Жамият

Қарши ва Тўрақўрғон нефть базалари раҳбарлари ишдан олинди
10 декабрь 2021, 18:46

Қарши ва Тўрақўрғон нефть базалари раҳбарлари ишдан олинди

Қарши нефть базаси раҳбари 32,7 млрд сўмлик дебитор қарздорликни ўз вақтида ҳисоботларда акс эттирмагани учун ишдан бўшатилди. Тўрақўрғон нефть базасида 2 млрд сўмнинг кирим қилинмагани учун раҳбар, унинг ўринбосари ва бош ҳисобчиси лавозимдан озод қилинди.

Дубайда бир тонналик мега-палов тайёрланди (фото,видео)
10 декабрь 2021, 18:40

Дубайда бир тонналик мега-палов тайёрланди (фото,видео)

Дубайда ўзбекистонлик ошпаз Баҳриддин Чустий 1000 килограммлик мега-палов тайёрлади. Ош «ЭКСПО-2020» Бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон куни доирасида тайёрланди. Уни икки мингдан ортиқ киши татиб кўрди.

Петербургда полициячиларни уриб, бўлимдан қочиб кетган ўзбекистонлик ММА жангчиси қидирилмоқда
10 декабрь 2021, 18:30

Петербургда полициячиларни уриб, бўлимдан қочиб кетган ўзбекистонлик ММА жангчиси қидирилмоқда

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида QR-кодлар ва миграция ҳужжатлари савдоси билан шуғулланганликда гумонланаётган ўзбекистонлик ММА жангчиси полициячини уриб, қочиб кетган. Спортчи қидирилмоқда.

Ер, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳамда акциз солиқлари ўртача 10 фоизга ўсиши мумкин
10 декабрь 2021, 18:09

Ер, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳамда акциз солиқлари ўртача 10 фоизга ўсиши мумкин

Депутатлар муҳокама қилаётган Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига мувофиқ, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда акциз солиғи ставкалари ўртача 10 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Маҳалла аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қилганларни аниқлашда иштирок этади
10 декабрь 2021, 17:39

Маҳалла аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қилганларни аниқлашда иштирок этади

Президент фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларга қўшимчалар киритишга оид қонунни имзолади. Унга кўра, маҳалла аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қилганларни аниқлашда иштирок этади. Бундан ташқари, энди тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар бепул даволанади.

To’palang HPD Platinum Сурхондарёда $138 млнлик лойиҳани тендерсиз амалга оширмоқда
10 декабрь 2021, 15:12 1

To’palang HPD Platinum Сурхондарёда $138 млнлик лойиҳани тендерсиз амалга оширмоқда

Тўпаланг сув омборидан Сурхондарё вилоятигача магистрал сув қувурини ётқизиш лойиҳасининг қиймати 138 млн доллар деб баҳоланмоқда. Ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан бош пудратчи сифатида To’palang HPD Platinum компанияси танланган. Компания «Ўзбекгидроэнерго» раҳбарининг ўғли директори ва таъсисчиси бўлган To’palang HPD Holding таркибига киради.

Энди Тошкентдан Андижонга пайшанба кунлари ҳам поезд қатнайди
10 декабрь 2021, 11:52

Энди Тошкентдан Андижонга пайшанба кунлари ҳам поезд қатнайди

«Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналишида ҳар пайшанба кунлари қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади. Қатнов Тошкент марказий ҳамда Андижон темир йўл вокзалларидан амалга оширилади.

Самарқанд аэропорти 10 декабрдан очилади
10 декабрь 2021, 10:20

Самарқанд аэропорти 10 декабрдан очилади

Самарқанд аэропорти 10 декабрдан яна минтақавий ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Аэропорт мажмуаси қурилиши эса ҳануз давом этмоқда.

Бош прокуратуранинг яна бир бошқарма бошлиғи ўринбосари пора олганликда гумон қилинмоқда
10 декабрь 2021, 09:48

Бош прокуратуранинг яна бир бошқарма бошлиғи ўринбосари пора олганликда гумон қилинмоқда

Бош прокуратуранинг яна бир бошқарма бошлиғининг ўринбосари фуқаронинг жиноий ишини тугатиб беришни ваъда қилиб, ундан 3 минг доллар пора олгани айтилмоқда. Унга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Бундан аввал ҳам бошқа бир бошқарма бошлиғи ўринбосари пора олгани айтилганди.

9 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
9 декабрь 2021, 22:00

9 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Бош прокуратура Деновдаги портлашда теракт версиясини рад этгани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатгани, Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифи, «Қўйлиқ» бозорининг кўчиши, Ўзбкистоннинг Афғонистонга нисбатан санкцияларни бекор қилишга чақириғи, Миздакхон мақбарасининг атрофидаги ерлар янги қабрлар учун сотилаётгани, орзудаги Конституция ва автомобиль дурдоналари — «Газета.uz» нинг 9 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Тошкент вилоятида 4 та автомобиль ва битта автобус иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди — видео
9 декабрь 2021, 19:30

Тошкент вилоятида 4 та автомобиль ва битта автобус иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди — видео

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қуюқ туман сабабли бир йўналишда олдинма-кетин кетаётган 4 машина ва бир автобус тўқнашди. ЙТҲ натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Миздакхон мақбараси атрофидаги вазият Қорақалпоғистон прокуратураси томонидан ўрганилмоқда
9 декабрь 2021, 19:14

Миздакхон мақбараси атрофидаги вазият Қорақалпоғистон прокуратураси томонидан ўрганилмоқда

Қорақалпоғистонда Миздакхон мақбараси атрофида янги қабрлар учун ер сотилаётгани ҳақидаги хабарларга Хўжайли тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги муносабат билдирди. Ушбу вазият устидан қатъий назорат ўрнатилган.

Тошкентда COVID-19`дан вафот этган тиббиёт ходимлари хотирасига хиёбон ташкил этилади
9 декабрь 2021, 18:35

Тошкентда COVID-19`дан вафот этган тиббиёт ходимлари хотирасига хиёбон ташкил этилади

COVID-19`дан вафот этган тиббиёт ходимлари хотирасига Ғалаба боғида хиёбон ташкил этилади. Биринчи босқичда жами 61 та чинор, қайрағоч ва акация дарахтлари экилади.

Pfizer`нинг бустер дозаси Омикрон штаммидан янада яхшироқ ҳимоя қила олади — ишлаб чиқарувчи
9 декабрь 2021, 18:20

Pfizer`нинг бустер дозаси Омикрон штаммидан янада яхшироқ ҳимоя қила олади — ишлаб чиқарувчи

Pfizer-BioNTech компанияси коронавируснинг Omicron штаммидан ҳимоя қила оладиган учинчи доза устида ишламоқда. Ушбу доза билан эмлаш антитаначалар ҳимоясини дастлабки икки дозага нисбатан 25 бараварга оширади. Pfizer мутасадди ташкилотлар рухсат бергач, 2022 йилдан Omicron`га қарши 4 млрд бустер доза ишлаб чиқаришни режа қилган.

Ўзбекистон электр энергияси энг арзон давлатлар ўнлигига кирди — рейтинг
9 декабрь 2021, 17:45 1

Ўзбекистон электр энергияси энг арзон давлатлар ўнлигига кирди — рейтинг

Британиянинг Cable портали тузиб чиққан рейтингда Ўзбекистон электр энергияси энг арзон давлатлар ўнлигига кирди. Ушбу ўнликдан Қирғизистон ва Тожикистон ҳам ўрин олган.

Қорақалпоғистонда Миздакхон мақбараси атрофидаги ерлар янги қабрлар учун сотилаётгани айтилди
9 декабрь 2021, 17:01

Қорақалпоғистонда Миздакхон мақбараси атрофидаги ерлар янги қабрлар учун сотилаётгани айтилди

Қорақалпоғистонда X асрга мансуб Миздакхон мақбараси деворининг шундоқ тагидан ерларни майит кўмиш учун сотиш бошлангани хабар қилинди. Уч йил муқаддам ушбу ҳудуддаги Шамун Наби мақбараси бузиб ташланган, ўрнига янги бино барпо этилган эди.

Янги ҳафта бошидан совуқ тушади
9 декабрь 2021, 12:52

Янги ҳафта бошидан совуқ тушади

Янги ҳафта бошидан Ўзбекистонга Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ëмғир ва қор ёғиши, тунги вақтларда −12 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Автомобиль дурдоналари — Дамир Бакиров объективида
9 декабрь 2021, 12:40

Автомобиль дурдоналари — Дамир Бакиров объективида

Маркетологлар эмас, муҳандислар томонидан лойиҳалаштирилган ноёб автомобилни суратга олиш дизайнер ва автомобиллар ишқибози Дамир Бакиров учун катта топилма. «Газета.uz» фотосуратчининг энг сара ишларини тўплаб, унинг ўз «қаҳрамон"ларини қандай танлашини билиб олди.

Хоразмда аёл кишини йўловчи поезди уриб кетди
9 декабрь 2021, 12:29

Хоразмда аёл кишини йўловчи поезди уриб кетди

Хоразмда 43 ёшли аёл «Истиқлол-Урганч» йўналишида кетаётган йўловчи поездининг уриб кетиши оқибатида воқеа жойида вафот этди.

«Қўйлиқ» бозори Тошкент вилоятига кўчирилади
9 декабрь 2021, 12:10

«Қўйлиқ» бозори Тошкент вилоятига кўчирилади

«Қўйлиқ» бозори ҳозирги жойидан 6,5 км узоқликдаги «FOODCITY» савдо марказига кўчирилади. Марказ номига «Янги Қўйлиқ деҳқон бозори» сўзлари қўшилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг