Спорт

Қатарга қарши ўйинда биргина аниқ зарба натижага таъсир қилиши мумкин — мураббий Владо Радманович
13 ноябрь 2024, 20:54

Қатарга қарши ўйинда биргина аниқ зарба натижага таъсир қилиши мумкин — мураббий Владо Радманович

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Владо Радманович Қатар билан ўйинолди матбуот анжуманида биттагина аниқ зарба, битта дриблинг ёки биргина хато учрашув натижасини ҳал қилиб қўйиши мумкинлигини таъкидлади. «Ютқазмаслик яхши натижа бўлади, деб ҳисоблаш мумкин», — деди у.

«Уларни яқинлаштирмасликка ҳаракат қилишимиз керак». Элдор Шомуродов — Ўзбекистоннинг Қатарга қарши ўйини ҳақида
12 ноябрь 2024, 19:49

«Уларни яқинлаштирмасликка ҳаракат қилишимиз керак». Элдор Шомуродов — Ўзбекистоннинг Қатарга қарши ўйини ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти юқори, деди жамоа сардори Элдор Шомуродов. Унга кўра, Қатарга қарши бўлажак ўйинда футболчилар уч очко қўлга киритишга ҳаракат қилади.

Афруза Ҳамдамова шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлди
12 ноябрь 2024, 16:36

Афруза Ҳамдамова шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистоннинг 15 ёшли шахматчиси Афруза Ҳамдамова Бразилияда ўтказилган 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 10 та ғалаба ва битта дуранг қайд этиб, муддатидан олдин ғолиб бўлди. Бу унинг фаолиятидаги иккинчи чемпионлик унвони ҳисобланади.

Тошкентда MMA бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Совриндорлар
11 ноябрь 2024, 13:00

Тошкентда MMA бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Совриндорлар

Humo arena`да ўтган MMA бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ўсмирлар 18 та, ёшлар терма жамоаси эса 12 та медаль олди. Улар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Ўзбекистонда MMA бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди
7 ноябрь 2024, 09:36

Ўзбекистонда MMA бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди

5−10 ноябрь кунлари Тошкентдаги Humo arena муз саройида аралаш жанг санъати спорт тури (MMA) бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Унда 67 та мамлакатдан 600 нафарга яқин спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақани томоша қилиш учун келганларга кириш бепул.

Черногориядаги бокс бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧда Ўзбекистон 13 медални қўлга киритди (+фото)
5 ноябрь 2024, 21:16

Черногориядаги бокс бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧда Ўзбекистон 13 медални қўлга киритди (+фото)

Черногорияда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди, унда Ўзбекистон терма жамоаси 13 медални қўлга киритди. Эркаклар жамоаси умумжамоа ҳисобида 9 та соврин билан биринчи ўринни эгаллади, қизлар 4 та медаль олди.

Ўзбекистон World Boxing халқаро бокс ташкилотига қўшилди
4 ноябрь 2024, 18:25

Ўзбекистон World Boxing халқаро бокс ташкилотига қўшилди

Ўзбекистон, Қозоғистон, Гватемала ва Лаос мамлакатдари Халқаро Олимпия қўмитаси ва IBA ўртасидаги можароли муносабатлар фонида ташкил этилган World Boxing халқаро ташкилоти аъзоси бўлди. World Boxing раҳбари Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ташкилотга қўшилиши катта ўзгариш бўлганини айтди.

Ўзбекистонлик ёш боксчилар Черногориядаги жаҳон чемпионатидан 13 та медаль билан қайтди
4 ноябрь 2024, 14:30

Ўзбекистонлик ёш боксчилар Черногориядаги жаҳон чемпионатидан 13 та медаль билан қайтди

Черногорияда ўтган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 13 та медаль: 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза қўлга киритди. Мусобақада ўзбекистонлик эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Бокс: Бектемир Мелиқўзиев Давид Стивенсни енгди
3 ноябрь 2024, 14:23

Бокс: Бектемир Мелиқўзиев Давид Стивенсни енгди

Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев америкалик Давид Стивенс устидан ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозонди.

Фото: «Насаф» Ўзбекистон чемпионлигини расмийлаштирган учрашувдан лавҳалар
2 ноябрь 2024, 12:57

Фото: «Насаф» Ўзбекистон чемпионлигини расмийлаштирган учрашувдан лавҳалар

Қаршининг «Насаф» клуби футбол бўйича 2024 йилги Ўзбекистон чемпиони бўлди. Жамоа ушбу муваффақиятни Суперлига баҳслари якунига етишига уч тур қолганида, 1 ноябрь куни сафарда «Локомотив»ни мағлуб этиб, расмийлаштирди. «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф мазкур ўйин лаҳзаларини фотосуратларга муҳрлади.

«Насаф» биринчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди
1 ноябрь 2024, 19:14

«Насаф» биринчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди

«Насаф» Ўзбекистон Суперлигасида Тошкентнинг «Локомотив» жамоасини сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионат якунланишига уч тур қолганида мусобақа ғолиблигини расмийлаштирди. 2001 йилдан бери биринчи марта пойтахтники бўлмаган клуб футбол бўйича Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди
29 октябр 2024, 17:49

Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди

Ўзбекистонлик 21 ёшли футболчи Аббосбек Файзуллаев ОФК томонидан эркаклар орасидаги энг яхши ёш футболчи деб топилди.

Боксчи Муроджон Аҳмадалиев вақтинчалик WBA камари учун жанг қилади
29 октябр 2024, 14:52

Боксчи Муроджон Аҳмадалиев вақтинчалик WBA камари учун жанг қилади

Ўзбекистонлик собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев биринчи ярименгил вазнда вақтинчалик WBA камари учун мексикалик Рикардо Эспиносага қарши жанг қилади. Учрашув декабрь ойида Монакода бўлиб ўтади.

Родри «Олтин тўп» соҳиби бўлди
29 октябр 2024, 10:42

Родри «Олтин тўп» соҳиби бўлди

France Football Родрини йилнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилди ва унга «Олтин тўп» совринини топширди. Сўнгги кунларгача бу совринни Винисиус Жуниор олиши кутилаётганди. Ламин Ямал энг яхши ёш футболчи, Эмилиано Мартинез эса яна энг яхши дарвозабон бўлди.

Фигурали учиш бўйича Гран-при турнирида илк бор Ўзбекистон терма жамоаси медаль олди (видео)
27 октябр 2024, 14:27

Фигурали учиш бўйича Гран-при турнирида илк бор Ўзбекистон терма жамоаси медаль олди (видео)

Канадада ўтган фигурали учиш бўйича Гран-при турнирида Ўзбекистон номидан қатнашган Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев жуфтлиги мамлакат тарихида илк бор совриндор бўлди. Улар эркин дастурдаги ижроси учун ҳаммадан кўп балл олди. Якунда қисқа дастурдаги чиқиш ҳам қўшилиб, жамоа 2-ўринни эгаллади.

«Локомотив» — «Бунёдкор» ўйини вақтида ИИБ ходимлари учрашув комиссарини бўлинмага олиб кетди
24 октябр 2024, 22:42

«Локомотив» — «Бунёдкор» ўйини вақтида ИИБ ходимлари учрашув комиссарини бўлинмага олиб кетди

Суперлига 21-тури доирасидаги «Локомотив» — «Бунёдкор» баҳси танаффуси вақтида ИИБ ходимлари стадиондаги VAR машинаси ва автомобилларни олиб чиқишни буюрди. Талабга қаршилик қилган ўйин комиссарининг телефони олиб қўйилиб, ўзи мажбуран бўлинмага олиб кетилди. Ходимларга хизмат текшируви тайинланди.

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 58-ўринга кўтарилди
24 октябр 2024, 14:54

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 58-ўринга кўтарилди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида яна 2 поғона юқорилаб, 58-ўринни эгаллади. Жамоа октябрь ойидаги ўйинларда ўз уйида Эрон билан дуранг ўйнаган ва БААни мағлуб этганди.

19 ёшли курашчи Алишер Ғаниев ёшлар ўртасидаги ЖЧда олтин медаль олиб, Ўзбекистон тарихига кирди
23 октябр 2024, 12:03

19 ёшли курашчи Алишер Ғаниев ёшлар ўртасидаги ЖЧда олтин медаль олиб, Ўзбекистон тарихига кирди

Алишер Ғаниев юнон-рум кураши бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлди. У 23 ёшгача бўлганлар орасида курашнинг ҳар икки тури бўйича илк жаҳон чемпионига айланиб, Ўзбекистон тарихига кирди (фото, видео).

Асила Мирзаёрова ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил бўлди
23 октябр 2024, 10:06

Асила Мирзаёрова ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил бўлди

Пара енгил атлетика бўйича паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.

Каноэчи Шоҳмурод Ҳолмуродов допинг сабаб 3 йилга дисквалификация қилинди
22 октябр 2024, 15:19

Каноэчи Шоҳмурод Ҳолмуродов допинг сабаб 3 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистон «Rowing&canoe» федерацияси спортчиси Шоҳмурод Ҳолмуродов 2024 йилда аниқланган допинг туфайли 3 йил мусобақаларда қатнашмайди. Айни шу сабаб у ёзда Ўзбекистонда ўтган жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборди. Спортчи бунгача 2023 йилдаги Осиё ўйинларининг олтин медалига эга чиққанди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг