Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида қўшни мамлакатлардан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланганлар ушланди. Улардан жами 11,2 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди.
ДХХ Андижон, Навоий, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида АҚШга фуқароларни ноқонуний юборишни ваъда қилганларни қўлга олди. Қўшма Штатларга юбориш эвазига фуқаролардан 14 мингдан 19 минг долларгача пул сўралган.
ДХХ Андижон, Қашқадарё ва Тошкентда катта миқдорда пора олаётган мансабдор шахсларни ушлади. Уларга нисбатан жиноят иши очилиб, тергов олиб борилмоқда.
2022 йилда Тошкент шаҳрида теракт содир этмоқчи бўлган жиноий гуруҳнинг 4 аъзоси ушланиб, 10 йилдан 15 йилгача қамалган. Улар халқаро террорчилик ташкилотининг ўзбекистонлик вакили билан танишиб, Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, шунингдек, аэропортда теракт қилмоқчи бўлган.
Қўқон шаҳрида фуқаро 121 млн сўмлик салкам 6 минг дона сифатсиз дори воситасини Намангандаги дорихоналарига сотиб юбормоқчи бўлганда қўлга олинди.
Наманганда Ўзбекистондан Ҳиндистонга сотиш учун ноқонуний равишда олтин олиб чиқишни режалаштирган икки шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Мусодара қилинган 30 дона тилланинг оғирлиги 1 килограмм 516 грамм, қиймати эса 1 миллиард 400 миллион сўмни ташкил этади.
Жиззах вилояти Транспорт бошқармасининг бош мутахассиси 6,6 минг доллар, Чиноз тумани ҳокимлиги ходими 6 минг доллар пора олишда гумонланиб қўлга олинди.
Сирдарёнинг Гулистон шаҳрида ҳокимият захирасидаги ерни бошқа бир шахсга ноқонуний олиб беришга уринган икки киши 300 минг доллар талаб қилиб, шундан 50 минг долларини олганда ушланди. ДХХга кўра, жиноий ишга 2018−2021 йилларда Гулистон туманини бошқарган Шавкат Ғафуров ҳам алоқадор бўлган.
ДХХ Фарғона ва Қўқон шаҳарларида 4 та ноқонуний майнинг ферма жами 1,3 млрд сўмлик электрни талон-торож қилганини аниқлади. Фермаларнинг бири 3 йилдан бери фаолият юритиб келаётган бўлган. Ҳолатга алоқадор шахсларга нисбатан ўғрилик моддаси бўйича жиноят иши очилди.
Тошкент вилоятининг Бекобод туманида камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ва бош ҳисобчиси тадбиркорлар билан келишиб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш эвазига 950 млн сўм пулни талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ДХХ 3 та вилоятда, жумладан, Жиззахда ўтказган рейдда ИИБнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи пора билан қўлга тушди. Фарғонада эса электр тармоқлари корхонаси бўлими бошлиғи фирибгарликда айбланмоқда. Миллий гвардиянинг Самарқанддаги ходимларидан бири ҳам пора олишда гумонланяпти.
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб, жиддий жароҳатланган ўзбекистонлик 24 ёшли йигит Ўзбекистонга олиб келинди ва унга нисбатан жиноят иши очилди. У Сурияга қандай кетгани ҳамда бу даврдаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.
Навоий, Самарқанд, Наманган ва Фарғона вилоятларида қўшни давлатлардан олиб кирилган наркотик моддалари савдоси билан шуғулланишда гумонланган шахслар қўлга олинди.
Гулистон шаҳрида 15 кунлик ўғлини 40 минг долларга, Термиз туманида 20 кунлик қизини 25 млн сўмга, Наманган шаҳрида 10 ёшли боласини 18 минг долларга сотмоқчи бўлган аёллар ушланди.
ДХХ Сирдарёда Миллий гвардия бўлими бош инспектори, Қашқадарёда «Ҳудудий электр тармоқлари» бош муҳандиси, Жиззахда «Тоза ҳудуд» бош ҳисобчиси, Навоийда эса Ҳакамлик судлари ассоциацияси судьясини фуқаролардан ваколатидан фойдаланиб, пул олган вақтида ушлади. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент, Самарқанд ва Бухорода фуқароларни ноқонуний йўллар билан АҚШга жўнатиш билан шуғулланган шахслар ушланди.
ДХХ томонидан Мингбулоқ туман суди раиси ва Наманган давлат университетининг 3-босқич докторанти фуқаролардан пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора олиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманганда «Зодак», «Анаферон», «Хилак Форте» ва «Витамин В6» номли қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ҳамда сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходими қўлга олинди. Яширин цех шароитида тайёрланган дори воситалари асосан Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилган.
Тошкент ва Бухорода ҳужжатларни расмийлаштириб бериш учун пора талаб қилган бош мутахассис ва архитектор қўлга олинди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилди.
ДХХ Сирдарёда 46 сотих ерни 46,5 минг долларга, Наманганда 36 сотих ерни 25 минг долларга ва Қашқадарёда 25 сотих давлат захирасидаги ерни 300 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахсларни ушлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг