Шаҳрисабз шаҳрида 2 фуқаро ички ишлар ходимларининг махсус кийимини кийиб, видео суратга олди. Унда ЙПХ ходими пора олаётган жараён акс этган. Суд йигитларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Қарши шаҳридаги газ қўйиш шохобчасида Nexia-3 портлаб кетди. Оқибатда автомобиль орқа қисми тўлиқ шикастланиб, яроқсиз ҳолга келган.
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юрти курсантларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди, муассаса ошхонасида улар билан бирга тушлик қилди.
24 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Қашқадарёга жўнаб кетди.
Қарши туманида Cobalt пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 33 ёшли аёлни уриб кетди. Пиёда вафот этди. Ҳудудда пиёдалар ўтиши учун ер ости йўли қурилган, лекин у ер қаровсиз ҳолатда. Аҳоли вакиллари ушбу туннелни яроқли ҳолатга келтириб берилишини сўрамоқда.
ДХХ тезкор тадбир ўтказиб, Қашқадарёда жами 99 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбарлари ва ходимини қўлга олди. Сирдарёда ҳам муқаддам судланган шахс боғ яратиш учун берилган ерни 30 минг долларга сотмоқчилиги маълум бўлди. Ҳозир ушбу шахсларга жиноят иши очилди.
Сешанба куни эрталаб Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди. Эпицентр Деҳқонобод тумани бўлиб, унинг магнитудаси 3,6 ни ташкил этди.
Яккабоғ тумани ҳокимлиги ходими 5 млрд сўмлик тендерда ютиши учун қурилиш фирмаси вакилидан 370 млн сўм олаётган вақтда ушланди. Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ишга алоқадор бўлган мактабгача таълим бўлими ходими ҳам қўлга олинди.
Қарши шаҳридаги савдо растаси ҳамда банкоматда ёнғин юз берди. Ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Касби туманида эр-хотин ҳамда уларнинг 5 ва 3 ёшли фарзандлари заҳарланиб вафот этди. Ўлимга қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан чиққан ис гази сабаб бўлган.
Чироқчи туманида мактаб директоридан текширув ўтказмаслик эвазига 400 доллар талаб қилган сохта прокуратура ходими ушланди. Терговга қадар текширув давомида у аслида ҳеч қаерда ишламайдиган ва судланган шахс экани маълум бўлди.
Шаҳрисабз туманида эркак таниши томонидан калтакланган аёл туман шифохонасида вафот этди. Гумонланувчи ҳибсга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Яккабоғ туманида Nexia-2 автомашинаси 4 пиёдани уриб юборди. Улардан 3 нафари воқеа жойида, 1 нафари шифохонада вафот этди. Ҳайдовчи тегишли тартибда ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди.
Қарши туманида Lacetti уриб кетиши оқибатида вояга етмаган пиёда вафот этган. Автомомобиль видео камерасидаги тасвир кўриб чиқилгандан сўнг ҳайдовчи айбсиз деб топилган.
Қашқадарёдаги вилоят саломатликни тиклаш шифохонасида портлаш содир бўлди. Оқибатда икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.
Қарши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда. У фуқарони ишга киритиб қўйиш эвазига 500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Касби туманида 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 3 болали аёлни турмуш ўртоғи қасддан ўлдиргани аниқланди. Жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.
Қашқадарёда Spark юк машинаси билан тўқнашди. Енгил автомобилнинг ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди.
Яккабоғ туманида 45 ёшли эркак ҳовлисининг молхонасида ўзини осиб қўйди. Ишда тумандаги 94-мактаб директорининг «қўли борлиги» айтилмоқда. Директор эса воқеа рўй берган куни шифохонада бўлганини таъкидламоқда.
Қамаши туманида «КамАЗ» пиёдалар йўлагидан ўтаётган 2013 йилда туғилган қизни уриб кетди. Жабрланувчи оғир жароҳат олиб вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг