Спорт

Умида Омонова шахматнинг блиц йўналишида Осиё чемпиони бўлди
18 декабрь 2023, 15:24

Умида Омонова шахматнинг блиц йўналишида Осиё чемпиони бўлди

Умида Омонова шахматнинг блиц йўналишида Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Ўзбекистонлик шахматчилар бошқа йўналишларда ҳам медалларга сазовор бўлди.

Аббосбек Файзуллаев дунёнинг энг яхши ёш футболчиси номига даъвогарлар рўйхатига киритилди
13 декабрь 2023, 10:33

Аббосбек Файзуллаев дунёнинг энг яхши ёш футболчиси номига даъвогарлар рўйхатига киритилди

ЦСКА клубининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев 2023 йилда жаҳоннинг энг яхши ёш футболчиси номига номзод бўлди. Рўйхатда, шунингдек, Жуд Беллингем, Гави, Ламин Ямал, Алехандро Гарначо каби футболчилар бор.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Арманистонда ўтган ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда 11 та медални қўлга киритди
6 декабрь 2023, 09:24

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Арманистонда ўтган ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда 11 та медални қўлга киритди

Арманистонда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 11 та медаль — 4 олтин, 3 кумуш ва 4 бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингидаги ўрнини яхшилади
1 декабрь 2023, 17:34

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингидаги ўрнини яхшилади

Ўзбекистон Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг янгиланган рейтингида ўз ўрнини беш поғонага яхшилади ва 68-ўринга кўтарилди.

Ўзбекистонлик курашчилар Туркманистонда ўтган ЖЧда 9 та медални қўлга киритди
1 декабрь 2023, 10:12

Ўзбекистонлик курашчилар Туркманистонда ўтган ЖЧда 9 та медални қўлга киритди

Туркманистонда кураш бўйича ўтган XIV жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар 9 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Тошкентда «юқори мартабали номаълум шахслар» ташрифи ортидан Карим Бенземанинг қўриқчилари кўпайтирилди
28 ноябрь 2023, 18:37

Тошкентда «юқори мартабали номаълум шахслар» ташрифи ортидан Карим Бенземанинг қўриқчилари кўпайтирилди

Ўзбекистонда «АГМК» билан ўйиндан бир кун олдин «юқори мартабали номаълум шахслар» «Ал-Иттиҳод» футболчиси Карим Бенземанинг меҳмонхонадаги хонаси эшигини тақиллатди, дея хабар бермоқда Championat.Asia. Шундан сўнг «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси хавфсизлиги кучайтирилди.

Шахматчи Афруза Ҳамдамова 100 млн сўм билан мукофотланди
26 ноябрь 2023, 15:28

Шахматчи Афруза Ҳамдамова 100 млн сўм билан мукофотланди

Италияда шахмат бўйича ўтказилган 14 ёшгача қизлар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонган Афруза Ҳамдамовага 100 млн сўм, унинг мураббийига эса 50 млн сўм пул мукофоти берилди. Шахматчи Ўзбекистон тарихида қизлар орасидаги илк жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Футбол: U-17 ЖЧ чорак финалида Ўзбекистон Францияга мағлуб бўлди
25 ноябрь 2023, 16:40

Футбол: U-17 ЖЧ чорак финалида Ўзбекистон Францияга мағлуб бўлди

Футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси Францияга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди.

Шахматчи Афруза Ҳамдамова Ўзбекистон тарихида қизлар орасидаги илк жаҳон чемпиони бўлди
24 ноябрь 2023, 15:11

Шахматчи Афруза Ҳамдамова Ўзбекистон тарихида қизлар орасидаги илк жаҳон чемпиони бўлди

Шахматчи Афруза Ҳамдамова Италияда ўтган U-14 ЖЧда муддатидан аввал ғалаба қозониб, Ўзбекистон тарихида қизлар орасидаги илк жаҳон чемпиони бўлди. Эътиборли жиҳати, у Шенген визасини расмийлаштириш кечиккани учун биринчи раундни ўтказиб юборди, аммо техник мағлубиятга қарамай, 9 та ғалабага эришди.

Футбол: Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё кубоги гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлди
23 ноябрь 2023, 15:15

Футбол: Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё кубоги гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлди

Доҳада U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичи учун қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон Вьетнам, Кувайт ва Малайзия билан бирга «Д» гуруҳидан жой олди. Мусобақа 2024 йилнинг 15 апрелидан 3 майигача Қатарда ўтказилади.

U-17 ЖЧ: Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби дисквалификация қилиниши мумкин
23 ноябрь 2023, 10:41

U-17 ЖЧ: Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби дисквалификация қилиниши мумкин

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Жаҳон чемпионати чорак финалида Франция терма жамоасига қарши майдонга тушиши керак. Аммо Франция ўз таркибига аввалроқ Нигер жамоасида тўп сурган ҳужумчини жалб этгани учун дисквалификация қилиниши мумкин.

Ўзбекистон U-17 ЖЧнинг чорак финалига чиқди
22 ноябрь 2023, 15:42

Ўзбекистон U-17 ЖЧнинг чорак финалига чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Англияни мағлуб этиб, 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўл олди. Ўзбекистон охирги марта 2011 йилда турнирнинг бу босқичига чиққан (видео, фото, статистика).

«Ўзбекистон футболчилари Эронга қарши ўйинда ўз характерини кўрсатди» — Сречко Катанец
22 ноябрь 2023, 13:06

«Ўзбекистон футболчилари Эронга қарши ўйинда ўз характерини кўрсатди» — Сречко Катанец

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг фикрича, унинг футболчилари характер кўрсатиб, Эрон билан дуранг ўйнади. Шунингдек, биринчи бўлимдаги камчиликлар, Эроннинг провокациялари, хориж клубларида тўп сураётган футболчилар ҳақида фикр билдирди.

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистонлик футболчилар Эрон билан дуранг ўйнади (+ видео)
22 ноябрь 2023, 11:18

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистонлик футболчилар Эрон билан дуранг ўйнади (+ видео)

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига саралаш ўйинида Эрон билан дуранг ўйнади. Терма жамоа 0:2 ҳисобида мағлуб бўла туриб, иккинчи бўлимда Остон Ўрунов ва Игорь Сергеевнинг голлари эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди (видео, фото).

«Бу мен ва Ўзбекистон футболчилари учун синов». Сречко Катанец — Эронга қарши ўйин ҳақида
21 ноябрь 2023, 10:47

«Бу мен ва Ўзбекистон футболчилари учун синов». Сречко Катанец — Эронга қарши ўйин ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Эронга қарши бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйини ўзи ва футболчилар учун синов бўлишини таъкидлади. «Футболчиларни руҳлантиришим шартмас, улар ғалаба учун ҳамма нарсани қилади», — деди у.

ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати: Ўзбекистон 1/8 финалда Англия билан ўйнайди
20 ноябрь 2023, 16:24

ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати: Ўзбекистон 1/8 финалда Англия билан ўйнайди

Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 1/8 финалда Англия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 22 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Тошкентда Майк Тайсонга WBC фахрий камари топширилди
18 ноябрь 2023, 15:18

Тошкентда Майк Тайсонга WBC фахрий камари топширилди

Рингдаги ўзбекистонлик боксчилар жангини кузатган Эвандер Холифилд ва Руфат Рисқиев, Баҳодир Жалоловга ғолибликни тақдим қилган нокаут, тўқнашувларни шарҳлаган Майк Тайсон ва ҳаяжонларга бой Тошкент профессионал бокс кечасидан — «Газета.uz» фоторепортажи.

Сречко Катанец — Туркманистон устидан қозонилган ғалаба, «даҳшатли» майдон ва Эронга қарши бўлажак ўйин ҳақида
17 ноябрь 2023, 19:20

Сречко Катанец — Туркманистон устидан қозонилган ғалаба, «даҳшатли» майдон ва Эронга қарши бўлажак ўйин ҳақида

Ўзбекистон бош мураббийи Сречко Катанец футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг илк учрашувида Туркманистонни мағлуб этганидан сўнг жамоаси ғалабага ҳақли эканини айтди. Мураббий ва футболчи Отабек Шукуров Ашхободдаги «ўйнаб бўлмайдиган» сунъий майдондан шикоят қилди.

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон футболчилари Туркманистонни мағлуб этди
16 ноябрь 2023, 21:49

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон футболчилари Туркманистонни мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш турнири доирасидаги илк учрашувида Туркманистонни мағлуб этди. Голларга Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродов муаллифлик қилишди (фото, видео).

Футбол: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/8 финалига чиқди
16 ноябрь 2023, 19:23

Футбол: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/8 финалига чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоа жаҳон чемпионати гуруҳ босқичини учинчи ўринда якунлади ва 1/8 финалига йўл олди. Фото ва видео.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг