Жамият

2021 йилда қўшимча ишланмайдиган кунлар тасдиқланди
10 май 2021, 21:51

2021 йилда қўшимча ишланмайдиган кунлар тасдиқланди

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилда қўшимча ишланмайдиган кунларни тасдиқлади. Байрамлар вақтида энг камида уч кун дам олинади.

«Сардоба иши» бўйича 17 нафар мансабдорга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди
10 май 2021, 19:45 2

«Сардоба иши» бўйича 17 нафар мансабдорга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

«Сардоба иши» бўйича суд ҳукми эълон қилинди. «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» УК бош директори ўринбосари 10 йил, яна 4 судланувчи 5 йил, бир нафари 4 йилга қамалди. 3 кишига озодликни чеклаш ва жарима жазолари тайинланди.

«Пахтакор» энди тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли. Клубга янги ҳомийлар келиши айтилмоқда
10 май 2021, 18:30

«Пахтакор» энди тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли. Клубга янги ҳомийлар келиши айтилмоқда

«Пахтакор» футбол клуби 2020 йилда энг кўп зарар кўрган давлат иштирокидаги корхоналар ўнталигида 8-ўринни эгаллади. Ижтимоий тармоқларда жамоанинг давлат бюджетидан пул олиши сўралди. Клуб берган баёнотда буни рад этиб, «SFI Management Group» томонидан молийлаштирилишини қайд этди. 30 апрелдаги ҳукумат қарорига асосан жамоанинг улушлари тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли. Бу ҳақида батафсил Оғабек Самисов мақоласида.

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамаси узайтирилди
10 май 2021, 18:09 2

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамаси узайтирилди

«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида» ги Қонун лойиҳаси муҳокамаси 1 ноябрга қадар узайтирилди. Бу вақт давомида масъуллар томонидан қонун лойиҳаси бўйича семинар ва анжуманлар ўтказилиб, алифбога шаклий ўзгаришлар киритилиши муносабати билан талаб этиладиган харажатлар миқдори ўрганилади.

Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Кетма-кет 4 кун дам олинади
10 май 2021, 17:11

Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Кетма-кет 4 кун дам олинади

13 май — пайшанба куни Рамазон Ҳайити сифатида нишонланиши белгиланди. 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бир қадам олдингами? Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишини қандай баҳолаш мумкин?
10 май 2021, 15:05

Бир қадам олдингами? Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишини қандай баҳолаш мумкин?

Адлия вазирлиги ва тизим ҳосил қилувчи ННТ вакиллари фуқаролик жамиятининг ривожланишидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида гапиришмоқда. Аммо ҳақиқатан ҳам ҳаммаси яхшими ва уларнинг фаолиятини тартибга солишда сифатли ўзгаришлар борми? Колумнист Дилмурод Юсупов ушбу масалани ёритишда давом этади.

Касал болаларни даволашга деб соҳта хайрияга пул йиғган аёл ушланди
10 май 2021, 14:59

Касал болаларни даволашга деб соҳта хайрияга пул йиғган аёл ушланди

Тошкентда оғир касал болаларни даволаш учун деб ёлғон хайрияга пул йиғган аёл ушланди. Фуқаро болаларнинг фотосуратларини интернетдан кўчириб олиб фойдаланган. Уларлан бири февраль ойида вафот этган.

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
10 май 2021, 14:30

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ҳафта давомида Ўзбекистонда ўртача илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати эса кечалари 13−18 даража, кундуз кунлари 23−28 даража атрофида бўлади

«Техник хато ва билимсизлик натижаси». Фарғона вилояти ҳокимлиги Вермахт аскарлари акс этган плакат ҳақида
10 май 2021, 12:47

«Техник хато ва билимсизлик натижаси». Фарғона вилояти ҳокимлиги Вермахт аскарлари акс этган плакат ҳақида

Фарғона шаҳридаги «Ватанпарварлар боғи»да фашистлар армияси аскарлари акс этган плакат ўрнатилди. Вилоят ҳокимлиги бу «қўпол техник хато» ва «билимсизлик» натижасида бўлганлигини айтди.

Болалар боғчаси мудираси деярли 1 млрд сўмни талон-тарож қилган
10 май 2021, 11:35 1

Болалар боғчаси мудираси деярли 1 млрд сўмни талон-тарож қилган

Зангиота туманида болалар боғчаси мудираси амалда ишламаган 37 нафар ходим номига очилган пластик карталарни ноқонуний равишда ўзида қолдиришни талаб қилиб, сохта маълумотлар киритиш орқали 983,5 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.

Фото: Уруш йилларида болаларнинг Ўзбекистонга эвакуация қилиниши
9 май 2021, 09:00

Фото: Уруш йилларида болаларнинг Ўзбекистонга эвакуация қилиниши

Иккинчи жаҳон уруши вақтида Ўзбекистонга 1,5 миллиондан ортиқ киши эвакуация қилинди. Улардан 250 минг нафари болалар эди. Тошкентдаги Шон-Шараф музейининг Иккинчи жаҳон уруши бўлими ва Ўзбекистон кинофотофоноҳужжатлар Миллий архиви «Газета.uz» сўровига биноан уруш йилларида болаларнинг эвакуацияси акс этган фотосуратларни тақдим этишди.

100 ёшгача яшаш қандай бўлади?
8 май 2021, 16:26 3

100 ёшгача яшаш қандай бўлади?

Бу аёллардан ҳар бири 100 ёшдан ошган. Улар ЎзССР ташкил топишидан олдин туғилган, уруш, очарчилик ва «қайта қуриш» даврини бошидан кечирган. «Газета.uz» улардан нима ҳақида афсусланиши ва орзулари, 100 ёшгача яшаш қандай бўлиши ҳақида сўради.

Туркия ва Ҳиндистонга авиақатновлар учун вақтинчалик чекловлар ўрнатилмоқда
8 май 2021, 15:36

Туркия ва Ҳиндистонга авиақатновлар учун вақтинчалик чекловлар ўрнатилмоқда

10 майдан бошлаб Ўзбекистондан Туркия ва Ҳиндистонга авиақатновлар учун чекловлар жорий этилди. Ушбу мамлакатларга фақат иш, ўқиш ёки даволаниш юзасидан кетаётганлар, шунингдек дипломатлар ва чет эллик мутахассислар учишлари мумкин. Авиачипталар фақат махсус комиссиянинг рухсати билан ёки кетиш учун тасдиқланган сабаб бўлса сотилади.

«Ўзбекистон темир йўллари» Қозоғистон ва Россияга темир йўл қатновини тиклаши мумкин
8 май 2021, 13:23

«Ўзбекистон темир йўллари» Қозоғистон ва Россияга темир йўл қатновини тиклаши мумкин

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан халқаро темир йўл қатновларини босқичма-босқич тиклаш бўйича Қозоғистон ва Россия темир йўл маъмуриятларига мурожаат юборилди.

Тошкентда Христиан дини тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади
8 май 2021, 12:48

Тошкентда Христиан дини тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади

Тошкентда 11 май куни Христиан дини «Ота-оналарни хотирлаш» тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади

Ҳайит байрамига нималар тайёрлаймиз
8 май 2021, 12:02

Ҳайит байрамига нималар тайёрлаймиз

Zira.uz байрамларга олдиндан тайёрланишни таклиф қилади ва Ҳайит байрами учун мазали ва ғайриоддий чиройли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Метронинг ҳалқа йўналишидаги «7-бекат» станциясида электр ўчиб қолди
8 май 2021, 01:09

Метронинг ҳалқа йўналишидаги «7-бекат» станциясида электр ўчиб қолди

Метронинг ҳалқа йўналишидаги «7-бекат» станциясида электр таъминотида вақтинчалик узилиш кузатилди. Ҳодиса поездлар ҳаракатига таъсир кўрсатмаган.

Тошкентда автобус ва Matiz иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 4 киши жароҳатланди
7 май 2021, 18:17 1

Тошкентда автобус ва Matiz иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 4 киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида Matiz автомобили «Isuzu» русумли автобус билан ЙТҲ содир этди. Оқибатда автобус мувозанатни йўқотиб, ағдарилган. Ҳодиса сабабли автобуснинг тўрт нафар йўловчиси тан жароҳати олган ва шифохонага етказилган.

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди
7 май 2021, 16:43

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди

Сурхондарё вилоятида Damas русумли автомашина 3 нафар фуқарони уриб юбориши натижасида улардан 2 нафари шифохонада вафот этди.

Юнусободдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди
7 май 2021, 15:48

Юнусободдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди

Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг хонадон балконидаги уй жиҳозларида ёнғин келиб чиққан. Оқибатда уйнинг уйнинг 10 кв.м майдони зарарланди. Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг