Жамият

БМТ глобал йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича биринчи йиғилиш ўтказади
30 июнь 2022, 22:07

БМТ глобал йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича биринчи йиғилиш ўтказади

Нью-Йоркда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича БМТнинг олий даражадаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, дунёда бу борадаги вазият ёмонлашмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминламасдан туриб, барқарор ривожланишни таъминлаб бўлмайди, деди БМТ ЕИК.

Гулнора Каримова билан боғлиқ Гонгконгдаги пентхаус $68,4 млнга қайта сотилган бўлиши мумкин
30 июнь 2022, 21:09

Гулнора Каримова билан боғлиқ Гонгконгдаги пентхаус $68,4 млнга қайта сотилган бўлиши мумкин

Гулнора Каримовага тегишли экани тахмин қилинаётган ҳашаматли кўчмас мулк у қамоқдалик вақтида 68,4 млн долларга қайта сотилган бўлиши мумкин, дея хабар қилди Канаданинг The Globe and Mail нашри.

Қурбон Ҳайити 9 июль — шанба кунига тўғри келади
30 июнь 2022, 18:53

Қурбон Ҳайити 9 июль — шанба кунига тўғри келади

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси 30 июнь пайшанба куни Зулҳижжа ойининг 1-куни эканини маълум қилди. Унга кўра, Қурбон Ҳайити 9 июль — шанба кунига тўғри келади. Ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам оладилар.

Ўзбекистон аҳолисини июль ойида қандай об-ҳаво кутмоқда?
30 июнь 2022, 18:34

Ўзбекистон аҳолисини июль ойида қандай об-ҳаво кутмоқда?

Июнь ойининг охирида баъзи ҳудудларда бу ой учун максимал ҳаво ҳарорати бўйича рекордлар янгиланди. Ўзгидрометнинг хабар беришича, яқин кунларда ҳаво ҳарорати пасаяди. Июль ойида тоғли ҳудудлардан бошқа жойларда ёмғир ёғиш эҳтимоли кам.

Муштлашув иштирокчилари ҳамда фоҳишахона ташкилотчиларига суд ҳукми ўқилди
30 июнь 2022, 18:10

Муштлашув иштирокчилари ҳамда фоҳишахона ташкилотчиларига суд ҳукми ўқилди

Суд Тошкент шаҳар Юнусобод туманида пичоқ қўлланилган октябрь можароси иштирокчилари, шунингдек, Тошкент вилоятида фоҳишахона ташкил этган шахсларга нисбатан ҳукмни ўқиб эшиттирди. Уларнинг икки нафари қамалди, яна икки нафарининг озодлиги чекланди, бир нафари эса озод қилинди.

«Зарафшон» миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди
30 июнь 2022, 17:58

«Зарафшон» миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди

Жомбой туманидаги «Зарафшон» миллий табиат боғига қарашли ўрмонда ёнғин келиб чиқди. Уни 6 та ёнғин-қутқарув экипажи 2 соатдан кўпроқ вақтда бартараф этди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилди.

«Ковид ҳеч қаерга йўқолгани йўқ». Коронавируснинг янги тўлқини аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади
30 июнь 2022, 16:48

«Ковид ҳеч қаерга йўқолгани йўқ». Коронавируснинг янги тўлқини аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади

2-сонли Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов «Газета.uz»га интервьюсида коронавируснинг ҳозирги тўлқини аввалгиларидан нимаси билан фарқланиши, қайси аломатлар касалхонага ётқизишни талаб қилиши ва қандай жойларда ниқоб тақиш тавсия этилиши ҳақида гапирди.

Йил бошидан бери истеъмолчиларга 180,5 млрд сўм кешбэк тўланди
30 июнь 2022, 16:33

Йил бошидан бери истеъмолчиларга 180,5 млрд сўм кешбэк тўланди

Солиқ қўмитаси йил бошидан 27 июнга қадар истеъмолчиларга жами 180 млрд сўм кешбэк тўлаб берди. Кешбэк чекларини тақдим этиш бўйича Korzinka, Havas ва Makro савдо дўконлари етакчилик қилмоқда.

Самарқандда уксус ичган аёл ўз жонига қасд қилиш даражасига етказилган бўлиши мумкин
30 июнь 2022, 16:02

Самарқандда уксус ичган аёл ўз жонига қасд қилиш даражасига етказилган бўлиши мумкин

Самарқандда 29 ёшли аёл уксусдан заҳарланиб, вафот этган ҳолат юзасидан ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Уни қайнонаси камситиб келгани айтилмоқда. Марҳумадан олдинги келин ҳам ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди.

Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарлари Топ-10 талигидан жой олди
30 июнь 2022, 14:56

Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарлари Топ-10 талигидан жой олди

АҚШнинг «Mercer» компанияси дунёнинг энг қиммат ва энг арзон шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Гонконг энг қиммат шаҳар деб топилган бўлса, Анқара эса энг арзон шаҳар дея эътироф этилди. Тошкент эса арзон шаҳарларнинг Топ-10 талигида еттинчи ўринни банд қилди.

Ўзбекистонлик мерганлар халқаро мусобақада иккинчи ўринни эгаллади
30 июнь 2022, 14:26

Ўзбекистонлик мерганлар халқаро мусобақада иккинчи ўринни эгаллади

Туркияда 12 давлат ўртасида ўтказилган мерганлик бўйича халқаро мусобақада ўзбекистонлик ҳарбийлар иккинчи ўринни эгаллади. Улар лазерли масофа ўлчагичдан фойдаланмасдан ҳаракатланаётган вертолёт ва қайиқдан туриб нишонларни йўқ қилишди. Турк ҳакамлари Ўзбекистон жамоаси маҳоратини юқори баҳолади.

«Снос» ортидан мулк эгасига етказилган ноқулайликлар учун ҳам қўшимча тўлов тўланади
30 июнь 2022, 14:16

«Снос» ортидан мулк эгасига етказилган ноқулайликлар учун ҳам қўшимча тўлов тўланади

Президент ер участкаларини олиб қўйиш тартиб-тамойилларига оид қонунни имзолади. Ҳужжат билан қайси ҳолатлар жамоат эҳтиёжи деб эътироф этилиши ва нималарга компенсация тўланиши белгиланмоқда. Қолаверса, мулк эгасига етказилган ноқулайликлар учун объектнинг 5 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўланади.

Қамоқдан чиққан фуқароларга 9,2 млн сўм ёрдам пули берилади
30 июнь 2022, 11:21

Қамоқдан чиққан фуқароларга 9,2 млн сўм ёрдам пули берилади

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети» доирасида 9,2 млн сўм пул берилади. Уни олиш учун эса фуқаро тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик йўналишларидаги ўз лойиҳасини махсус комиссияга тақдим этиши керак.

Икки ҳудудда чет эл валютасини ноқонуний тарзда сотишга уринган шахслар ушланди
30 июнь 2022, 10:40

Икки ҳудудда чет эл валютасини ноқонуний тарзда сотишга уринган шахслар ушланди

Тошкент ва Жиззах вилоятларида чет эл валютасини ноқонуний тарзда муомалага киритганликда гумонланган шахслар қўлга олинди. Икки ҳолатда жами 8700 долларни 95 млн сўмга айирбошлашга чек қўйилди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон бўйлаб автосаёҳат: қаерга бориш, нимада юриш ва нималарга тайёргарлик кўриш керак?
30 июнь 2022, 09:00

Ўзбекистон бўйлаб автосаёҳат: қаерга бориш, нимада юриш ва нималарга тайёргарлик кўриш керак?

Саёҳатчи Тимур Нўмонов «Газета.uz»га Ўзбекистон бўйлаб автосаёҳатга қандай тўғри тайёргарлик кўриш кераклигини айтиб берди. Унинг маслаҳатлари автомобилда саёҳат қилишда қулайлик ва хавфсизликка таъсир қилиши мумкин бўлган асосий хатолардан қочишга ёрдам беради.

Амазон компанияси ходимаси Шаҳло Ходжаева «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди
30 июнь 2022, 08:53

Амазон компанияси ходимаси Шаҳло Ходжаева «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди

Президент «Газета.uz» нинг «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси қаҳрамони Шаҳло Ходжаевани «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади. У АҚШнинг Amazon компаниясида бизнес-таҳлил бўйича муҳандис сифатида фаолият юритади.

СЭС: Ниқоб режими ҳозирча жорий этилгани йўқ, аммо ниқоб тақиш тавсия этилади
29 июнь 2022, 22:46

СЭС: Ниқоб режими ҳозирча жорий этилгани йўқ, аммо ниқоб тақиш тавсия этилади

Охирги вақтлар коронавирусга чалинаётганларнинг 90 фоизи — эмланмаган кишилар. СЭС ҳозирча ниқоб режими жорий этилмагани, бироқ «саломатлик ва хавфсизлик учун» ниқоб тақиш тавсия этилишини маълум қилди. Президент иштирокидаги йиғилишларда расмийлар ниқоб кўриниш бермоқда.

29 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим ҳабарлар дайжести
29 июнь 2022, 22:10

29 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим ҳабарлар дайжести

Ўзбекистон компаниясининг АҚШ санкцияларига тушиши, электр таъминотидаги узилишлар, халқнинг ўзи ҳам мухолифат бўлиши мумкинлигини айтган Танзила Нарбаева, қайта тикланган ковид-поликлиникалар, ўзини осиб қўйган эркак ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 29 июндаги хабарлари дайжестида.

Тошкентда электр таъминотидаги узилишларга изоҳ берилди
29 июнь 2022, 19:35

Тошкентда электр таъминотидаги узилишларга изоҳ берилди

Тошкентда бир неча кундан бери электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айрим ҳудудларда соатлаб ток бўлмаяпти, светофорлар ишламай қолмоқда, сув босими пасайган. Тошкент ЭТК буни аномал иссиқлик ва қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун тармоқлар модернизация қилинаётгани билан изоҳлади.

Барча фуқароларга тенг муомала қилишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
29 июнь 2022, 18:41

Барча фуқароларга тенг муомала қилишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда барча фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг