Жидда-Мадина йўлида Ўзбекистондан зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, ЙТҲ содир этди. 50 зиёратчидан 10 нафари жароҳатланиб, касалхонага ётқизилган.
Фарғона шаҳрида Nexia йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Ҳодиса оқибатида жабрланувчи вафот этди.
Данғара туманида Lacetti йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи туман марказий шифохонасида вафот этди.
Сурхондарёда Cobalt йўл четида турган икки кишини уриб юборди. Улардан бири воқеа жойида вафот этди. Ҳайдовчи бошқарган машина текшириб кўрилганда сўнгги 40 кунда 8 марта тезликни меъёридан ошириб ҳаракатлангани аниқланди.
Шайхонтоҳур туманида Ford русумли тез тиббий ёрдам автомобили йўл четида тўхтаб турган Tracker автомобилига келиб урилди. Зарб оқибатида Ford ағдарилиб кетди.
Чилонзорда Lacetti ва Cobalt иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2011 йилда туғилган шахс вафот этди. Икки машина ҳайдовчилари жароҳат олди.
Ургут туманида «қизил»да ўтиб кетган Damas Nexia ва Lada билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Lada ҳайдовчиси вафот этди. Damas`нинг икки йўловчиси шифохонага ётқизилган.
Қашқадарёда Spark юк машинаси билан тўқнашди. Енгил автомобилнинг ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди.
Сурхондарё вилоятида Nexia ва Nexia-3 ўзаро тўқнашиб кетди. Оқибатда икки нафар фуқаро вафот этди. Ҳодиса светофор ишламаётган чорраҳада юз берди.
Сурхондарё ва Тошкент вилоятида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари юз берди. Уларда ҳайдовчи ва пиёда вафот этди.
Олмазор туманида Damas ва «ГАЗел» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув оқибатида «ГАЗел» ағдарилиб кетди. Унинг салонида йўловчи бўлмаган. Damas ҳайдовчиси жароҳатланди.
Чилонзор тумани Новза жоме масжиди қаршисида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчилардан бири жароҳат олди.
Мирзо Улуғбек туманида икки йўловчи ташувчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда икки нафар йўловчи тан жароҳат олди.
Ангор туманида Lada Samara ҳайдовчиси маст ҳолда йўлда ётган пиёдани босиб кетди. 46 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этди.
Ангренда, «Тошкент-Ўш» йўлида Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши натижасида 5 та енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.
Қарши шаҳрида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вояга етмаган фуқарони уриб юбориб, кетиб қолган Cobalt ҳайдовчиси қидирувда эди. Хабар берилишича, ҳайдовчи топилган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қарши шаҳрида Cobalt пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вояга етмаган фуқарони уриб юборди. Ҳайдовчи йўловчига ёрдам кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетгани айтилмоқда. Жабрланувчи жонлантириш бўлимига ётқизилди. Ҳозирда вилоят миқёсида автомашинани қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда январь-октябрь ойлари давомида 7636 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилгани, улар оқибатида 1931 киши ҳалок бўлгани айтилганди. ИИВ ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидов ушбу кўрсаткични 5 йилда камида 2 баробарга қисқартириш режалаштирилганини маълум қилди.
Тошкентнинг Учтепа туманида Lacetti катта тезликда Nexia-3 билан тўқнашиб, сўнгра 6 пиёдани уриб юборди. Оқибатда улардан 2 нафари вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент-Ўш-Андижон йўлида Isuzu автобуси ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 нафардан 4 нафарга етди. 33 киши шифохоналарда қолмоқда, улардан 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, 5 нафарининг аҳволи оғир.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг