Шавкат Мирзиёев XIХ ёзги Осиё ўйинларида 71 та медалга сазовор бўлган ўзбекистонлик спортчиларни табриклаб, олтин медалларнинг ярмини қизлар қўлга киритганидан мамнунлигини таъкидлади. Президент, шунингдек, 2024 йилда Парижда ўтадиган Олимпиадада муваффақиятли иштирок этишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларини 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза — жами 71 та медаль билан бешинчи ўринда якунлади.
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти этиб тасдиқланди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учинчи ўрин учун кечган баҳсда Гонконгни мағлуб этиб, 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари медалини қўлга киритди (видео, фото).
Хитойдаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси яна иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди. Миллий терма жамоа 63 та медаль билан медаллар жадвалида бешинчи ўринни сақлаб қолди.
Хитойда давом этаётган XIX ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна 3 та олтин ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Бокс бўйича терма жамоа аъзолари Хасанбой Дўсматов, Абдумалик Халоков ва Баҳодир Жалолов олтин медалга сазовор бўлди.
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга имкониятни бой бериб қўйди. Миллий терма жамоа бронза медали учун Гонконгга қарши баҳс олиб боради.
Хитойда давом этаётган XIX ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси медаллари сони енгил атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳамда кураш бўйича муваффақиятли чиқишлар эвазига 43 тага етди. Бироқ миллий терма жамоа турнир жадвалида бешинчи ўриндан олтинчи ўринга тушди.
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Ўзбекистон терма жамоаси охирги марта 1994 йилда турнирнинг ушбу босқичига чиққан (+голлар видеоси).
Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой Таипейи устидан ғалаба қозониб, Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди. Ғалаба голи қўшимча вақтда киритилди.
2023 йилги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик қиличбоз қизлар илк марта олтин медалга эга чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 32 та медаль билан 6-ўринда бормоқда: 7 та олтин, 10 та кумуш, 15 та бронза. Совриндорлар рўйхати.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Грециянинг «Пансерраикос» футбол клуби билан шартнома имзолади. Спортчи аввал Саудиянинг «Ан-Наср» клубида тўп сурганди.
Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларининг дастлабки кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза — жами 7 та медал билан тақдирланди. Мусобақадаги илк олтинни дзюдо бўйича -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова қўлга киритди.
Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда ФИФА раҳбари билан учрашиб, Ўзбекистонда оммавий ва профессионал футболни қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқди. Учрашувда Жанни Инфантино президентга унинг исми туширилган тўп совға қилди. Аввалроқ Мирзиёевга фамилияси туширилган футболка тортиқ қилинганди.
Испаниялик Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлди. У жамоани 2024 йил Ўзбекистонда ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди. Мутахассис жамоа билан машғулотларни Осиё кубоги саралаш босқичидан сўнг бошлайди.
Душанба куни Ўзбекистоннинг 3 та клуби Осиё Чемпионлар лигасида ўз иштирокини бошлади. Илк турда «ОКМК» «Ал-Иттиҳод»га 3:0 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, «Насаф» «Ал-Файсалий»ни минимал ҳисобда ютди. «Навбаҳор» эса Неймар бошчилигидаги «Ал-Ҳилол» билан дуранг ўйнади.
Саудия Арабистонида ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза (жами 7 та) медалини қўлга киритди. Бу билан жамоа Хитойдан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.
Цюрих шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унинг натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси «Б» гуруҳида Испания, Канада ва Мали жамоалари билан куч синашади.
Бутунжаҳон спорт ўйинларида қўл жанги бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жами 8 та медаль (7 та олтин, 1 та кумуш) билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг