Сахалинскда ўтказилаётган «Осиё болалари» I қишки ўйинларининг очилиш маросимида Медет Назаров Ўзбекистон байроқдори бўлди.
Энди Ўзбекистонда ҳам расмий тарзда аралаш қоидалар бўйича мамлакат ММА чемпионати ўтказилади.
Хоккей бўйича Ўзбекистон I чемпионатининг илк ўйинида «Тошкент» ҳамда «Бинокор» жамоалари баҳс олиб борди.
Теннис бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори Ирода Тўлаганова теннис федерацияси бош котиби лавозимида фаолият кўрсатади.
Туркиялик Эржан Булут Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциациясида жамоатчи вакил сифатида иш олиб боради.
ФИФА томонидан эълон қилинган февраль ойи учун миллий терма жамоаларнинг янги рейтингида Ўзбекистон 89-поғонадан жой олди.
8 февраль куни мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба хоккей бўйича мамлакат чемпионати бошланади.
Рио-2016 олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров фаолиятини профессионал боксда давом эттиради.
Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Южно-Сахалинск шаҳрида 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказиладиган «Осиё болалари» I қишки ўйинларида қатнашади.
БААда таэквондо бўйича ўтказилган «Fujairah Open» халқаро турнирида ўзбекистонлик спортчилар 3 та бронза, 5 та кумуш ва 10 та олтин медалб соҳибига айланди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов «Азиз Турғунбоев иши» бўйича жазо тортилган шахслар борасида фикр билдирди.
Бир вақтнинг ўзида икки клуб билан шартнома имзолашда гумон Азиз Турғунбоевнинг можароли иши ўрганиб чиқилди ва бир қатор мутасаддиларга чора кўрилди.
Қўқондаги ёпиқ сув ҳавзасини қуриш учун Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 4,5 миллиард сўм ажратилди.
Велопойгачи Ольга Забелинская Бельгияда ўтказилган International Belgian Track Meeting мусобақасида иккита олтин медални қўлга киритди.
«Orient Finans Bank» бошқарув кенгаши раиси Сакен Пўлатов Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов учрашувдан кейин мажбурий қисқа интервью бермагани учун 10 минг доллар миқдорида жаримага тортилди.
Махсус тест синовидан ўтган фуқаролар I, II ва III Алпомиш ва Барчиной кўкрак нишонлари билан тақдирланади ҳамда тегишли спорт разряди ва унвонига сазовор бўлади.
Ўзбекистон жамоавий спорт турларини ривожлантиришда Токио жисмоний тарбия университети билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган бўлди.
Осиё Кубоги финалини Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқаради.
Наврўз байрамига бағишланган I Тошкент халқаро ярим марафони ҳаваскорлар учун 5 километр, профессионаллар учун эса 21 километр масофада ўтказилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг