Кўкдала туманида юкхонасида одам ташиш қоидаларини бузган ҳолда йўловчилар миндириб кетаётган Labo`га Isuzu келиб урилган. Оқибатда икки йўловчи воқеа жойида вафот этган, яна 5 йўловчи эса жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Касби туманида Nexia йўл четидаги каналга ағдарилди. Туман ФВБ ходимлари машинани махсус техника ёрдамида каналдан олиб чиқди.
Ғузор туманида Nexia-2 қувиб ўтиш қоидасига риоя қилмай, қарама-қарши йўналишдан келаётган Matiz автомобили билан тўқнашди. Оқибатда машиналардан бирининг салонида бўлган йўловчи вафот этди.
Қашқадарёдаги айрим мактабларда 2023−2024 ўқув йилидан бошлаб Финляндия таълим тизими жорий этилади. Президент бунинг учун бир ой муддатда 48 та мактабни танлаб олиш бўйича топшириқ берди.
Президент видеоселектор йиғилишида Қашқадарё вилоятида 2023 йилда 207 мингта иш ўрни яратиш вазифасини қўйди. Жумладан, саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкинлиги айтилди.
Ғузор туманида Gentra ҳайдовчиси бошқарувни йуқотиши натижасида йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб ЙТҲ содир этди. Оқибатда у тан жарохати билан шифохонага ётқизилди, машинада бўлган йўловчи эса вафот этди.
«Қашқадарё ҲЭТК» АЖ Ғузор ТЭТК тезкор чиқиш бригадаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди. «Ҳудудий электр тармоқлари» вафот этган электромонтёр «наряддан ташқари ўзбошимчалик билан мавжуд қоидаларни бузган ҳолда симларни ечишга урингани»ни маълум қилди.
Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги оилавий шифокорлик пункти фельдшери кўрикка келган 2-гуруҳ ногиронининг банк картасидан 5 млн сўм пулини ўзлаштиргани маълум бўлди. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қашқадарёнинг Қамаши туманида Lacetti автомашинаси йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган Gentra автомобили билан тўқнашув натижасида ёниб кетди. Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарёда кўп қаватли уйларни ободонлаштириш учун ажратилган 573,2 млн сўм маблағ талон-торож қилингани аниқланди. Гумонланувчилар бу маблағни бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали ўзлаштирган. Уларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.
Шаҳрисабздаги давлат болалар боғчасида ноқонуний олиб қолинган қизча ҳожатхона эшигига ўрнатилган ойна синиши натижасида жароҳат олиб, кўп қон йўқотишидан вафот этди. Ҳозирда прокуратура ишни ўрганмоқда.
8 июлдан «Тошкент-Қарши-Тошкент» йўналишида яна битта Афросиёб қатнови йўлга қўйилади. Самарқанд ва Бухоро вилоятларига қатнайдиган тезюрар поездлар ҳаракати жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади, якшанба кунги «Тошкент-Самарқанд-Тошкент» йўналишидаги Афросиёб қатнови эса тўхтатилади.
ДХХ Сирдарё ЙПХ масканида ўтказган тезкор тадбирда фуқаронинг автомобили юкхонасида 4,5 кг «гашиш» моддаси борлиги аниқланди. Тадбир давомида гумонланувчининг қашқадарёлик шеригига тегишли хонадондан яна 11 кгдан кўпроқ «гашиш» чиқди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қамаши тумани ва Қарши шаҳрида мактабда ўқийдиган қизлар ўзини осиб, вафот этгани маълум бўлди. Ҳозирда прокуратура ушбу ҳолатлар бўйича текширув ўтказмоқда.
Чироқчи туманида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари ва аҳоли ўртасида можаро келиб чиқди. Фуқаролардан бири инспекторнинг погони ва бодикамерасини юлиб олган. Туман прокуратураси уларга нисбатан жиноят иши очди.
Президент Қашқадарё вилоятига сафари давомида вилоятнинг долзарб муаммоларига эътибор қаратди. Жорий йилда вилоятга ижтимоий соҳа ва инфратузилмани яхшилаш учун республика бюджетидан қўшимча 360 млрд сўм ажратилади. Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши, Шаҳрисабз ва Китоб туманларини сув билан таъминлаш учун «Аёқчисой» сел сув омбори қурилади. 9 мингдан зиёд аҳолининг газ таъминоти қайта тикланади. Ишсизликни камайтириш учун 270 та саноат лойиҳалари дастури шакллантирилади. 40 минг гектардан ортиқ ерлар қайта фойдаланишга киритилади.
Президент Қашқадарёда 143 та кўп қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилишини маълум қилди. Вилоят аҳолисига жорий йилда 730 млрд сўм имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда эҳтиёжманд оилаларга 72 млрд сўм субсидия ажратилади. Шунингдек, 30 та қишлоқ ва маҳаллалар «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари билан қамраб олинади.
Асосий ставкани 17% даражасида қолдирган Марказий банк, Қашқадарёда дунё бозоридаги вазият ҳақида гапирган Шавкат Мирзиёев, ходимдан норози бўлиб ҳовлида тўпланган Тошкентдаги 21-Меҳрибонлик уйи болалари, Жиззахдаги селда вафот этган 5 киши, имтиҳонсиз ўқув йилини якунлайдиган 5−6−7−8 ҳамда 10-синф ўқувчилари, телефон рақами орқали давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 21 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани «Нурли келажак» маҳалласидаги булоқ қуриб қолгани сабабли аҳоли ичимлик сувисиз қолмоқда. Ижтимоий тармоқларда аёлларнинг булоқ сувини талашаётгани акс этган видео тарқалди. Туман ҳокимлиги вакили «Газета.uz»га муаммо йил охиригача ҳал бўлмаслиги, аҳолига эса текинга сув етказилмаслигини маълум қилди.
Ғузор туманининг «Совбоғ» маҳалласида ёшлар етакчиси бўлиб ишлаган 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйди. Бунга унинг руҳиятидаги ўзгаришлар, шу жумладан қарзи кўпайиб кетгани ва кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг