Жамият

Самарқандда 5 киши қўлбола спиртли ичимликдан ҳалок бўлди
14 январь 2025, 00:58

Самарқандда 5 киши қўлбола спиртли ичимликдан ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида 5 нафар эркак қўлбола усулда ясалган спиртли ичимлик ичиш оқибатида ҳалок бўлди. Маҳсулотни сотган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ноқонуний қазишлар сабаб Зарафшон боғида 7 га яшил майдон йўқ бўлиб кетган — Эковазирлик
14 январь 2025, 00:36

Ноқонуний қазишлар сабаб Зарафшон боғида 7 га яшил майдон йўқ бўлиб кетган — Эковазирлик

Самарқандда иккита ҳолатда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 800 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди. Экология вазирлиги Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудида ноқонуний қазиш ишлари доимий равишда олиб борилгани сабабли 7 гектар яшил майдон йўқ бўлиб кетганини маълум қилди.

13 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
13 январь 2025, 23:50

13 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Парламентда мухолифат ҳуқуқларига оид қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режаси, 65 млн долларга хусусийлаштирилган Humo, байрам муносабати билан мукофотланган ҳарбийлар, МТРКнинг 2025 йилда 1,6 баравар ошган бюджети ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкентда йўл қоидалари қўпол бузилиши оқибатида икки пиёда жароҳатланди
13 январь 2025, 23:19

Тошкентда йўл қоидалари қўпол бузилиши оқибатида икки пиёда жароҳатланди

Тошкентда BYD ҳайдовчиси светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланмоқчи бўлиб, Nissan машинасига бориб урилди. У эса зарбдан қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларни босиб кетди. Икки киши жароҳатланди.

Тошкентга 2025 йилда яна 1000 та автобус олиб келинади — транспорт вазири
13 январь 2025, 22:40

Тошкентга 2025 йилда яна 1000 та автобус олиб келинади — транспорт вазири

Президент 2025 йилда Тошкентга яна 1000 та янги автобус олиб келишни буюрди, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Аввалроқ ҳокимлик BYD билан K9UD eBus электробусларини етказиб бериш бўйича шартнома тузганди. QR-чипта харид қилиш учун бекатларда қўшимча 675 та инфокиоск ўрнатиш режалаштирилган.

Президент қатор ҳарбий ва ҳуқуқ ходимларини мукофотлади
13 январь 2025, 20:46

Президент қатор ҳарбий ва ҳуқуқ ходимларини мукофотлади

Президент Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини орден ва медаллар билан тақдирлади.

Фото: Тошкент аэропортида мушуклар учун уйлар ўрнатилди
13 январь 2025, 18:07

Фото: Тошкент аэропортида мушуклар учун уйлар ўрнатилди

Тошкент халқаро аэропортида мушуклар учун уйлар ўрнатилди. Экологик материаллардан йиғилган уйда иситиш ва совитиш тизимлари ўрнатилган. «Мамлакат ҳақидаги тасаввур аэропортдан бошланади ва бундай уйчалар бутун мамлакатнинг муносабати кўрсаткичидир», — дея қайд этди Uzbekistan Airports.

Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво кузатилади
13 январь 2025, 15:44

Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво кузатилади

13 ва 14 январь кунлари Ўзбекистон бўйлаб илиқ ҳаво сақланиб қолади, ҳарорат +13 даражагача исийди. Ҳафта ўртаси кўп булутли бўлиши кутилмоқда, бироқ мамлакатнинг аксарият қисмида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати 2−3 даражага тушади.

Комил Алламжонов атрофидаги етти нафар фуқаро иши бўйича суд бошланди
13 январь 2025, 13:14

Комил Алламжонов атрофидаги етти нафар фуқаро иши бўйича суд бошланди

Олий суд Комил Алламжонов атрофидаги 7 нафар фуқаронинг (қўриқчилар, ҳайдовчи ва бошқалар) шикоятларини кўриб чиқишни бошлади. Адвокатнинг айтишича, улар асоссиз равишда 15 суткага қамоққа олинган. Унинг сўзларига кўра, иш суд-ҳуқуқ тизимидаги «кўп сонли камчиликларни» очиб беради.

Туркияда болалар уйида қолган 15 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди
13 январь 2025, 11:14

Туркияда болалар уйида қолган 15 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди

Туркиянинг Текирдағ вилоятидаги болалар уйида бўлган 15 ёшли бола бувиси ҳамроҳлигида ватанга қайтарилди. Унга муассасадан қочгани учун қидирув, бувисига эса уни «ташкиллаштиргани» учун айб эълон қилинган. Истанбулдаги бош консулхона ва тегишли ташкилотлар кўмагида айбловларни рад этишга эришилган.

Uzum Bank иловаси фойдаланувчилари энди телефон рақами орқали пул ўтказишлари мумкин
13 январь 2025, 11:00

Uzum Bank иловаси фойдаланувчилари энди телефон рақами орқали пул ўтказишлари мумкин

Эндиликда Uzum Bank фойдаланувчилари фақат олувчининг телефон рақамини билган ҳолда картага пул жўнатишлари мумкин.

Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг мафкура бўйича собиқ котиби Раъно Абдуллаева вафот этди
13 январь 2025, 10:47

Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг мафкура бўйича собиқ котиби Раъно Абдуллаева вафот этди

Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раисининг собиқ ўринбосари ва Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг мафкура бўйича котиби Раъно Абдуллаева 89 ёшида вафот этди. 1987 йилда у «пахта иши» бўйича ҳибсга олинган. Кейинроқ у оқланган, тергов пайтида унинг эътирофлари катта резонансга сабаб бўлган.

Самарқанд ва Жиззахда олис ҳудудлардаги мактабларга қатнайдиган автобуслар йўлга қўйилиши мумкин
13 январь 2025, 10:27

Самарқанд ва Жиззахда олис ҳудудлардаги мактабларга қатнайдиган автобуслар йўлга қўйилиши мумкин

2025 йил сентябргача Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг олис ҳудудларида жойлашган мактабларига қатнайдиган автобуслар аутсорсинг асосида йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Жиззахда илонни тириклай еган фуқаро жаримага тортилди
13 январь 2025, 09:38

Жиззахда илонни тириклай еган фуқаро жаримага тортилди

Зомин туманида кулвор илонини тириклай еган фуқаро 7,5 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди. Қолаверса, у табиатга 1 млн 125 минг сўм миқдорида зарар етказгани ҳисобланди.

Ўзбекистонда 13−19 январь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
13 январь 2025, 06:53

Ўзбекистонда 13−19 январь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ўзбекистонда жорий иш ҳафтаси қуруқ келади. Дам олиш кунлари эса булутли ва айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кундузи +12…+16 даража иссиқ бўлса-да, тунги ҳарорат ноль даража атрофида ёки ундан пастроқ кутилиши ҳафтанинг жуда иссиқ ўтмаслинини англатади.

ОАВ: Салим Абдувалиев («Салимбой») озодликка чиқди
12 январь 2025, 22:17

ОАВ: Салим Абдувалиев («Салимбой») озодликка чиқди

Март ойида 6 йилга қамалган тадбиркор Салим Абдувалиев («Салимбой») 12 январь куни соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли озодликка чиқди, деб хабар бермоқда ОАВ.

Самарқандда олтин ковлаш учун шахтага тушган 2 фуқаро ҳалок бўлди
12 январь 2025, 13:42

Самарқандда олтин ковлаш учун шахтага тушган 2 фуқаро ҳалок бўлди

Пахтачи туманида 5 киши таркибида олтин моддаси бўлган тошларни кавлаб олиш учун шахтага тушди. Улардан 2 нафари генератордан чиққан ис газидан заҳарланиб воқеа жойида ҳалок бўлди.

Сўровнома: Ўзбекистонда эркаклар учун алоҳида кун бўлиши керакми?
12 январь 2025, 11:56

Сўровнома: Ўзбекистонда эркаклар учун алоҳида кун бўлиши керакми?

«Газета.uz» пойтахт кўчаларида одамлардан Ўзбекистонда алоҳида Эркаклар куни бўлиши керакми ёки йўқ, бўлса, уни қайси санада нишонлаш ва қандай совғалар бериш мумкинлиги ҳақида фикрларини сўради.

Ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик билан шуғулланишга доимий рухсат берилади
12 январь 2025, 09:36 1

Ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик билан шуғулланишга доимий рухсат берилади

Жисмоний шахсларнинг ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик билан шуғулланишига доимий рухсат берилади. Бошида бу тартиб 2024 йил охиригача жорий этилганди. Такси бозоридаги агрегаторлар фаолияти тартибга солинади, уларнинг давлат, ҳайдовчи ва йўловчилар олдидаги мажбурияти аниқ белгилаб қўйилади.

UzAuto ўқитувчиларга имтиёзли автокредит ажратишдан бош тортгани ҳақидаги хабарларни рад этди
12 январь 2025, 09:19

UzAuto ўқитувчиларга имтиёзли автокредит ажратишдан бош тортгани ҳақидаги хабарларни рад этди

«Ўзавтосаноат» ўқитувчиларга имтиёзли автокредит билан автомобилларни сотишдан бош тортгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди. Компания автомобиль харид қилиш учун қатор банкларда турли механизмлар, жумладан, имтиёзли шартларда жорий этилганини қўшимча қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг