Спорт

19 ёшли курашчи Алишер Ғаниев ёшлар ўртасидаги ЖЧда олтин медаль олиб, Ўзбекистон тарихига кирди
23 октябр 2024, 12:03

19 ёшли курашчи Алишер Ғаниев ёшлар ўртасидаги ЖЧда олтин медаль олиб, Ўзбекистон тарихига кирди

Алишер Ғаниев юнон-рум кураши бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлди. У 23 ёшгача бўлганлар орасида курашнинг ҳар икки тури бўйича илк жаҳон чемпионига айланиб, Ўзбекистон тарихига кирди (фото, видео).

Асила Мирзаёрова ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил бўлди
23 октябр 2024, 10:06

Асила Мирзаёрова ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил бўлди

Пара енгил атлетика бўйича паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.

Каноэчи Шоҳмурод Ҳолмуродов допинг сабаб 3 йилга дисквалификация қилинди
22 октябр 2024, 15:19

Каноэчи Шоҳмурод Ҳолмуродов допинг сабаб 3 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистон «Rowing&canoe» федерацияси спортчиси Шоҳмурод Ҳолмуродов 2024 йилда аниқланган допинг туфайли 3 йил мусобақаларда қатнашмайди. Айни шу сабаб у ёзда Ўзбекистонда ўтган жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборди. Спортчи бунгача 2023 йилдаги Осиё ўйинларининг олтин медалига эга чиққанди.

«Биз натижа учун ўйнаймиз, чиройли футбол учун эмас» — Отабек Шукуров
16 октябр 2024, 11:40

«Биз натижа учун ўйнаймиз, чиройли футбол учун эмас» — Отабек Шукуров

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров Эрон ва БААга қарши ўйинлардан сўнг бўлган танқидларга муносабат билдирди. «Биз фақат натижа учун ўйнаймиз, чиройли футбол учун эмас. Чиройли футбол ўйнаганмиз, [ўшанда] мен ўзим икки марта Жаҳон чемпионати йўлланмасини ютқизганман», — деди Шукуров.

Ўзбекистон ва БАА футбол учрашуви — «Бунёдкор»дан фоторепортаж
16 октябр 2024, 11:11

Ўзбекистон ва БАА футбол учрашуви — «Бунёдкор»дан фоторепортаж

Сешанба куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичидан ўрин олган навбатдаги ўйинда БААни кичик ҳисобда мағлуб этди. «Газета.uz» фотомухбирлари Евгений Сорочин ва Мурод Юсуф ўйиннинг эътиборга молик лаҳзаларини суратларга муҳрлади.

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон минимал ҳисобда БААдан устун келди
15 октябр 2024, 21:32

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон минимал ҳисобда БААдан устун келди

Ўзбекистонлик футболчилар ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичида ўз уйида БААни минимал ҳисобда мағлуб этди. Рақиб иккинчи бўлимни бир киши кам ҳолда ўтказди, ягона гол эса пенальтидан киритилди. Фото, видео.

«Ўз уйимизда БААни ҳозирча мағлуб этмаганмиз. Бу анъанага чек қўйишга ҳаракат қиламиз» — мураббий Владо Радманович
14 октябр 2024, 17:41

«Ўз уйимизда БААни ҳозирча мағлуб этмаганмиз. Бу анъанага чек қўйишга ҳаракат қиламиз» — мураббий Владо Радманович

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 октябрда БААга қарши ўйнайди. Шу вақтгача терма жамоа ўз уйида рақибни мағлуб этолмаган. Мураббий Владо Радманович бўлажак ўйинда жамоа салбий анъанага чек қўйиш ниятида эканини айтди. Футболчилар тайёр, ижобий натижа учун майдонга тушамиз, деди у.

«Биз икки очко йўқотдик, лекин бу фожиа эмас». Элдор Шомуродов — Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйини ҳақида
11 октябр 2024, 22:40

«Биз икки очко йўқотдик, лекин бу фожиа эмас». Элдор Шомуродов — Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйини ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Эронга қарши ўйин ёмон ўтмаганини таъкидлади. «Умуман олганда, икки очко йўқотдик, лекин бу жуда катастрофа деб айта олмайман. Чунки гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолдик», — деди у.

Футбол бўйича Ўзбекистон ва Эрон учрашуви — суратларда
11 октябр 2024, 10:41

Футбол бўйича Ўзбекистон ва Эрон учрашуви — суратларда

Пайшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичидан ўрин олган навбатдаги ўйинда Эрон билан дуранг ўйнади. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин ўйиннинг эътиборга молик лаҳзаларини суратларга муҳрлади.

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон Эрон билан дуранг ўйнади
10 октябр 2024, 21:38

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон Эрон билан дуранг ўйнади

Ўзбекистонлик футболчилар ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичида Эронни мағлуб эта олмади. Эронликлар иккинчи бўлимда ўн киши бўлиб ўйнади, аммо учрашув дуранг билан якунланди.

Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Олимпиададаги иштироки ҳақидаги «Газета.uz» фильми
10 октябр 2024, 14:43

Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Олимпиададаги иштироки ҳақидаги «Газета.uz» фильми

«Газета.uz» Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Париж ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокига бағишланган «Кўринмас медаль» номли илк ҳужжатли фильмини тайёрламоқда. Фильмни премьерадан сўнг нашр саҳифаларида томоша қилиш мумкин бўлади.

World Boxing халқаро ташкилоти президенти Ўзбекистонга келди
8 октябр 2024, 18:02

World Boxing халқаро ташкилоти президенти Ўзбекистонга келди

World Boxing халқаро спорт федерацияси президенти Борис ван дер Ворст Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюрди. У спорт расмийларига ташкилотнинг мақсадлари ҳақида маълумот берди. Якунда Ўзбекистондан кучли қўллов олганидан хурсандлигини билдирди.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи билан тузилган шартнома якунланди
8 октябр 2024, 12:49

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи билан тузилган шартнома якунланди

Ўзбекистонда ўтган футзал бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоага мураббийлик қилган Хосе Венансио Лопес билан тузилган шартнома якунланди. ЎФА жамоанинг мусобақадаги иштирокини танқид қилди. Ўзбекистондаги иқтидорли ёш футзалчиларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш, турнирларга жалб этиш тавсия қилинди.

Сречко Катанец саломатлиги сабаб Эрон ва БААга қарши ўйинларда терма жамоани бошқармайди
7 октябр 2024, 15:01

Сречко Катанец саломатлиги сабаб Эрон ва БААга қарши ўйинларда терма жамоани бошқармайди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец саломатлиги ёмонлашгани сабаб Эрон ва БААга қарши баҳсларда иштирок этмайди. Учрашувларга жамоани ёрдамчи мураббийлар Алеш Чех ҳамда Владо Радманович тайёрлайди.

Фоторепортаж: Бразилия — футзал бўйича олти карра жаҳон чемпиони
7 октябр 2024, 12:39

Фоторепортаж: Бразилия — футзал бўйича олти карра жаҳон чемпиони

Бразилия футзалчилари 6 октябрь оқшомида «Ҳумо Арена»да қитъадошлари Аргентина 2:1 ҳисобида енгиб, 2024 йилги мундиал ғолибига ва олти карра жаҳон чемпионига айланди. Ўзбекистон мезбонлик қилган мусобақанинг энг сўнгги баҳсидан «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф репортаж тайёрлади.

Фоторепортаж: Украина футзал бўйича жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади
7 октябр 2024, 11:57

Фоторепортаж: Украина футзал бўйича жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади

Ўзбекистон мезбонлик қилган 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати якунига етди. Мусобақанинг бронза медаллари учун баҳсда Украина терма жамоаси Францияни 7:1 ҳисобида мағлуб этди. «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф ушбу учрашувдан фоторепортаж тайёрлади.

Футзал ЖЧ: Аргентина Франция устидан ғалаба қозонган учрашувдан фотолавҳалар
4 октябр 2024, 15:45

Футзал ЖЧ: Аргентина Франция устидан ғалаба қозонган учрашувдан фотолавҳалар

Ўзбекистон мезбонлик қилаётган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг 6 октябрда бўладиган финали Жанубий Америка дербисига айланадиган бўлди: Аргентина термаси Францияга қарши ярим финалда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва энди чемпионлик учун Бразилияга қарши майдонга чиқади.

Футзал ЖЧ: Украина Бразилияга мағлуб бўлган учрашувдан фотолавҳалар
4 октябр 2024, 15:43

Футзал ЖЧ: Украина Бразилияга мағлуб бўлган учрашувдан фотолавҳалар

Ўзбекистонда ўтаётган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг финалчилари номи маълум бўлди. Хусусан, Украина ва Бразилия ўртасидаги дастлабки ярим финал ўйинида Жанубий Америка вакиллари иродали ғалабага эришди. Финал 6 октябрь, якшанба куни бўлади.

Футзал ЖЧ: Қозоғистон Аргентинага йирик ҳисобда мағлуб бўлган ўйиндан фотолавҳалар
1 октябр 2024, 19:42

Футзал ЖЧ: Қозоғистон Аргентинага йирик ҳисобда мағлуб бўлган ўйиндан фотолавҳалар

«Ҳумо Арена»га йиғилган салкам 9 минг мухлис томонидан худди «ўз уйидагидек» муҳит ҳосил қилинганига қарамай, Қозоғистон футзалчилари ЖЧ-2024 ярим финалига чиқа олмади: Аргентинага қарши чорак финал ўйини йирик — 1:6 ҳисобидаги мағлубият билан тугади.

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон Эрон ва БААга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди
1 октябр 2024, 13:47

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон Эрон ва БААга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Эрон ва БААга қарши ўйинлар учун қайдномасини эълон қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг