Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида канализациядаги чиқиндиларни тозалаш мақсадида тушган 2 нафар ходим ундан чиқолмай қолди. Қудуқ ичида сув кўпайиб кетган ва улардан бирининг тоби қочган. ФВВ қутқарувчилари ишчиларни олиб чиқди ва шифохонага жойлаштирди.
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш режалари билан танишди. Унга кўра, 2025 йилдан ҳудуд картошка, мева, парранда гўшти ва тухум бўйича ўзини ўзи тўлиқ таъминлашга ўтади. Бунинг учун хорижий инвесторлар иштирокида 16 та йирик лойиҳа шакллантирилади.
Якшанба куни Китоб туманида 26 ёшли эркак руҳиятидаги ўзгаришлар оқибатида хотини ва туғилганига эндигина 2 ой бўлган қизини пичоқ билан қасддан ўлдирди. У воқеа ортидан ўзини осиб, жонига қасд қилган. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Қарши шаҳрида «102»га телефон қилган аёл у билан 3 йилдан бери бирга яшаётган эркак унинг 7 ёшли қизига жинсий зўравонлик ҳаракатларини қилгани ҳақида шикоят қилган. Ижтимоий тармоқда қизалоқнинг ҳолат ҳақида кимгадир айтса, эркак уни ўлдираман, дея қўрқитганини йиғлаб айтиб берган видеоси тарқалди.
Қашқадарёда ўсимлик дунёсини яхшилаш ва тупроқ емирилиш эрозиясини олдини олиш мақсадида «Селхона ташкил этиш» грант лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унга кўра, Қамаши туманидаги лалми ер майдонларда табиий қор ва ёмғирлардан ҳосил бўладиган сувлар бир жойга жамғарилади.
Яккабоғ туманида яшовчи 59 ёшли эркак маст ҳолда рашк сабаб хотинига бензиб сепиб, уни ёқиб юборди. Аёл оғир даражадаги куйиш жароҳатини олди, унинг ҳаёти сақлаб қолинди. Суд эркакни 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Қарши шаҳрида 21 ёшли эркак ҳожатини кийимига чиқаргани учун турмуш ўртоғи энагалик қилаётган 1,5 яшар чақалоқ қизни уриб ўлдириб қўйди. У шифокорларга бола аравачадан йиқилиб тушганини айтди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қарши шаҳрида хитойлик ҳамкорлар билан бирга қуёш панеллари ишлаб чикариш корхонаси қурилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 13 млн долларга тенг. Корхона тўлиқ қувватда ишлаганда бир йилда 150 МВт ҳажмдаги маҳсулот ишлаб чиқариши кутилмоқда.
Чироқчи ва Шаҳрисабз туманларини боғловчи дарёда сел кўприкнинг асос пойдеворини ювиб кетди, оқибатда кўприк қулаб тушди. Йўлда транспорт ҳаракати тўхтаб қолгани айтилди.
Жума куни эрталаб Қашқадарёнинг Миришкор туманида зилзила қайд этилди. Зилзила магнитудаси — 3.
Қизириқ туманининг собиқ ҳокими Шерзод Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимига молия масалалари бўйича биринчи ўринбосар бўлди. Шунингдек, Зиёда Аминова Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.
ДХХ Қашқадарё вилоятида давлат рўйхатидан ўтмаган 3,7 мингта дорини 54 млн сўмга сотган аёл ва унинг танишини қўлга олди. Сирдарёда эса уйида 593 млн сўмлик 49 мингта флакондаги ҳужжатсиз дорини сақлаган фуқаро ва дорининг эгалари ушланди. Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.
Қарши шаҳрида 9-синф ўқувчиси уйидаги газ трубасига ўзини осиб, вафот этди. Унинг онаси ўғли бесабаб ўз жонига қасд қилганини, ҳеч кимга нисбатан даъвоси йўқлигини айтган. Ҳозирда текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Экология вазирлиги томонидан Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди. Табиатга етказилган зарар миқдори жами 41,5 миллиард сўмдан ортиқ деб баҳоланмоқда.
Янги ўқув йилидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилади. Аввалроқ лойиҳа Қорақалпоғистондан бошланиши кутилганди.
Қамаши туманида Telegram мессенджерида 11 та канал очиб, экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланган 21 ёшли фуқаро 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Қашқадарё вилоятининг Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, автобусдаги портлаш оқибатида 8 киши касалхонага ётқизилган, улардан 4 нафари реанимацияда. 16 нафар жабрланганларга амбулатор ёрдам кўрсатилди.
«Газета.uz» эътибор қаратган Қашқадарёдан 60 тонна чигит олиб чиқишда тақиққа учраган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди. Бу ҳақда Бизнес омбудсман маълум қилди. Аввалроқ депутатлар шу масала юзасидан вилоят ҳокимлиги ва ИИВга сўров юборганди.
Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учрагани ҳақида ёзгандик. Ҳолат юзасидан ЎзЛиДеП депутатлари Тўлқинжон Каримов ва Батирбек Тўразода Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Ички ишлар вазирлигига депутатлик сўрови юборди.
Шаҳрисабз туманидаги қишлоқлардан бирига тоғдан Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган икки бош Тянь-Шань қўнғир айиқ боласи тушгани аниқланди. Улар махсус ўқ-дорили қурол ёрдамида ухлатилиб, Ҳисор қўриқхонасига қўйиб юборилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг