Спорт

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси вафот этди
3 июль 2020, 22:18

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси вафот этди

Машҳур UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов узоқ давом этган касалликдан сўнг Москвада вафот этди. Унга коронавирус ташхиси қуйилганди.

Ўзбекистон футбол бўйича Осиё кубогини қабул қилмоқчи
2 июль 2020, 12:31

Ўзбекистон футбол бўйича Осиё кубогини қабул қилмоқчи

Ўзбекистон 2027 йилги Осиё кубоги мусобақасига мезбонлик қилиш учун ОФКга таклиф юборди. Мусобақанинг расмий мезбони 2021 йилда эълон қилинади.

Ливерпуль муддатдан аввал Англия чемпиони бўлди
26 июнь 2020, 02:35

Ливерпуль муддатдан аввал Англия чемпиони бўлди

Ливерпуль муддатдан аввал Англия чемпиони бўлди. Чемпионатнинг 31-туридан ўрин олган Челси-Манчестер Сити ўйинида лондонликлар 2−1 ҳисобида ғалаба қозонганлиги сабабли, Ливерпуль 23 очкога ўзиб кетди. Мерсисайдликлар учун чемпионатдаги ғалаба 1990 йилдан биринчиси бўлди.

Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади
25 июнь 2020, 11:29

Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади

Сентябрь ойида футбол бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон миллий терма жамоалари ўртасида Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Жамоалар сўнгги мартда майдонда тўққиз йил аввал тўқнашган.

Жаҳоннинг биринчи ракеткаси Новак Жокович коронавирус юқтириб олди
23 июнь 2020, 18:55

Жаҳоннинг биринчи ракеткаси Новак Жокович коронавирус юқтириб олди

Сербиялик теннисчи, жаҳоннинг биринчи ракеткаси Новак Жокович коронавирус инфекциясини юқтириб олди. Жокович томонидан яқинда ташкиллаштирилган Adria Tour теннис мусобақаси бошқа теннисчида коронавирус аниқланганлиги боис тўхтатилган эди. Ушбу мусобақада асли ўзбекистонлик бўлган пианино устаси Лола Астанова мусиқий чиқиш билан иштирок этган эди.

Пандемия шароитида футбол учун янги қоидалар. Ўзбекистон чемпионати қайтмоқда
12 июнь 2020, 19:50

Пандемия шароитида футбол учун янги қоидалар. Ўзбекистон чемпионати қайтмоқда

Ўзбекистонда пандемия шароитида футбол учрашувларини ўтказиш учун бир қатор вақтинчалик талаблар қўйилди. Жумладан, майдонга тупуриш, қўл бериб кўришиш, жамоа бўлиб голни нишонлаш кабилар тақиқланди.

Токиодаги Олимпиада соддалаштирилган форматда ўтказилиши мумкин
10 июнь 2020, 20:13

Токиодаги Олимпиада соддалаштирилган форматда ўтказилиши мумкин

Токиодаги Олимпиада ташкилотчилари 2021 йилга кўчирилган мусобақаларни соддалаштирилган тартибда, камхарж этиб ўтказишни режалаштирмоқда. Томошабинлар ва иштирокчилар сонини қисқартириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Футбол клублари стадионда ишқибозлар расмини қўйишмоқчи
4 июнь 2020, 19:43

Футбол клублари стадионда ишқибозлар расмини қўйишмоқчи

Ўзбекистон Суперлигаси уч ойлик танаффусдан сўнг 13 июндан давом эттириладиган бўлди. Стадионларда футболчиларни қўллаб-қувватлаш учун янги чоралар кўришмоқда.

Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
26 май 2020, 21:30

Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

ПФЛ бош директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Диёр Имомхўжаев ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ҳукумат футбол клубларини хусусий секторга ўтказишни тавсия қилмоқда
26 май 2020, 13:51

Ҳукумат футбол клубларини хусусий секторга ўтказишни тавсия қилмоқда

Ўзбекистонда футбол клубларини хусусий секторга ўтказиш ҳамда футбол соҳасини бозор механизмлари асосида бошқаришга ўтказиш тавсия этилмоқда. Клубларни молиялаштириш ҳомийлик хайриялар ва хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш орқали амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Мудофаа вазирлигида армия спорти ташкил этилади
20 май 2020, 17:44

Мудофаа вазирлигида армия спорти ташкил этилади

Мудофаа вазирлиги Спорт клуби Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказига айлантирилади. Марказ мустақил бошқарма сифатида армияда оммавийлаштирилаётган спорт турларини ривожлантириш билан шуғулланади.

Футбол бўйича Германия чемпионати май ойининг иккинчи ярмидан қайта тикланади
7 май 2020, 20:47

Футбол бўйича Германия чемпионати май ойининг иккинчи ярмидан қайта тикланади

Германия май ойининг иккинчи ярмидан футбол бўйича чемпионатни қайта тиклайди. Англия ва италян жамоалари ҳам ўз турнирларини якунлаб олишни хоҳлашмоқда, бироқ ҳукуматлар қарорларини кутишга мажбур. Француз чемпионати апрель ойида «Пари Сен-Жермен»нинг муддатидан олдинги ғалабаси билан якунланди.

«Камп Ноу» майдонининг номи бир мавсумга ўзгаради
22 апрель 2020, 19:42

«Камп Ноу» майдонининг номи бир мавсумга ўзгаради

Испаниянинг Барселона футбол клуби коронавирус пандемиясига қарши кураш учун маблағ йиғиш мақсадида 2020−2021 мавсумига «Камп Ноу» майдонининг номини ҳомийларга сотишга қарор қилди.

UFC хусусий оролда мусобақа ўтказиш режасини вақтинчалик қолдирди
10 апрель 2020, 12:57

UFC хусусий оролда мусобақа ўтказиш режасини вақтинчалик қолдирди

Хусусий оролда ўтказилиши режалаштирилган UFC-249 мусобақаси вақтинча қолдирилди. Буни Disney ва ESPN компаниялари талаб қилишган. Жангларнинг қачон бўлиб ўтиши номаълум.

UFC хусусий оролда мусобақа ўтказишни режалаштирмоқда
9 апрель 2020, 11:12

UFC хусусий оролда мусобақа ўтказишни режалаштирмоқда

Коронавирус пандемияси сабабли дунёда қарийб барча спорт тадбирлари бекор қилинди. Бироқ хусусий ороллардан бирида UFC ҳар ҳафта аралаш жанглар мусобақасини ўтказишни режалаштирмоқда. UFC 249 мусобақасида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродовнинг ҳам иштироки кутилаётган эди, аммо жанг бекор қилинди.

Одил Аҳмедов Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборади
7 апрель 2020, 18:07

Одил Аҳмедов Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборади

Футболчи Одил Аҳмедов Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдами юборади.

ХОҚ Токио Олимпиадасининг янги саналарини эълон қилди
31 март 2020, 11:42

ХОҚ Токио Олимпиадасининг янги саналарини эълон қилди

2021 йилга қолдирилган Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августгача, Паралимпия 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади. Ўйинларга йўлланма олган барча спортчилар уларни сақлаб қолишади.

Тўрт нафар паралимпиячи допинг сабабли мусобақалардан четлаштирилди
17 март 2020, 14:05

Тўрт нафар паралимпиячи допинг сабабли мусобақалардан четлаштирилди

Паралимпиячилардан Исмира Исломова, Шаҳзода Мамадалиева, Муслима Нуриддинова ва Камолахон Абдуллаева допинг сабабли тўрт йилга мусобақалардан четлаштирилди.

Халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш тўхтатилди
9 март 2020, 16:53

Халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш тўхтатилди

Спорт вазирлиги коронавирус мамлакатга киришининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда халқаро спорт мусобақалар ўтказилишини тўхтатди. «Наврўз» марафони чет эллик иштирокчиларсиз ўтказилиши мумкин.

Коронавирус туфайли Олимпиада ўйинлари бекор қилиниши мумкин
26 февраль 2020, 12:25

Коронавирус туфайли Олимпиада ўйинлари бекор қилиниши мумкин

Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари коронавирус туфайли бекор қилиниши мумкин. Ташкилий қўмита мусобақа давомида вирус бўйича хавфсизликни кафолатлай олмаса, ХОҚ Олимпиадани бекор қилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг