Ўзбекистон Хитой билан биргаликда қурол, ҳарбий техникалар ва технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Коронавирусга қарши кураш бўйича махсус комиссия партияларга карантин талабларига асосан сайловолди йиғилишлари ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат берди. Уларга эмланганларни таклиф қилиш тавсия этилди.
Хитой-ўзбек вакцинаси каби рекомбинант вакциналар қанчалик самарали? Коронавирусга қарши вакциналар қанчалик яхши ўрганилган? Нима учун Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб ZF2001 вакцинасидан оммавий фойдаланишни жорий қилди? «Газета.uz»нинг бу ва бошқа саволларига биотехнолог, молекуляр генетик, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев жавоб берди.
Тошкентдаги маҳаллий рейслар аэропорти вақтинча ёпилиши, Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига пул мукофоти топширилиши, ташаббусли бюджет бўйича овоз бериш бошлангани — «Газета.uz»нинг 18 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Фабрикада Австрия, Германия, Дания, Италия ва Швейцариянинг ишлаб чиқариш ускуналари ўрнатилган. Фабрика 256 хил қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаради.
Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошади. Жумладан, ҳужжатсиз юриш 270 минг сўм, «қизил»дан ўтиш 540 минг сўм, телефонда гаплашиш 810 минг сўм ҳамда маст ҳолда ҳайдаш 6 млн 750 минг сўм этиб белгиланади.
Келаётган шанба, 21 август куни умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.
Террорчилик ташкилотлари билан алоқада бўлган 7 нафар шахсни қидириш жараёнида улар билан алоқада бўлган 100 нафарга яқин киши сўроқ қилинган. Улардан бир нечтасида тақиқланган материаллар аниқланган. Улардан бирига нисбатан жиноий иш очилиб, яна 10 нафарига маъмурий жазо чораси тайинланган.
Қашқадарёда спортчи Элбек Раҳимовни ўлдириб кетганликда гумонланган шахсларга жиноят иши қўзғатилди. Улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланган.
Ўзбекистон ҳукумати Сурхондарёда чодирлар шаҳарчасини ташкил этди, у ерда Афғонистондан келган 100 дан ортиқ қочқинлар жойлаштирилди. Sputnik Uzbekistan 650 нафар афғон аскари чегарадаги ҳарбий полигон яқинидаги ковид-марказига жойлаштирилгани ҳақида хабар бермоқда.
Ўтган 7 ой давомида Фарғона вилоятида велосипедчилар иштирокида 168 та ЙТҲ содир бўлган. Оқибатида 29 нафар фуқаро вафот этган, 142 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатларини олган.
19 августдан бошлаб Тошкент-3 аэропорти номаълум муддатга ёпилади. Бу хориж фуқароларининг Афғонистондан эвакуация қилиниши билан боғлиқ. Маҳаллий авиарейслар Тошкент халқаро аэрпортидан амалга оширилади.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати пойтахтнинг турли туманларида аҳолига эшитилаётган отишмага ўхшаш товушларни туғилган кунни нишонлаш билан изоҳлади.
ДХХ томонидан Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийсидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 3,8 кг опий ва 9,7 кг гашиш гиёҳвандлик моддаларининг айланмасига чек қўйилди.
Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш учун кўзи ожиз ўқитувчиларни таълим тизимига жалб этиш муҳим аҳамиятга эга. Аммо педагогик фаолиятни амалга оширишлари учун уларга тенг шароит ва имкониятлар яратилганми? Aбдулло Aбдухалилов ва Дилмурод Юсупов ўз тажрибалари ва педагогик фаолиятдаги инклюзиянинг муваффақиятли мисоллари асосида ушбу муаммони ўрганишди.
Халқаро нуфузли фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга олтин медаль учун 122,5 млн сўм, кумуш учун 73,5 млн сўм ва бронза учун 49 млн сўмдан пул мукофотлари топширилди. Шуниндек уларнинг ўқитувчиларига ҳам пул мукофотлари тақдим этилди.
Президентнинг матбуотга берган интервьюси, 1 сентябрдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилиши ҳақидаги фармон, Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистондаги вазият бўйича баёноти — «Газета.uz»нинг 17 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қашқадарёда спортчи Элбек Раҳимов ўлдириб кетилгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 7 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланди.
Президент фармонига кўра, 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади. Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори ойига 270 минг сўм, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори эса ойига 822 минг сўм этиб белгиланди.
Халқ демократик партияси таъкидлашича, Tashkent City мажмуасига пул тўлаб кириш — Конституция тамойилларига зид ва жамиятда табақалашувга олиб келади. «Ўзбекистонда молиявий белгиларга, шунингдек, айрим имтиёзларга кўра табақаланишга йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун Tashkent City`га кириш бепул бўлиши шарт», — дейилади хабарда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг