2022 йилда Россияда меҳнат мигранти бўлиб ишлаган Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тарқатиш ва терроризмни молиялаштиришда айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.
ДХХ ходимлари томонидан 1 килограмдан зиёдроқ оғирликдаги 999 пробали олтин бўлаклари ва 838 грамли ёқут тошининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Уларнинг умумий нархи 1,27 млрд сўмдан ошади.
ДХХ томонидан Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларнинг ишончига кириб, Ҳаж зиёратига юбориш эвазига пул олган шахслар қўлга олинди.
Яшнобод ва Учтепа туманларида фуқароларга жами $22,5 минг эвазига Ҳаж визаси ва квота олиб бермоқчи бўлган фирма мутасаддилари қўлга олинди. Улар 4 минг долларни бўнак сифатида олаётганларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тошкентда хусусий фирма раҳбарлари танишлари орқали фуқаро ва унинг онасига Ҳаж визасини тайёрлаб бериш учун 20 минг доллар сўрагани айтилмоқда. Улар 4 минг долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Сергели туманида тўрт нафар фуқаро 100 минг қалбаки АҚШ долларини 70 минг долларга сотишда гумонланиб қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Жиззах вилояти прокуратураси бўлим прокурори жиноят иши қўзғатишни рад этганини иддао қилиб, «хизмати» учун тадбиркордан 1300 доллар сўраганликда гумонланмоқда, у пулларни олган вақтида ушланди. Шунингдек, ДХХ Андижон вилоятида ҳам пора олганликда гумонланаётган мансабдорларни қўлга олди.
ДХХ 30 минг доллар эвазига фуқарони АҚШга ноқонуний юборишга келишиб, шундан 5000 долларни олишда гумон қилинган шахсни ушлади. Бошқа ҳолатда ҳам бир нечта фуқаро айни шу суммани олганликда айбланиб қўлга олинди.
Самарқандда солиқ бошқармаси солиқ назорати бўлими бош инспектори фуқаронинг қарздорлигини камайтириб бериш эвазига ундан 15 минг доллар олгани айтилмоқда. Наманганда эса адвокат суд ишини ижобий ҳал қилиб бериш учун фуқародан 7 минг доллар олгани гумон қилинмоқда.
Самарқанд шаҳрида АҚШ ва Канадага фуқароларни ноқонуний равишда жўнатмоқчи бўлиб, улардан пул олган шахслар қўлга олинди.
ДХХ пойтахтда 40 килограммга яқин гиёҳванд моддани Ўзбекистон орқали бошқа давлатга олиб ўтмоқчи бўлган икки ўзбекистонлик ва бир нафардан Тожикистон ва Қозоғистон фуқароларини ушлади. Тергов ҳаракатлари кетмоқда.
Фарғона вилоятида 4 минг дона «Трамадол» гиёҳвандлик воситаси ва салкам 10 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар савдосига чек қўйилди. Мусодара қилинган дориларнинг умумий баҳоси 1,5 млрд сўм бўлди.
ДХХ Наманганда ўтказилган тезкор тадбирларда умумий баҳоси 1 млрд 124 млн сўмлик, жами 1,5 кг олтин қуймаларининг ноқонуний сотувига чек қўйди.
Мирзачўл туман ХТБ мансабдор шахслари ортиқча синфлар шакллантириш, таътил, иш ҳақи ва устама пулларни ортиқча тўлаш, қўшиб ёзиш, камомад каби жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда. Улар давлатга қарийб 1,6 млрд сўм зарар етказган. ДХХ уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
ДХХ ва ИИБ Самарқандда фуқароларни $24 минг эвазига Канадага жўнатишда гумонланган аёлни ушлади. У келишилган пулдан 4 минг доллар олган вақтда қўлга тушгани айтилмоқда.
ДХХ ва ИИБ Самарқандда фуқарони $50 минг эвазига Тошкент-Европа Иттифоқи-Мексика йўналиши орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган эркакни ушлагани айтилмоқда.
Самарқандда 43 ёшли фуқаро бошқа бир шахсни 30 минг доллар эвазига АҚШга юборишини айтиб, олдиндан 10 минг доллар олганликда гумонланиб ушланди. Шундай ҳолат Жиззах вилоятида ҳам қайд этилди.
ДХХ Оҳангарон туманида 420 минг гектар ерни $700 мингга сотишда гумонланган ферма раҳбари, унинг отаси ва маҳалла раисини қўлга олди. Шунингдек, Жиззах ва Андижонда ҳам ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди.
Янгиқўрғон туманидаги «ўзбек-қирғиз» давлат чегарасида 14,5 кг «гашиш», 50 гр «героин» моддаси ва бошқа турдаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилиши олди олинди.
Самарқандда фуқаро эр-хотинни 40 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлгани айтилмоқда. У 12 минг долларни олаётган пайтда ушланди, дейилади ДХХ хабарида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг