минг доллар миқдорида пора олаётган вақтида ушланди. У 2 гектар ерни харидор номига ўтказиб, у ерда коттеж қуриш учун рухсатнома олиб беришини айтган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг