Ҳабиб Нурмагомедов 9 ойга жанглардан четлатилди ва 500 минг доллар жаримага тортилди. Конор МакГрегор эса 6 ой жанг қила олмайди ва 50 минг доллар жарима тўлайди.
Ўзбекистонга келган Роберто Карлос Тошкент шаҳрида турли тадбирларда иштирок этади.
Каратэ федерацияси собиқ раҳбари Нурхон Нафасов ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167 ва 165-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида анъанавий каратэ бўйича ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 олтин, 9 кумуш, 7 бронза медалини қўлга киритди.
МОҚда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлиги учун номзод бўлиб турган Любинко Друлович билан шартнома имзоланди.
Ўзбекистон каратэ федерациясининг собиқ раиси Нурхон Нафасов ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.
«Дэвис Кубоги"нинг плей-офф баҳсларида Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Санжар Файзиев ва Жўрабек Каримов каби теннисчилар қатнашади.
Футболчи Роберто Карлос ўзбекистонлик ёш футболчилар учун мастер-класслар ўтказиб, меҳрибонлик уйидаги болалар билан учрашади.
Ўзбекистон футболчилари Осиё Кубоги-2019 1/8 финалида пенальтилар сериясида Австралияга мағлуб бўлди. Миллий терма жамоа мусобақадаги иштирокини якунлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Осиё кубогининг 1/8 финали доирасида Австралияга қарши ўйин олдидан фикр билдирди.
Ҳукумат қарори билан Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Президент қарори билан Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашига Ўзбекистон Республикаси бош вазири раислик қилади.
БААда ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Японияга мағлуб бўлди.
2019 йилнинг 24 март куни I Тошкент халқаро марафони ташкил этилади.
«Локомотив» клуби сафида фаолият юритган Сардор Рашидов кейинги фаолиятини Португалиянинг «Насьонал» клуби сафида давом эттиради.
Осиё Кубоги доирасида ўтказиладиган Япония ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс олдидан Эктор Купер матбуот анжуманида қатнашди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғоибназаров доминиканлик Рикардо Гарсияга қарши жанг олдидан фикрларини билдириб ўтди.
Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Эрон — Ироқ ўйинини Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирлашга бағишланган тадбир ўтказилди.
Жакартада ўтказилган велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионатида 7 та медални қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар Тошкент аэропортида кутиб олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг