Шароф Рашидов туманида Lacetti трансформаторга урилиши оқибатида машина ва трансформатор техник шикастланди, маҳалла бир муддат электр таъминотисиз қолди.
Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиларидан бири шифохонага ётқизилди.
Юнусобод туманида Tracker ҳайдовчиси 8 ва 10 ёшли икки болани уриб юборди. ЙТҲ оқибатида болалар жароҳатланди.
Юнусобод туманида Spark автомашинаси фуқарони уриб юборди. Оқибатда йўловчи воқеа жойида вафот этди.
Марғилон шаҳрида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган Таhое ўз йўналишида келаётган Tico билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳатланди.
Бойсун туманида юк машинаси уриб юборган 4 ёшли бола вафот этди. Уни опаси боғчадан олиб қайтаётган бўлган ва опасини кутмасдан йўлнинг белгиланмаган жойидан югуриб ўтмоқчи бўлганида ҳалокатга учраган.
Яккасарой туманида 2023 йил 19 июлда 51 ёшли пиёдани уриб кетган автобус ҳайдовчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, айбдор 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Жиззах шаҳрида «ВАЗ-2107» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 5 та автомобилга бориб урилди. Оқибатда уч киши жароҳатланди.
Бувайда туманидан ўтувчи Тошкент-Ўш автомобил йўлида Cobalt, Nexia-2, Tico ва Hyundai Porter автомобиллари тўқнашди. Воқеага ҳайдовчиларнинг қалин туман тушган вақтда оралиқ масофани сақлай олмагани сабаб бўлди, улардан бири шифохонага мурожаат қилди.
Оқдарё туманида бошқаруви йўқотилган автобус бетон тўсиққа урилиши оқибатида 1 йўловчи вафот этди. 17 киши жароҳатланди.
Миробод туманида Hyundai Sonata машинаси уриб юборган 41 ёшли пиёда шифохонада вафот этди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Учкўприк туманида Isuzu Damas билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди, 4 нафар шахс эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Тошкент шаҳрида 82-сонли автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб келган маст фуқарони уриб юборди. 47 ёшли йўловчига тан жароҳати олгани сабабли воқеа жойида тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тошкентда бир кунда йўловчи автобуслари иштирокида иккита ЙТҲ содир бўлди. Аввалроқ Яшнобод туманида 21-сонли автобус йўл ўртасида турган енгил автомобиль билан тўқнашган эди, Мирзо Улуғбек туманида эса қайрилиб олмоқчи бўлган 151-сонли автобуснинг олд қисмига автомобиль урилган.
Июнда Тошкентда Мактабгача таълим агентлигининг собиқ ходими маст ҳолда Nexia автомобилида бир аёлни уриб юборган эди. Пиёда кўплаб жароҳатлар туфайли касалхонада вафот этди. Унинг қизи 100 млн сўм товон пулидан бош тортди ва суддан айбдорни жазолашни сўради. Ҳайдовчи 4,5 йилга қамалди.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Cobalt ва Isuzu автобуси ўзаро тўқнашиб кетди. Оқибатда енгил автомобилда ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса сабаб ҳеч ким жароҳат олмагани маълум қилинди.
Пойтахтда «Диққат пиёда» тадбири доирасида йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтган 6000 нафардан ортиқ пиёда жаримага тортилди, деди Тошкент ЙҲХБ бошлиғи Рафиқжон Жалилов. 57 нафар ҳайдовчига эса пиёдаларга йўл бермагани учун чора кўрилган. Жойларда 34 та тугмачали светофор ўрнатилган.
Миробод туманида орқага ҳаракатланаётган Hyundai автомобилига юқори тезликдаги Weltmeister электромобили урилиб, сўнг яна 4 та машина билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида 3 киши жароҳат олди.
Яшнобод туманида Nexia ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 37 ҳафталик ҳомиладор аёлни уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этди, ўлимидан аввал туққан ўғли ҳам ҳалок бўлди. Суд ҳайдовчига нисбатан уч йил синов муддати билан шартли қамоқ жазосини тайинлади.
Навоий вилояти Томди туманида Nexia-2 ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг