Ўзбекистонда 300 тадан ортиқ автобус 2018 йилдан бери техник синовдан ўтказилмаган ҳолда одам ташиб юргани маълум бўлди. Шу юзасидан Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбитдин Бурхонов бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматовга сенатор сўровини юборди.
«Тошшаҳартрансхизмат» автобуслар билан боғлиқ техник носозликлар, туташ ҳолатлари ва йўл-транспорт ҳодисалари кўпаётгани ортидан 5 нафар масъул ходимни ишдан олди.
Президент Хонобод — Андижон — Избоскан — Асака темирйўл айланмасида поезд қатновини йўлга қўйиш топшириғини берди. Шунингдек, Бўстон ва Улуғнор туманларида электр таъминотидаги узилишлар кўпайгани сабабли иккита янги подстанция қурилади.
Тошкент шаҳрида 2023 йил давомида жамоат автобуслари кунига ўртача 662,3 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди. Умумий ҳисобда йил давомида автобуслардан 241,7 млн марта фойдаланилди.
Пойтахтда санитар ҳолати талаб даражасида бўлмаган 80-сонли автобуслардан бири йўналишга чиқарилгани аниқланди. Хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган навбатчи механикларга ўртача ойлик маошининг 20 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.
Ўзбекистон Миллий университети бош биноси қаршисидаги майдонда 23 декабрь куни соат 10:00 дан бошлаб Олот, Қарши ва Термизга талабалар учун қўшимча автобус йўналишлари ташкил этилди. Чипталар университет бош биносида ташкил этилган сайёр кассада сотилади.
Мирзо Улуғбек туманида 151-сонли Mercedes-Benz автобусида юқори босимли ҳаво қувурининг ёрилиши туфайли қисқа туташув, унинг ортидан ёнғин юз берди. «Тошшаҳартрансхизмат»га кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган, автобус двигателига зарар етган.
Мирзо Улуғбек туманида 50-сонли автобус ҳайдовчиси йўловчиларни тўлиқ тушириб-чиқариб бўлмай, ҳаракатланишни бошлади. Оқибатда бир йўловчи йиқилиб, пешанасидан жароҳат олди, қўли эса синди.
Транспорт вазирлиги пойтахтда автобуснинг енгил транспортга нисбатан самарадорлиги 135 баробарни ташкил этаётганини маълум қилди. Таҳлилларга кўра битта енгил автотранспорт воситасида бир кунда ўртача 4,3 нафар, битта автобусда эса ўртача 580 нафар йўловчи ташилмоқда.
Оқдарё туманида бошқаруви йўқотилган автобус бетон тўсиққа урилиши оқибатида 1 йўловчи вафот этди. 17 киши жароҳатланди.
Тошкент аэропортида автобус Airbus 320 йўловчи лайнери билан тўқнашди ва самолётнинг тумшуқ қисмига шикаст етди. Ҳодисага автобус ҳайдовчисининг аэродром ҳудудида ҳаракатланиш қоидаларини бузгани сабаб бўлган. Ҳаво кемасига эртаси куни парвозларга рухсат берилган.
Янгиҳаёт туманида «12-Автобус саройи»га тегишли MAN автобуси ёниб кетди. Ҳодисага электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.
Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи яна 10 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида амалга ошириш бошланди. Бу билан улардан талаб қилинадиган кунлик режа бекор қилинди.
Октябрда Тошкентда автобуслар йўловчиларга 25 млн мартадан ортиқ хизмат кўрсатди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 83 фоиз ёки қарийб 9,4 млн нафарга кўп демакдир. Шу билан бирга, йўналишларга чиқарилган автобуслар сони ҳам ошган.
Пойтахтдаги 56, 60, 95, 16, 103 ва 148-сонли автобус йўналишлари ҳаракатига ўзгаришлар киритилади.
Муборак туманида Isuzu автобусининг газ баллони портлаб, 4 киши ўрта оғир даражада жароҳат олди. Ҳодиса сабабли ҳеч ким ҳалок бўлмаган, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
Юнусобод туманида 82-сонли йўловчи автобуси Nexia-3 билан тўқнашиб, хавфсизлик оролчасига чиқиб кетди. «Тошшаҳартрансхизмат» ЙТҲ асосий йўлдан автобус йўлига ўтиб кетган енгил автомобилнинг хатоси туфайли содир бўлганини маълум қилди. Жароҳатланганлар йўқ.
Миробод туманида йўловчи автобуси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида бетон устунга урилди. Унинг олд қисми ва ойналарига шикаст етган. Ҳеч ким жароҳат олмади, дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқларда автобуснинг «гармошка»си йиртилгани акс этган сурат пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат»нинг маълум қилишича, йўлдаги қудуқ атрофи чўкиши сабабли чуқурлик ҳосил бўлган ва автобуснинг ўрта ғилдираклари қудуққа тушиб кетган.
Наманган вилоятига Хитойнинг Yutong компаниясидан 100 та янги автобус олиб келинади. ZK6890HG моделидаги автобусларнинг дастлабки 20 таси бир ҳафта ичида етказиб берилиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг