Қашқадарёда ҳайдовчи ҳужжатлари йўқлиги сабабли ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатиб, ўзаро жанжални юзага келтиради. Бундан ташқари, машина давлат рақамисиз бўлгани маълум қилинган. Фуқарога нисбатан 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Бухоро вилоятида 29 ёшли аёл, унинг 6 ва 2 ёшли фарзандлари ис газидан захарланиш туфайли ҳосил бўлган нафас ва юрак қон томири етишмовчилигидан вафот этди.
Қашқадарё вилоятида 2018, 2019 ва 2020 йилнинг шу даврига нисбатан ичимлик суви учун ажратилган 23 млрд сўм маблағ самарасиз сарфлангани маълум бўлди. Айтилишича, бунинг оқибатида 10 та ҳудудга ҳалигача ичимлик суви етиб бормаган. Вилоятнинг Нишон, Касби, Косон, Муборак туманларига ҳам ажратилган маблағлардан унумли фойдаланилмаган.
Қашқадарёда ўрмон ёнғини юз берди. Салкам 600 та Зарафшон арчаси ёниб кетган.
Қашқадарё вилоятидаги Uzbekistan GTL заводи қурилиш майдончаларининг бирида юз берган норозиликда иштирок этган ишчилар пандемия даврида 40−45 кун объектдан чиқмай ишлаганликлари, ойлик маошларининг ўз вақтида тўланмаганлиги ва овқат сифати пастлигидан шикоят қилишди. Ҳозирда уларнинг ойликлари берилиб, овқат сифати ҳам яхшиланган.
Қашқадарёда 17 та хорижий компаниянинг сохта акцияларини сотиш эвазига 2 минг нафарга яқин фуқарони жами 9 млн долларга чув туширган шахсларга қарши жиноят иши қўзғатилди.
Қашқадарёда коронавирусга тест топширган 855 нафар ўқитувчи инфекцияни юқтирганликда гумонланмоқда. Уларда коронавирус аломатлари мавжуд эмаслиги ва яна бир бор текширувдан ўтиши маълум қилинди.
«Ҳа, мен ўша одамман, олдим пулни». Қашқадарёда мансабдор шахслар, асосан МФЙ ходимлари «темир дафтар» рўйхатида бўлган эҳтиёжмандлар ўрнига ўзларининг ёки қариндошларининг телефон рақамларини киритгани аниқланди. Ҳоким Зойир Мирзаев бу ҳолатни «катта хиёнат, катта жиноят» деб атади. Вилоят прокуратураси текширув ўтказмоқда.
Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида Нексия автомобили ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиш оқибатида қаршисидан келаётган «НOWO» русумли юк автомашинаси билан тўқнашган. Натижада Нексия ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи вафот этган, улардан бири 1 яшар бола. Мошинанинг яна бир йўловчиси тан жароҳати олган.
Қашқадарёда рағбат пулини ололмаётган тез ёрдам ҳайдовчилари ва ҳамширалар вилоят ҳокимлиги биноси олдида тўпланди. Вилоят ҳокимлиги мурожаатчиларнинг аксарияти диспечерлар экани ва уларнинг рағбатлантирилувчилар рўйхатида йўқлигини маълум қилди.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Исроил Аманов вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига Муборак тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Самад Ҳасанов ҳоким лавозимига маъқулланди.
Қашқадарёда вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шифокор карантин талабларига риоя этмаган ҳолда қариндошиникида оилавий тадбирда ва депутатлар билан учрашувда иштирок этиб, 30 нафар фуқарога вирус юқтирганини маълум қилди. Шунингдек, ҳоким таксилар Республика махсус комиссияси талабларини бажармаса уларнинг фаолияти тўхталиши мумкинлигини ҳам билдириб ўтди.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 18 ёшли Моҳинур Жўраева осилган ҳолатда топилди. Унинг онаси куёвини айбламоқда, деб ёзди Daryo.uz. «Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида «Зинзилбан» кесмасининг ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, ҳудуднинг геотуризм ва иқтисодий салоҳиятини янада ошириш мақсадида янги геология миллий боғи ташкил этилади.
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 50 минг учун бошланган жанжал бир кишининг ўлими билан якун топди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинди.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи фуқаро маҳалладошининг қараши ёқмагани учун «Макаров» кўринишидаги тўппончадан унга ўқ узиб, қулоғидан жароҳатлади.
Жиззахдаги ЙПХ масканида Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 1,7 тонна ҳидланган гўшт тўхтатиб қолинди. Гўшт суяксиз бўлгани учун қайси ҳайвонга тегишли экани ҳозирча номаълум, аммо қорамол ва қўй гўшти эмас, деган хулосага келинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг