Президент Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш вазифасини қўйди. Жумладан, 43 та идоранинг 270 та назорат функцияси танқидий ўрганилиб, яширин иқтисодиёт ва коррупцияга сабаб бўлаётган ваколатлари қисқартирилади.
Президент коронавирус юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида амалдаги карантин чекловларини узайтиришга розилик билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги ўн кунда 16 нафар раҳбар ишдан бўшатилган, «талон-торожлик ва коррупция авж олган» кадастр соҳасига бағишлаб йиғилиш ўтказди. Давлат раҳбари тизимга рақамли технологияларни жорий этиш бўйича топшириқлар берди.
Шавкат Мирзиёев уйда даволанаётган аломатларсиз беморлар билан поликлиникалар шифокорлари доимий мулоқотни йўлга қўйиши бўйича топшириқ берди. «Чиқиш ман этилади. Олиб келиб берамиз ҳамма нарсани. Агар у кўчага чиқса зарарланиш эҳтимоли 200 фоиз бошқа одамларнинг», — деди президент.
Президент кислород концентраторлари ва пульсоксиметрларни Ўзбекистонга тезкор етказиш бўйича чоралар кўришни топшириқ берди. Бунинг учун, агар керак бўлса, махсус самолёт ажратилиши, тадбиркорлар томонидан кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кириш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган бир қатор топшириқлар берди. Хусусан, коронавирус беморлари билан ишлаётган шифокорлар иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади, шифохоналарни қўшимча ЎСВ аппаратлари ва бошқа ускуналар, дори-дармон билан таъминлаш, янги даволаш ўринларини кўпайтириш, ПЦР-таҳлил натижаларини тезлаштириш чоралари белгиланди.
Коронавирусга қарши кураш бўйича қабул қилинган қарорлар аниқ маълумот ва таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли кутилган натижаларни бераётгани йўқ, дея маълум қилди президент. «Ҳокимлар, сектор раҳбарларининг, барча мутасадди ва масъулларнинг мияси соат механизмидай куну тун, аниқ ва бехато ишлаши лозим», — дея қўшимча қилди у.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ва соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва даволаш бўйича Тошкент шаҳридаги ишларни талаб даражасида ташкил этмагани учун ҳайфсан эълон қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўнгги ойда коронавирусни даволаш стратегияси ва тактикасини кескин бузганлиги таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш ҳамда карантин қоидаларини заруриятга кўра кучайтириш ёки юмшатиш бўйича топшириқ берди.
Шавкат Мирзиёев Халқаро меҳнат ташкилотининг пандемия даврида Меҳнат муносабатлари бўйича глобал саммити иштирокчиларига мурожаат йўллади. Унда давлат раҳбари БМТ шафелигида Пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни қабул қилиш ташаббусини илгари сурди.
Тадбиркорлар карантин қоидаларига амал қилишда санитария ва ёнғин хавфсизлиги идоралари томонидан тушунарсиз ва бир-бирига зид талабларга дуч келмоқда, дея маълум қилди президент.
Аксарият ахборот воситаларида ижтимоий салмоғи енгил бўлган, ҳисобот ва баландпарвозлик руҳидаги материаллар ҳануз устунлик қилмоқда, дейилади Президентнинг ОАВ ходимлари байрами муносабати билан табригида. Давлат раҳбари, шунингдек, айрим журналист ва блогерларда билим ва профессионал малака, баҳс маданияти етишмаслиги жамоатчиликни ташвишлантираётганини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига жўнаб кетди.
«У ерда [ўзгартиришларда — таҳр.] айтилганларнинг ҳаммасини аллақачон қилиш керак эди». Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни Владимир Путин билан бўлиб ўтган музокараларда Россия конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича овоз бериш жараёнининг муваффақиятли ўтишини тилаб, уларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москвада Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Президент фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияси тасдиқланди. Унда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро рейтинг ва индексларда ТОП-50 қаторига киришини таъминлаш устувор вазифалардан этиб белгиланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг