«йтҳ» тегли мақолалар


Тошкентда «Cobalt» тепловоз билан тўқнашди
8 февраль 2021, 15:43

Тошкентда «Cobalt» тепловоз билан тўқнашди

Пойтахтда «Cobalt» автомобили ҳаракатланиб келаётган тепловоз билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ.

Тошкентда иккита автобус тўқнашди. Бир киши жароҳатланди
8 февраль 2021, 10:20

Тошкентда иккита автобус тўқнашди. Бир киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида 46 сонли йўналишдаги MAN ва 134 сонли йўналишдаги Isuzu автобуслари тўқнашди. Бир нафар йўловчи енгил тан жароҳати олди.

Андижонда юк автомашинаси 83 ёшли пиёдани уриб юборди. Қария вафот этди
6 февраль 2021, 13:57

Андижонда юк автомашинаси 83 ёшли пиёдани уриб юборди. Қария вафот этди

Андижон вилоятида «MAN» юк машинаси светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган пайтда, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолиб ҳаракатланган. Оқибатда 83 ёшли пиёда машина тагида қолиб, вафот этди.

Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
6 февраль 2021, 13:40

Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Яшнобод туманида «ЕQUINOX AT», «Камаз» га урилиб, зарб натижасида йўл четида турган «Nexia» билан тўқнашув содир этди. Бундан ташқари, «Камаз» бошқарувни йўқотиб ТМА-1 биносига урилган. ЙТҲнинг барча иштирокчилари шифохонага ётқизилди.

Навоийда «Matiz» ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди
5 февраль 2021, 15:26

Навоийда «Matiz» ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Навоий вилоятида «GAZ» русумли юк машинаси «Matiz» га урилиб, ЙТҲга содир этди. Ҳодиса оқибатида «Matiz» ҳайдовчиси тан жароҳатларидан вафот этди.

Фарғонада «Tico» йўл четида кетаётган фуқарони уриб юборди. Пиёда вафот этди
2 февраль 2021, 11:32

Фарғонада «Tico» йўл четида кетаётган фуқарони уриб юборди. Пиёда вафот этди

Фарғона вилоятида «Tico» ҳайдовчиси йўлнинг четида ҳаракатланаётган пиёдани уриб юборган. Фуқаро тан жароҳатидан вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда «Nexia» пиёдани уриб юборди. Пиёда вафот этди
1 февраль 2021, 15:16

Тошкентда «Nexia» пиёдани уриб юборди. Пиёда вафот этди

Тошкент шаҳрида «Nexia» автомобили йўлни белгиланмаган жойида кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. ЙТҲ натижасида 38 ёшли пиёда тиббиёт муассасасига етиб бормай вафот этди.

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди
29 январь 2021, 13:08

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Нурота туманида «Cobalt» йўлдан чиқиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди. Тирик қолган бир нафар фуқаро турли жароҳатлар билан оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Фарғонада Ласетти пиёдани уриб юборди, пиёда вафот этди
29 январь 2021, 13:01

Фарғонада Ласетти пиёдани уриб юборди, пиёда вафот этди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида фуқаро М.М. бошқарувидаги «Lacetti-2» автомашинаси қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда аёлни уриб юборади. Аёл олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Самарқандда «Spark» йўл четида турган аёлни уриб юборди
27 январь 2021, 17:04

Самарқандда «Spark» йўл четида турган аёлни уриб юборди

Самарқанд вилоятида «Spark» ва «Nexia-3» тўқнашув зарбидан йўлнинг четида турган пиёда уриб юборилди. Фуқаро тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Сурхондарёда «Damas» поездга урилди. Бир киши вафот этди
25 январь 2021, 11:36

Сурхондарёда «Damas» поездга урилди. Бир киши вафот этди

Сурхондарё вилоятида «Damas» автомашинаси ҳаракатланиб келаётган йўловчи поезди билан тўқнашув содир этди. «Damas» ҳайдовчиси олинган тан жароҳатлари туфайли вафот этди.

Тошкент шаҳрида ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди ва икки киши жароҳатланди
20 январь 2021, 19:07

Тошкент шаҳрида ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди ва икки киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрининг Юзрабод ва Козева кўчалари кесишмасида Damas ва ВАЗ-2115 автомашиналари тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди ва икки киши жароҳатланди.

Тошкентда Howo оғир юк автомашинаси Cobalt устига ағдарилди, бир киши вафот этди
20 январь 2021, 12:27

Тошкентда Howo оғир юк автомашинаси Cobalt устига ағдарилди, бир киши вафот этди

Тошкентнинг Бектемир туманида Howo оғир юк машинаси Cobalt устига ағдарилиб кетди. Ҳодиса натижасида Cobalt йўловчиси вафот этган.

Чилонзорда микроавтобус уриб юборган пиёда вафот этди
19 январь 2021, 15:28

Чилонзорда микроавтобус уриб юборган пиёда вафот этди

Тошкент шаҳридаги Чилонзор туманида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 57 ёшли М.Т.ни микроавтобус уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Косонда ҳокимият машинаси йўловчини уриб юборди. Фуқаро вафот этган
16 январь 2021, 12:07

Косонда ҳокимият машинаси йўловчини уриб юборди. Фуқаро вафот этган

Қашқадарё вилояти Косон туманида ҳокимга тегишли автомашина йўлдан ўтаётган фуқарони уриб юборган. ЙТҲ оқибатида фуқаро оғир тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.

Фарғонада «Damas» ва юк машинасининг тўқнашуви содир бўлди. Бир киши вафот этди
15 январь 2021, 17:50

Фарғонада «Damas» ва юк машинасининг тўқнашуви содир бўлди. Бир киши вафот этди

Фарғона вилоятида қарама-қарши йўналишларда кетаётган «Damas» ва «MAN» юк автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса натижасида «Damas» ҳайдовчиси вафот этган.

Тошкентда масофани сақламаслик натижасида 5 та машина тўқнашди
13 январь 2021, 15:58

Тошкентда масофани сақламаслик натижасида 5 та машина тўқнашди

Тошкент шаҳрида масофани сақламаслик оқибатида 5 та машина бир бирига урилиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодиса натижасида икки ҳайдовчига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Андижонда «Cobalt» тез тиббий ёрдам машинасига урилди. Бир киши вафот этган
12 январь 2021, 11:31

Андижонда «Cobalt» тез тиббий ёрдам машинасига урилди. Бир киши вафот этган

Андижон вилоятида «Cobalt» ва тез тиббий ёрдам машинаси иштирокида тўқнашув содир бўлди. ЙТҲ натижасида «Дамас» ҳайдовчиси вафот этган.

Темир йўл шлагбаумини айланиб ўтмоқчи бўлган икки машина тўқнашиб кетди
11 январь 2021, 23:39

Темир йўл шлагбаумини айланиб ўтмоқчи бўлган икки машина тўқнашиб кетди

Локомотив парки олдидаги темир йўл кесишмасида шлагбаумни четлаб ўтмоқчи бўлган «Nexia» ҳайдовчиси бошқа бир машинага бориб урилди. Натижада «Lacetti» ҳайдовчиси мувозанатни йўқотиб, машина ён томони билан туриб қолди.

Фарғонада «Cobalt» каналга тушиб кетди, 3 киши вафот этган
8 январь 2021, 18:25

Фарғонада «Cobalt» каналга тушиб кетди, 3 киши вафот этган

Фарғона вилоятида «Cobalt» русумли автомашина Фарғона канали чеккасида ўрнатилган бетон тўсиққа урилиб, канал ичига тушиб кетди. Ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи вафот этган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг