Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида Lacetti ва ЙПХнинг Nexia 3 автомобили тўқнашиб кетди. Оқибатда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган биринчи автомашина ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
Самарқанд вилоятида «Damas» автомобили тиркамали юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна икки фуқаро жароҳатланди.
Жиззах вилоятида Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг ўнг томонида велосипед бошқариб кетаётган бола ва унинг синглисини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида саккиз ёшли бола вафот этди.
Нишон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов тунги вақтда ўзининг бошқарувида бўлган хизмат машинасида пиёдани уриб юборди. Бунинг оқибатида жабрланувчи вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, гумондорнинг айби судда ўз тасдиғини топса, 7 йилгача қамалиши мумкин.
Жиззахда Isuzu юк машинаси рулида ухлаб қолган қашқадарёлик ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia-2 билан тўқнашув содир этди. Оқибатда Nexia-2даги 5 киши ҳалок бўлди.
Тошкентда Tesla Model X ва Cobalt автомобиллари тўқнашди. Бунинг оқибатида электромобиль қатнов қисмидан чиқиб кетди. Жабрланганлар йўқ.
Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида Lacetti автомобили ҳайдовчиси бир инсонни уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этган.
Тошкент шаҳридаги 14-оилавий поликлиника олдида Matiz ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиб, икки пиёдани уриб юборди. Ҳодиса оқибатида беш ёшли бола вафот этди.
Тошкентнинг Бектемир туманида Matiz ва Howo юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида юк машинаси уриб юборган тўсиқ ўша пайтда йўлни кесиб ўтаётган аёлга бориб тегди. Пиёда касалхонада вафот этган.
Ўзбекистонда олти ойда 3559 та ЙТҲ содир бўлди (бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 фоизга кам), уларда 2775 киши жароҳат олди (-2,4%), 784 киши эса ҳалок бўлди (-13,9%). ЙТҲларнинг қарийб тўртдан бири тезликни ошириш оқибатида юзага келган. Салкам ярми эса пиёдаларни уриб кетиш билан боғлиқ.
ФВВнинг янгиланган маълумотларига кўра, Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Ҳозирда Оқсув-Аюли касалхонасида жароҳатланган беш нафар ўзбекистонлик даволанмоқда.
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус ЙТҲга учради. Икки нафари вафот этган, уч нафари шифохонада. Ўзбекистон ФВВ жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Қозоғистон расмийлари билан алоқада.
Фарғонада қувиб ўтиш қоидасини бузган Damas ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва Lacetti билан тўқнашув содир этди. ЙТҲ натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди.
Тошкентда электросамокат бошқарувини йўқотган фуқаро ариққа йиқилиб тушиб, олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Самарқандда 17 ёшли йигит синглисининг дугоналарини Cobalt автомобилида олиб кетаётганда ЙТҲ содир этди, бунинг оқибатида икки нафар қиз вафот этди. Бошқа бир аварияда эса двигатели ўчиб қолган Damas`ни итариб кетаётган ҳайдовчи орқадан юк машинаси уриши оқибатида ҳалок бўлди.
«Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан ўтувчи қисмида юзага келган ЙТҲ оқибатида «Исузу» юк машинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди. Ҳайдовчи ҳаракат вақтида ухлаб қолгани айтилмоқда.
Наманган вилоятида Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетиши натижасида автомобилда ёнғин содир бўлди. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди. Ижтимоий тармоқларда автомобиль катта тезликда ҳаракатланиб, юк машинаси билан тўқнашиб кетганлиги айтилмоқда.
Нью-Йоркда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича БМТнинг олий даражадаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, дунёда бу борадаги вазият ёмонлашмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминламасдан туриб, барқарор ривожланишни таъминлаб бўлмайди, деди БМТ ЕИК.
Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида Nexia 2 ва Malibu тўқнашуви натижасида уч киши, жумладан икки нафар ИИБ ходими ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг