Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Бўстонлик туманида 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор ёшлар ўртасида «Chimgan challenge» қишки спорт турлари бўйича ёшлар фестивали ташкил этилди.
Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё қиличбозлик конфедерациясининг I очиқ чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик спортчилар таэквондо WTF бўйича «Turkish Open» турнирида 10 та, «President's Cup European region» турнирида эса 2 та медаль соҳиби бўлди.
Ўзбекистонлик Заррух Адашев Bellator 215 турнири доирасида октагонга чиқди ва колумбиялик Рон Леонни мағлуб этди.
Профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев АҚШнинг Канзас штатида фаолиятидаги 16-жангда америкалик Майкл Фоксни очколар ҳисобига мағлуб этди.
ОФК Игнатий Нестеровдан Осиё Кубоги доирасида олинган таҳлиллар натижасида унинг қонида тақиқланган модда аниқлангани ҳақида ЎФА ва «Уҳуд» клубига расмий хат юборган.
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон баксетбол федерацияларидан ташкил топганМарказий Осиё баскетбол ассоциацияси Тошкентга кўчирилди.
Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
Шоҳжаҳон Эргашев АҚШдаги Kansas Star Arena мажмуасида америкалик Майкл Фоксга қарши рингга кўтарилади.
Ўзбекистон хоккей федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот сайлов конференциясида федерация раҳбариятининг янги таркиби тасдиқланди.
Россия жисмоний тарбия университетининг Самарқанд филиали волейбол, баскетбол, гандбол, футбол, енгил атлетика, бадиий гимнастика, теннис, сузиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўқишга қабул қилади.
«Бинокор» хоккей клуби менежери Искандар Шодиев Ўзбекистон хоккей федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.
Туркияда ўтказилган «President's Cup European region» турнирида Никита Рафалович кумуш, Валентин Хегай бронза медалини қўлга киритди.
Осиё чемпионлар лигаси саралашининг учинчи босқичида Олмалиқнинг АГМК Тожикистоннинг «Истиқлол» клубини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
ОФК Чемпионлар лигаси учрашуви «Пахтакор» сув тизимидаги носозлик сабабли 24-дақиқада тўхтатилди.
Олимпия ва паралимпия ўйинлари ғолиб ҳамда совриндорлари учун қанча миқдорда умрбод ойлик тўлов берилиши тасдиқланди.
ФИФА ҳаками Равшан Эрматовга суперлига ва про-лига ҳакамларига кураторлик вазифаси юкланди.
МОҚ президенти, ЎФА 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов ҳакамлар билан учрашувда янги мавсум учун мақсад ва вазифаларни белгилаб берди.
Февралда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испанияда «Ваттенс», «Реал Мурсия» ва «Локомотив Тбилиси» жамоалари билан назорат учрашувларини ўтказади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг