Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг 6 та туманида 2 дан 4 баллгача ер силкиниши қайд этилди. Эпицентр Сариосиё тумани бўлди.
Ўзбекистон президенти двигатели ҳажми 1000 дан 1200 см кубгача бўлган автомобилларни олиб киришда божхона тўловларини камайтиришни кўзда тутган қарорни имзолади.
Тошкентда тартибга солинмаган ўтиш жойида автомобиль уриб юборган яна бир пиёда ҳалок бўлди.
Апрелда аёл ҳамкасбларини дўппослаган Узун туманидаги 31-мактабнинг эркак ўқитувчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди. У 1,5 йил муддатга қамалди. Шунингдек, ундан икки нафар жабрланувчига етказилган маънавий ва моддий зарарлар ундирилган.
Андижон вилоятида «Завроқ» микрогидроэлектр станциясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Олтинкўл туманида янги чархпалак типидаги микро ГЭС ҳам янги қувватда ишга туширилди.
Тошкентда 24 ёшли қиз ўзи билан яшаб келган Хитой фуқаросини пичоқлаб, ўлдиргани аниқланди. У психотроп модда таъсирида бўлгани ва воқеага рашк сабабчи экани айтилмоқда.
Миллий гвардия Жиззах вилояти бошқармасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган 19 ёшли аскар вафот этди. Самарқанд ҳарбий госпиталига олиб кетилган аскарнинг ўлимига ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб сифатида келтирилмоқда.
Касби туманида фуқаро Қизил китобга киритилган 43 бош бўз эчкемарни ўлдириб, терисини шилиб олгани аниқланди. Бундан ташқари, унинг уйида бўлган яна 20 бош жонивор Муборак туманидаги чўлга қўйиб юборилди.
Бектемир ва Сергели туманларида Veolia Energy Tashkent томонидан 130 дан ортиқ уй-жой ва 30 дан ортиқ ижтимоий объектни ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтказиш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу биноларни самарали иситиш имконини беради. Лойиҳа доирасида янги қозонхоналар қурилмоқда.
Ўзгидромет узоқ давом этган юқори ҳарорат Кавказдан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши сабабли пасайишини билдирди. 20 июндан республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳарорат 4−6 даражага пасаяди, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, тошқинлар юз бериши мумкин.
Human Rights Watch ташкилоти нашида ортидан қамалган талаба Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан қўзғатилган иш бўйича апелляцияни адолатли кўриб чиқишга чақирди. Ташкилот қўзғатилган иш унинг дин ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқини бузишини қайд этди.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистонда фаолият бошлаганига 30 йил тўлди. «БМТТД Ўзбекистоннинг барқарор келажак қуриш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга содиқ қолади», — дейди дастурнинг Европа ва МДҲ давлатлари учун минтақавий бюроси директори Ивана Живкович.
18−21 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.
Қувасой шаҳрида мушукни қафасга солиб, уни тириклайи ёқиб юборган шахслар жаримага тортилди.
Бухоро вилоятидаги Қорақир табиий сув омбори ҳудудида тақиқланган тўрлар билан 327 та турли турдаги балиқни овлаган эркаклар қўлга олинди.
Қамчиқ довонида MAN юк автомобилининг тормоз тизими ишламай қолиб, хандаққа тушиб кетди. ФВВ қутқарувчилари махсус техникалар ёрдамида машинани чиқариб олди.
Ўзгидромет ёз ноодатий иссиқ билан бошланганига изоҳ берди. Охирги марта бундай иссиқ 2021 йилда июнь ойининг биринчи ярмида кузатилган ва у барча кузатувлар давомидаги энг иссиқ ҳаво бўлиб, ҳарорат +46 даражага етган. Жорий июнь бундай қийматларга «ета олмади».
Қорақалпоғистонда фермер мансабдор танишлари орқали жами 620 гектар ерни $400 мингга фуқаро номига расмийлаштириб бермоқчи бўлгани, пулнинг ярмини олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Шунингдек, Самарқанд ва Наманган вилоятларида ҳам ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат +43 даражагача исийди. Айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Жума куни пойтахтнинг Яшнобод, Юнусобод ва Чилонзор туманларидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг