«дхх» тегли мақолалар


«Халқ банки»нинг Сирдарёдаги филиалида 3,8 млрд сўм талон-торож қилингани айтилмоқда
3 март 2023, 10:05

«Халқ банки»нинг Сирдарёдаги филиалида 3,8 млрд сўм талон-торож қилингани айтилмоқда

«Халқ банки»нинг Ховос филиалида 3,8 млрд сўм талон-торож қилингани айтилмоқда. ДХХ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг бир нафар масъули қамоққа олинганини маълум қилди.

ДХХ коррупция ва фирибгарликда гумонланган мансабдорларни қўлга олди
2 март 2023, 11:31

ДХХ коррупция ва фирибгарликда гумонланган мансабдорларни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳри ва Фарғона, Наманган вилоятларида коррупция ва фирибгарликда гумонланган мансабдорларни қўлга олди. Улар фуқаролардан 5−10 минг доллар олаётган вақтларида ушлангани айтилмоқда.

ДХХ Ўзбекистонга қўшни давлатлардан 56 кг наркотик моддалар олиб кирилишининг олдини олди
1 март 2023, 12:58

ДХХ Ўзбекистонга қўшни давлатлардан 56 кг наркотик моддалар олиб кирилишининг олдини олди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тожикистон ва Қирғизистондан умумий оғирлиги 56 кг бўлган гашиш ва опий олиб кирилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олди.

Навоийда прокуратура нозири, Жиззахда суд ходими, Самарқандда эса Миллий гвардия қоровули ушланди
28 февраль 2023, 11:46

Навоийда прокуратура нозири, Жиззахда суд ходими, Самарқандда эса Миллий гвардия қоровули ушланди

ДХХ ходимлари прокуратура, суд, Миллий гвардия ва адвокатура ходимларини қўлга олди. Уларга фирибгарлик, пора олиш каби айбловлар қўйилган.

Тошкент вилоятида маданий мерос объектларига зарар етказганлар қамалди
24 февраль 2023, 17:31

Тошкент вилоятида маданий мерос объектларига зарар етказганлар қамалди

Нурафшон шаҳрида «Улкан Тўйтепа» археология ёдгорлигига 300 млн сўмдан ортиқ зарар етказган фуқаро 1 йилу 7 ойга, Қибрай туманида «Қиличли ота» зиёратгоҳини таъмирлаш учун ажратилган маблағнинг 263 млн сўмини талон-торож қилган шахс эса 5 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Қашқадарё ва Сирдарёда ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди
22 февраль 2023, 11:16

Қашқадарё ва Сирдарёда ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди

ДХХ тезкор тадбир ўтказиб, Қашқадарёда жами 99 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбарлари ва ходимини қўлга олди. Сирдарёда ҳам муқаддам судланган шахс боғ яратиш учун берилган ерни 30 минг долларга сотмоқчилиги маълум бўлди. Ҳозир ушбу шахсларга жиноят иши очилди.

Тошкентда Telegram орқали наркотик сотганликда гумонланган 3 киши қўлга олинди
21 февраль 2023, 12:20

Тошкентда Telegram орқали наркотик сотганликда гумонланган 3 киши қўлга олинди

Telegram орқали гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани гумон қилинган 3 нафар шахс ушланди. Уларнинг етакчиси бошқаларни калтаклаш учун 300−500 долларга ёллаган 17 киши ҳам ҳибсга олинди. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда фуқаролар 1 млн долларга радиоактив қурилма сотганликда гумонланмоқда
17 февраль 2023, 10:27

Самарқандда фуқаролар 1 млн долларга радиоактив қурилма сотганликда гумонланмоқда

ДХХ ва Самарқанд вилояти ИИБ радиоактив ва заҳарли қурилмаларни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган фуқароларни аниқлагани айтилмоқда. Улар қурилмани 200 минг долларга сотаётган пайтда қўлга олингани айтилмоқда.

Қашқадарёда икки шахс қалбаки 5 минг долларни 25 млн сўмга сотишда гумонланиб ушланди
15 февраль 2023, 15:38

Қашқадарёда икки шахс қалбаки 5 минг долларни 25 млн сўмга сотишда гумонланиб ушланди

Муборак туманида яшовчи шахс Қозоғистондан олиб келинган 5 минг АҚШ долларини 25 миллион сўмга сотаётган вақтида гумонланувчи сифатида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда қурилиш фирмаси вакилидан 370 млн сўм «откат» олаётган ҳокимлик ходими ушланди
12 февраль 2023, 11:37

Қашқадарёда қурилиш фирмаси вакилидан 370 млн сўм «откат» олаётган ҳокимлик ходими ушланди

Яккабоғ тумани ҳокимлиги ходими 5 млрд сўмлик тендерда ютиши учун қурилиш фирмаси вакилидан 370 млн сўм олаётган вақтда ушланди. Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ишга алоқадор бўлган мактабгача таълим бўлими ходими ҳам қўлга олинди.

ДХХ 3 та вилоятда 11,4 кг гиёҳванд моддаларини мусодара қилди
11 февраль 2023, 10:44

ДХХ 3 та вилоятда 11,4 кг гиёҳванд моддаларини мусодара қилди

ДХХ Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида гиёҳванд моддалари савдоси билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади. Барча ҳолатда гиёҳвандлик воситалари мамлакатга Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган. Гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сирдарёда МЧЖ раҳбари, Андижонда эса 2 фуқаро ерни ноқонуний сотишда гумонланмоқда
10 февраль 2023, 16:55

Сирдарёда МЧЖ раҳбари, Андижонда эса 2 фуқаро ерни ноқонуний сотишда гумонланмоқда

ДХХ Сирдарё ва Андижон вилоятларида ерни мос равишда 12,5 минг доллар ва 148,2 млн сўмга ноқонуний сотишга уринганликда гумонланганларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқандда фуқарони $15 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
8 февраль 2023, 15:02

Самарқандда фуқарони $15 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда фуқарони 15 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди. У пулдан уч минг долларини олаётган пайтда ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.

ДХХ Самарқандда 10 кг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди
2 февраль 2023, 09:34

ДХХ Самарқандда 10 кг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди

Самарқандда фуқаро 2 кг опий гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинди. Унинг хонадони текширилганда яна 8 кг шундай модда топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Бандлик вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаева ҳибсга олинди
30 январь 2023, 22:37

Бандлик вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаева ҳибсга олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаевани ҳибсга олди. Унинг қизи Зарина Мирзаевага кўра, онаси билан уч кундан бери алоқа йўқ. Журналист Kompromatuzb Telegram-канали иши доирасида ДХХ тергов ҳибсхонасида тергов қилинмоқда.

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
28 январь 2023, 11:13

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Сирдарёда 2 фуқаро вилоят ҳокимлиги баённомаси асосида вақтинчалик фойдаланиш учун берилган 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлди. Улар харидордан олдинган келишиган 20 минг долларни олаётганда ушланди.

Хуршид Далиев ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди — ДХХ
27 январь 2023, 19:15

Хуршид Далиев ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди — ДХХ

Давлат хавфсизлик хизмати Human.uz сайти директори Хуршид Далиев ва Kompromatuzb Телеграм каналига алоқадорлиги айтилаётган бошқа шахсларга нисбатан товламачилик бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Тожикистон ва Қирғизистондан олиб кирилган гиёҳванд моддалар аниқланди
25 январь 2023, 17:36

Тожикистон ва Қирғизистондан олиб кирилган гиёҳванд моддалар аниқланди

Фарғона ва Сирдарё вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйилди. Тожикистон ва Қирғизистондан олиб кирилгани аниқланган ушбу гиёҳвандлик воситалари мусодара қилиниб, гумонланувчиларга нисбатан жиноий иш очилди.

Видео: ДХХ Наманганда салкам 3 кг наркотик моддаларни тўхтатиб қолди
21 январь 2023, 11:12

Видео: ДХХ Наманганда салкам 3 кг наркотик моддаларни тўхтатиб қолди

Поп туманида тўхтатилган икки машинадан салкам 3 килограмм опий мусодара қилинди. ДХХ маълумотига кўра, наркотик моддалар Тожикистон ва Қирғизистондан олиб кирилган. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Тожикистондан келтирилган салкам 5 кг наркотик модда мусодара қилинди
19 январь 2023, 17:48

Тожикистондан келтирилган салкам 5 кг наркотик модда мусодара қилинди

ДХХ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кўп босқичли тезкор тадбир ўтказди. Жараёнда Навоий ва Самарқанд вилоятларида Тожикистондан кириб келган 5 килограммга яқин гашиш ва опий моддалари аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг