Болгарияда таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида мусобақа ташкилотчилари ўзбекистонлик Лайло Ҳасановани энг яхши таэквондочи қиз, деб эътироф этди. У жаҳон чемпиони бўлди, яна 9 нафар спортчи терма жамоа ҳисобига 1 кумуш ва 8 бронза медалини ёздириб қўйди.
Шоҳруҳ Садиров Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган стенддан ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистон учун ушбу спорт тури бўйича қитъа чемпионатидаги илк бош соврин ҳисобланади.
Ўзбекистонлик боксчи Элнур Абдураимов АҚШда мексикалик Леонель Моренони нокаутга учратиб, вакант бўлган IBF North American камари соҳибига айланди. Ўзбекистонлик спортчи шу вақтга қадар мағлубиятга учрамаган ва ғалабаларининг 90 фоизини муддатидан олдин якунлаган.
Римда бўлиб ўтаётган юнон-рум курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик атлетлар Айтжан Халмаханов олтин, Шаҳзод Рўзиохонов кумуш, Хуршидбек Нормуҳаммадов эса бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Нигора Сувонова (-81 кг) Осиё чемпионатининг барча турдаги дастурлари бўйича 6 та олтин медални қўлга киритди. Терма жамоа ҳисобига яна 19 та медални Мадина Файзуллаева, Шарофиддин Амриддинов, Қудратбек Салимжонов, Нурбол Абдурашидов ва Хушноза Холиқовалар олиб келишди.
Бангкокда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик дзюдочилар 3 та олтин ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.
Тожикистонда бўлиб ўтган футбол бўйича аёллар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионатида ўзбекистонлик футболчилар кетма-кет иккинчи бор мусобақа ғолибига айланди. Ўзбекистон аёллар жамоаси ҳал қилувчи баҳсда Эрон аёллар МТЖсини 1:0 ҳисобида мағлуб этди — фото, видео.
2022 йилда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилиши керак бўлган ёзги Осиё ва Параосиё ўйинлари яна бир йилга қолдирилди.
2024 йилда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилиш учун Тошкент танланди, бу Ўзбекистонга Париж Олимпиадасига лицензия очколарини тақдим этади.
Жаҳон шахмат рейтингида ўзбекистон илк бор кучли йигирматаликка кирди. Биринчи учта ўринни АҚШ, Россия, Хитой эгаллаб турибди. Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон — 37, Қирғизистон — 76, Тожикистон — 85, Туркманистон — 116 — ўринда бормоқда.
«Пахтакор» футбол клубига таниқли футболчи Максим Шацких бош мураббий этиб тайинланди. Клуб билан тузилган шартнома 3 йилга мўлжалланган.
Жанубий Кореяда ўтказилган ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги финалида ўзбекистонлик спортчилар 16 очко билан 3-ўринни эгаллади. Мусобақада 1-ўрин Италия, 2-ўрин эса Ҳиндистон вакилларга насиб этди.
АҚШда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар — Достонбек Отаболаев карате бўйича бронза, Дарья Латишева эса ушу бўйича кумуш медални қўлга киритди.
Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби икки йиллик танаффусдан кейин яна Қозоғистон Про лигасида ўйнашни бошлайди. Жамоа коронавирус пандемияси туфайли мусобақаларда иштирок этмаётганди.
Баҳрайнда бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича U20 Осиё чемпионатида Ўзбекистон полвонлари терма жамоа ҳисобига яна иккита бронза медалини қўшиб қўйишди.
Баҳрайнда бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича U20 Осиё чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик полвонлар тўртта — битта олтин, иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.
Чарос Қаюмова таэквондо спорт тури бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.
Элдор Шомуродов Европа Конференциялар лигасининг 2021−2022 йилги мавсумида 33,6 км/соат тезликни қайд этди. Шу тариқа «Рома» футболчиси мусобақанинг энг тезкор ўйинчиси деб топилди.
2023 йилдан бошлаб ўзбек спортчиларини 2026 йилда Милан ва Кортине-д'Ампеццода (Италия) ўтказиладиган Қишки Олимпиада ва Паралимпия ўйинларига тайёрлаш учун 15 млрд сўмгача маблағ ажратилади. Қишки спорт турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган спорт мактабини ташкил этиш режалаштирилган.
Президент қарори билан Олимпия ва Паралимпия совриндорлари ташкил этган нодавлат спорт-таълим муассасаларига 2024 йилгача, барча нодавлат спорт-таълим муассасаларига эса 2024 йилдан бошлаб икки йил давомида бино ва иншоотлар ижара тўловлари ва солиқлар бўйича имтиёзлар берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг