Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига давлат мукофотлари топширилди. Президент спортчи ва мураббийларга миннатдорлик билдириб, қайси спорт турлари бўйича ҳаракатларни кучайтириш кераклигини айтди. Келгусида спортчиларни тайёрлаш дастурлари қабул қилиниб, хорижлик мутахассислар жалб этилади.
Иорданияда ўтган спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон 7 та медаль (1 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза) қўлга киритди. Эркин курашчи Улуғбек Рашидов чемпион бўлди (видео).
Шавкат Мирзиёев Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини орден ва фахрий унвонлар билан мукофотлади. Рўйхат.
Дзюдо бўйича 2024 йилги Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.
Uzinfocom компанияси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларига чипталарни онлайн харид қилиш хизматини тақдим этди.
ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматовнинг отаси, ҳакамлик ва назоратчилик фаолияти билан ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган Сайфиддин Эрматов 71 ёшида вафот этди. У 1982 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи ҳам бўлган.
Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашган боксчи Ситора Турдибековага 1 хонали уй совға қилинди. Ҳокимликнинг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, хонадон тадбиркор томонидан берилган. Спортчи жинси баҳс-мунозараларга сабаб бўлган тайванлик боксчи Лин Ю Тинг билан жанг қилиб, ютқазганди.
Тошкентда Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 XVII ёзги Паралимпия ўйинларига кузатиш маросими бўлди. 28 августдан 8 сентябрга қадар ўтказиладиган ўйинларга 65 нафар ўзбекистонлик пара атлет 9 та спорт туридан жами 113 та лицензия олди. Қатнашчилар ҳақида батафсил.
Футбол журналисти Фабрицио Романо «Атланта Юнайтед» клуби «Рома»га Элдор Шомуродовни сотиб олиш таклифи билан мурожаат қилганини маълум қилди. «Музокаралар давом этмоқда ва уларни амалга ошириш учун яхши имконият мавжуд», — дея қўшимча қилган Романо.
Парижда ўтган Олимпия ўйинларида олтин медаль олган спортчиларнинг мураббийлари 50 минг доллар, кумуш олганларнинг мураббийлари 25 минг доллар, бронза медалини олганларники эса 12 500 доллардан мукофотланди.
Олимпиада ғолиблари ва совриндорларига 50 мингдан 200 минг долларгача бўлган пул мукофотлари, Tahoe ва BYD Song Plus автомобиллари, шунингдек, икки қаватли коттежлар ва квартиралар берилди. «Президент совғаси» деб ёзилган мукофотларни бош вазир ва Сенат раиси топширди.
Париж Олимпиадасидан қайтган ўзбекистонлик спортчиларни тантанали кутиб олиш жараёнлари «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф репортажида.
Париждан қайтган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда тантанали кутиб олинди. Аэропортда спортчиларни Сенат раиси, бош вазир ва бошқа расмийлар кутиб олди.
12 август куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкент аэропортининг 3-терминалида тантанали кутиб олинади. Олимпиада чемпионлари ва совриндорлари аэропортдан МОҚ биносигача автобус кортежларида ҳаракатланади.
Париждаги Олимпиада Ўзбекистон учун мамлакат мустақил тараққиёти тарихида энг муваффақиятлиси бўлди. Республика 13 та медаль (8−2−3) билан 206 та давлат орасида умумий медаллар ҳисобида 13-ўринни, Марказий Осиёда ва МДҲда 1-ўринни ҳамда Осиёда 4-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон бокс федерацияси бош мураббий Тўлқин Қиличевнинг юрак хуружидан кейинги ҳолатига изоҳ берди. «Ҳозирги кунда мураббийимизнинг соғлиги мўтадил, ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бироз муолажалар олиши талаб этилади», — дея қайд этди ташкилот.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Ҳасанбой Дўсматовнинг ғалабасини нишонлаётган вақтда юрак хуружига учради. Унга юрак-ўпка реанимацияси ва дефибрилатор қўллаган ҳолда Британия бокс жамоаси мутахассислари ёрдам берди.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов финалда испаниялик рақибини мағлуб этиб, Париж Олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритди. Бу унинг фаолиятидаги Токио-2020 дан кейинги иккинчи Олимпиада олтини бўлди.
Париж Олимпиадасида таэквондочи Светлана Осипова финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди. У Ўзбекистон тарихида Олимпиадада совриндор бўлган илк аёл таэквондочига айланди.
Олимпиада финалида қирғизистонлик Мунарбек Сейитбек ўғлига қарши жанг қилган боксчи Абдумалик Халоков рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. У терма жамоага 7-олтин медални келтирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг