Токио-2020 Олимпия ўйинларининг саккизинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар дзюдо бўйича жамоавий мусобақаларда ҳамда бокс ва ўқ отиш бўйича беллашувларда иштирок этади.
Токиода ўтказилаётган Олимпия ўйинларининг еттинчи кунида 5 нафар ўзбекистонлик спортчилар беллашувларда қатнашишди. Улар орасида боксчи Райҳона Қодирова кейинги босқичга йўлланма олган бўлса, қолган барча спортчилар мусобақадаги иштирокларини тугатишди.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг еттинчи кунида тўртта спорт тури бўйича 5 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
Ўзбекистон ўзбек спортчилари иштирокидаги икки бокс жанги натижаларидан норози бўлиб, Токиодаги Олимпия ўйинлари комиссиясига мурожаат қилди. Комиссия беш нафар ҳакам фаолиятини экспертлар кузатаётгани, бироқ жанглар натижалари қайта кўриб чиқилмаслигини маълум қилди.
Токиода ўтказилаётган Олимпия ўйинларининг олтинчи кунида 6 нафар ўзбекистонлик спортчилар беллашувларда қатнашишди. Улар орасида боксчи Баҳодир Жалолов кейинги босқичга йўлланма олган бўлса, қолган барча спортчилар мусобақадаги иштирокларини тугатишди.
Спорт журналистлари Николо Скира ҳамда Фабрицио Романо ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовни Италиянинг «Рома» клуби билан келишувга эришгани ҳақида маълум қилишди. Римликлар ҳужумчини 16 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олдилар. Шомуродов энди 2026 йилгача «Рома» манфаатларини ҳимоя қилади.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг олтинчи кунида учта спорт тури бўйича 6 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
Токиодаги Олимпиаданинг бешинчи кунида дзюдочи Давлат Бобонов бронза медали соҳибига айланиб, Ўзбекистон терма жамоасига мусобақадиги иккинчи медални келтирди. Боксчилар Миразизбек Мирзаҳалилов ва Дилшод Рўзметовлар Олимпия ўйинларидаги иштирокларини тугатишди. Дзюдочи Гулноза Матниязова ҳам якка баҳслардаги иштирокини муваффақиятсиз якунлаб, аралаш жамоавий йўналишдаги иштирокига тайёрланади.
Италиянинг «Рома» клуби ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга кўра, римликлар футболчи учун 15 млн евро таклиф қилган, аммо «Женоа» жамоаси форвард учун 20 млн евро талаб қилишмоқда. Инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, Шомуродов фаолиятини «Рома»да давом эттиришга яқин.
-90 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик дзюдочи Давлат Бобонов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритиб, Ўзбекистон делегациясига иккинчи медални тақдим қилди.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бешинчи кунида иккита спорт тури бўйича 4 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
Токиодаги Олимпиаданинг тўртинчи кунида дзюдочи Шарофиддин Болтабоев кучли саккизликдан жой олган бўлса, боксчи Бобоусмон Батуров ўзининг дастлабки жангини ғалаба билан бошлади. Бугунги кун ҳам Ўзбекистон учун медалсиз бўлди.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 7SABER (график белги Отабек Умаров томонидан яратилган) бренди остидаги экипировка ва спорт кийимида қатнашмоқда, Ўйинлар очилиш маросими учун парад формасини эса Ideal бренди тайёрлади. «Газета.uz» форма қай тарзда танлангани ва ишлаб чиқарувчилар ҳақида маълумот тўплади.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг тўртинчи кунида тўртта спорт тури бўйича 5 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
Токиодаги Олимпиаданинг учинчи кунида Муаттар Набиеванинг оғир атлетикадан ўрнатган рекорди, таэквондочи Никита Рафалович ва қиличбоз Зайнаб Дайибекованинг чиқишлари Ўзбекистон термаси учун асосий ҳодисалардан бўлди. Медаллар учун курашни яна боксчилар давом эттиради.
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Муаттар Набиева даст кўтариш машқида 98 кг натижа билан Олимпиада рекордини ўрнатди.
Катта спортдан кетишини эълон қилган Оксана Чусовитина Токиодаги Олимпиададаги иштироки ва келгусидаги режалари ҳақида сўзлаб берди. «Финалга чиқа олмадим, лекин бу қўрқинчли нарса эмас. Мен гимнастикада қўлимдан келган барчасини қилдим», — деди гимнастикачи ва Ўзбекистонда ўз клубини очиш ҳамда болалар спортини ривожлантиришга ҳиссасини қўшишни орзу қилишини айтиб ўтди.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг учинчи кунида бешта спорт тури бўйича 7 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
Токиодаги Олимпиаданинг иккинчи куни таэквондочи Улуғбек Рашитовнинг олтин медали ва гимнастикачи Оксана Чусовитинанинг карьерасини якунлагани билан тарихда қолди. Шу куни Ўзбекистон терма жамоасининг яна 9 нафар спортчиси мусобақаларда қатнашди, медаллар учун курашларни эса фақат боксчилар давом эттирадиган бўлди.
Сузиш федерацияси раҳбарининг вақтинча ишдан четлатилиши, ўзбекистонлик 2 нафар теннисчи келишилган ўйинлар сабабли дисквалификация қилиниши, Токио олимпиадасидаги илк олтин медал ва Олимпия ўйинлари атрофидаги жараёнлар — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг