Спорт

Токио-2020. Боксчи Баҳодир Жалолов финалда Ричард Торрес билан жанг қилади
8 август 2021, 07:55

Токио-2020. Боксчи Баҳодир Жалолов финалда Ричард Торрес билан жанг қилади

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг сўнгги кунида боксчи Баҳодир Жалолов «олтин» учун жангда АҚШ вакили Ричард Торресга қарши рингга кўтарилади. У билан 2019 йилги жаҳон чемпионати чорак финалида ҳам учрашган.

Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш дастури қабул қилинди
7 август 2021, 16:02

Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш дастури қабул қилинди

Президент йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони ривожлантириш дастурини тасдиқлади. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ҳар бир олимпия захиралари коллежида тегишли бўлимлар, Миллий гвардия ҳузурида Чавандозлар мактаби ва Қорабайир отлари маҳорат мактаби ташкил этилади.

Токио-2020. 7 август учун Ўзбекистон спортчилари иштироки жадвали
7 август 2021, 01:47

Токио-2020. 7 август учун Ўзбекистон спортчилари иштироки жадвали

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг 15-кунида тўртта спорт тури бўйича 9 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.

Токио-2020: Ўзбекистон Олимпиаданинг ўн тўртинчи кунида бронза медалига сазовор бўлди
6 август 2021, 18:17

Токио-2020: Ўзбекистон Олимпиаданинг ўн тўртинчи кунида бронза медалига сазовор бўлди

Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг ўн тўртинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар каноэда эшкак эшиш, бадиий гимнастика, эркин кураш ҳамда замонавий бешкураш беллашувларида қатнашишди. Мусобақанинг навбатдаги кунида Ўзбекистон эркин кураш бўйича бронза медалига эга чиқиб, делегация медаллари сонини 4 тага етказиб олди.

Токио-2020. Ўзбекистонлик курашчи Бекзод Абураҳмонов бронза медали соҳиби бўлди
6 август 2021, 15:55

Токио-2020. Ўзбекистонлик курашчи Бекзод Абураҳмонов бронза медали соҳиби бўлди

Ўзбекистонлик эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов қозоғистонлик Данияр Кайсановни мағлуб этиб, Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.

Токио-2020. 6 август учун Ўзбекистон спортчилари иштироки жадвали
6 август 2021, 02:05

Токио-2020. 6 август учун Ўзбекистон спортчилари иштироки жадвали

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг 14-кунида тўртта спорт тури бўйича 6 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.

Лионель Месси «Барселона» клубини тарк этди
5 август 2021, 23:09

Лионель Месси «Барселона» клубини тарк этди

Аргентиналик футболчи Лионель Месси клуби «Барселона» билан шартномани узайтирмаган бўлди. Мессининг «Барселона»ни тарк этишига молиявий ва бошқа муаммолар сабаб бўлганлиги айтилди.

Токио-2020. Коронавирус сабабли Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш бўлди
5 август 2021, 20:48

Токио-2020. Коронавирус сабабли Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш бўлди

Бадиий гимнастика бўйича яккалик дастурида иштирок этиши кўзда тутилган Сабина Ташкенбаевада коронавирус аниқланди. Эндиликда унинг ўрнига Екатерина Фетисова Олимпиадада қатнашади.

Токио-2020: Ўзбекистон Олимпиаданинг ўн учинчи кунини медалсиз якунлади
5 август 2021, 18:19

Токио-2020: Ўзбекистон Олимпиаданинг ўн учинчи кунини медалсиз якунлади

Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг ўн учинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар енгил атлетика, эркин кураш ҳамда замонавий бешкураш беллашувларида қатнашишди. Мусобақанинг навбатдаги кунини Ўзбекистон медалсиз якунлаган бўлса ҳам, енгил атлетикачи Сафина Садуллаева ва эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов медаллар учун курашни давом эттиришмоқда.

Токио-2020. 5 август учун Ўзбекистон спортчилари иштироки жадвали
5 август 2021, 01:18

Токио-2020. 5 август учун Ўзбекистон спортчилари иштироки жадвали

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг 13-кунида тўртта спорт тури бўйича 8 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.

Токио-2020: Ўзбекистон Олимпиаданинг ўн иккинчи кунини медалсиз якунлади
4 август 2021, 20:08

Токио-2020: Ўзбекистон Олимпиаданинг ўн иккинчи кунини медалсиз якунлади

Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг ўн иккинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар енгил атлетика, каноэда эшкак эшиш, бокс ҳамда эркин кураш беллашувларида қатнашишди. Мусобақанинг навбатдаги кунини Ўзбекистон медалсиз якунлади. Шундай бўлса-да, боксчи Баҳодир Жалолов Олимпиада финалига чиқди ва олтин медал учун курашни давом эттиради.

Токио-2020. Баҳодир Жалолов финалга йўл олди
4 август 2021, 11:31

Токио-2020. Баҳодир Жалолов финалга йўл олди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг финал босқичига йўл олди. Унга финалда АҚШ вакили Ричард Торрес рақиблик қилади.

Токио-2020. 4 август учун Ўзбекистон спортчилари иштироки жадвали
4 август 2021, 01:41

Токио-2020. 4 август учун Ўзбекистон спортчилари иштироки жадвали

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг 12-кунида тўртта спорт тури бўйича 6 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.

Токио-2020: Ўзбекистон Олимпиаданинг ўн биринчи кунида битта олтин медални қўлга киритди
3 август 2021, 20:31

Токио-2020: Ўзбекистон Олимпиаданинг ўн биринчи кунида битта олтин медални қўлга киритди

Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг ўн биринчи кунида ўзбекистонлик спортчилар енгил атлетика, юнон-рум кураши, бокс ҳамда оғир атлетика беллашувларида қатнашишди. Мусобақанинг навбатдаги кунида Ўзбекистон битта олтин медалга эга бўлди.

Токио-2020. Оғир атлетикачи Акбар Жўраев Ўзбекистонга олтин медаль олиб келди
3 август 2021, 17:50 1

Токио-2020. Оғир атлетикачи Акбар Жўраев Ўзбекистонга олтин медаль олиб келди

Токиодаги Олимпия ўйинларининг оғир атлетика спортида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Акбар Жўраев олтин медални қўлга киритди ва иккита йўналиш бўйича Олимпиада рекордини ўрнатди.

«Рома»га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси». Шомуродов ҳақида билдирилган фикрлар
3 август 2021, 15:08 1

«Рома»га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси». Шомуродов ҳақида билдирилган фикрлар

Италиянинг «Рома» клубига ўтган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ҳақида унинг агенти ҳамда «Рома» клуби бош директори фикр билдирди. Шунингдек, Шомуродов клуб матбуот хизматига интервью берди. «Ватанимни танитишдан фахрланаман», — дейди у. Бундан ташқари Элдор Шомуродов клубдаги фотогалереясини ҳам ўтказди (фото, видео).

Расман: Элдор Шомуродов Рома клубига ўтди
3 август 2021, 09:53

Расман: Элдор Шомуродов Рома клубига ўтди

Италиянинг «Рома» клуби «Женоа» сафида тўп сурган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов трансфери учун 17,5 млн евро тўлади. Футболчи римликлар билан 2026 июнининг охиригача шартнома имзолади. Шомуродов «бўрилар» сафида 14 рақам остида ҳаракат қилади.

Токио-2020: Олимпиаданинг ўнинчи кунида ҳам Ўзбекистон медалларсиз қолди
2 август 2021, 16:04

Токио-2020: Олимпиаданинг ўнинчи кунида ҳам Ўзбекистон медалларсиз қолди

Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг ўнинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар енгил атлетика ҳамда юнон-рум кураши беллашувларда қатнашишди. Аммо мусобақанинг навбатдаги куни ҳам Ўзбекистон учун медалларсиз якунланди.

Токио-2020: Ўзбекистон бокс бўйича камида битта Олимпиада медалини нақд қилди
1 август 2021, 18:27

Токио-2020: Ўзбекистон бокс бўйича камида битта Олимпиада медалини нақд қилди

Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг тўққизинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар енгил атлетика, юнон-рум кураши, бокс ва оғир атлетика бўйича беллашувларда қатнашишди. Боксчи Баҳодир Жалолов ярим финалга йўл олиб, Олимпиада медалини нақд қилган бўлса, қолган спортчилар мусобақада ўз иштирокларини якунлашди.

Токио-2020: Олимпиаданинг саккизинчи кунида ҳам Ўзбекистон медалларсиз қолди
31 июль 2021, 11:18

Токио-2020: Олимпиаданинг саккизинчи кунида ҳам Ўзбекистон медалларсиз қолди

Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг саккизинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар дзюдо, бокс ва ўқ отиш бўйича беллашувларда қатнашишди. Боксчилар Элнур Абдураимов ва Шаҳобиддин Зоиров чорак финалга йўл олган бўлса, қолган спортчилар мусобақада ўз иштирокларини якунлашди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг