Болгарияда автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди, улардан 12 нафари болалар. Йўловчиларнинг барчаси Истанбулдан саёҳатдан қайтаётган Шимолий Македония фуқаролари бўлган. Автоҳалокатда фақатгина 7 киши омон қолган.
Ўзбекистонда илк бор ЙТҲ қурбонлари хотираси ёдга олинди. Йўл ҳаракатининг турли иштирокчилари ва муҳандислар кўча ва йўллардаги хавфсизлик, болаларга ЙҲҚни ўқитиш дастурлари, Тошкентда велосипед инфратузилмаси муаммолари ва уларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилдилар.
Тошкентда Олий суд раиси Козим Комиловга тегишли Malibu русумли хизмат машинаси ЙТҲга учради. Ҳодиса юз берганда раис машинада бўлмаган. Автомобиль ҳайдовчиси ҳозирда даволанмоқда.
Наманган вилоятида содир бўлган учта ЙТҲ оқибатида 2 нафар ҳайдовчи ва 1 нафар велосипедчи вафот этди. Яна 4 киши шифохонага ётқизилди. Барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Январь-октябрь ойлари давомида содир бўлган 7684 та йўл-транспорт ҳодисасида 1964 киши ҳалок бўлган, 6886 киши эса жароҳатланган. Бу рақамлар узоқ карантин чекловлари амал қилган 2020 йилдаги жами кўрсаткичлардан ҳам ошишга улгурган.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокимининг Captiva хизмат машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса содир бўлган вақтда туман раҳбари машинада бўлмаган. Май ойида 25 нафар туман депутатидан 24 нафари 311 млн сўмга автомобиль сотиб олишни маъқуллаган. Кенгашнинг фақат бир вакили ушбу харидга қарши чиққан ва шу пулни мухтожларга тарқатишни таклиф қилган.
Навоий вилоятидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 3 нафар банк ходими «юқори турувчи раҳбарлар берган топшириқларни бажариш учун дам олиш куни ишга жалб қилингани» айтилмоқда. Меҳнат вазирлиги ҳолатни ўрганишни бошлади.
Фарғона вилоятида Nexia-2 қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида «Ваз-2105» тўқнашди. ЙТҲ натижасида 4 киши ҳалок бўлди, 3 киши шифохонага ётқизилди. Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида юк ташувчи мототцикл, енгил ва юк машиналари иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 3 киши оғир тан жароҳати олди.
Наманган вилоятида Damas машинаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисасида 8 киши оғир тан жароҳати олди, икки йўловчи вафот этди. Яна бир ҳолатда эса Damas ҳайдовчиси 71 ёшли фуқарони йўлдан ўтаётганида уриб юборди.
Яккасарой туманида Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси йўл четида тўхтаб турган Mercedes-Benz автобуси билан тўқнашиб кетган ва олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Миробод туманида Matiz автомашинаси йўл четида турган пиёдаларни уриб юбориб, ағдарилиб кетган. Оқибатда 3 нафар пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Йўл четида турган автомобилларга ҳам зарар етган.
Қамаши туманида Nexia автомашинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Damas русумли автомобил билан тўқнашган. Оқибатда 3 киши вафот этган, яна бир нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.
Тошкентнинг Олмазор туманида 19 ёшли Nexia-3 ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва Spark билан тўқнашди. Натижада Spark йўловчиси ҳалок бўлди.
ЙТҲ оқибатида кимдир ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар кунда чиқиб турибди. Кўплаб болалар ҳам йўллардаги ҳалокатлар қурбони бўлишмоқда. Шунга қарамасдан, депутатлар тезликни оширганлик учун жарима миқдорини пасайтиришни таклиф қилишди. Оғабек Самисов ЙТҲларнинг сабаб ва оқибатларига эътибор қаратди.
Қашқадарёда 9 ойда содир бўлган 369 та ЙТҲ оқибатида 181 киши вафот этган. Шундан 31 нафари вояга етмаган болалар бўлган. Ҳудудлар кесимида энг кўп ЙТҲлар Қарши шаҳри ҳамда Чироқчи ва Қарши туманларида содир бўлган.
Самарқандда катта тезликда кетаётган Nexia ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида автомашина йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган. Юзага келган ёнғин оқибатида машина салонида бўлган 2 йўловчи воқеа жойида вафот этган.
Яккасарой туманида Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги ёритиш чироғи устунига урилган. Тўқнашув оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ҳодиса натижасида ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи вафот этган.
Учқўрғон туманида М-412 русумли автомашина йўлга чиқиб кетган 3-синф пиёдани четлаб ўтмоқчи бўлиб қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia-2 машинаси билан тўқнашди. Оқибатда икки автомашина орасида қолиб кетган пиёда оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Яшнобод туманида «Lada 11184» автомашинаси велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи тан жароҳати олиб вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг