Янги ўқув йилидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилади. Аввалроқ лойиҳа Қорақалпоғистондан бошланиши кутилганди.
Тармоқларда Сурхондарёда мактаб болалари қониқарсиз йўлдан мактабга кетаётгани видеоси тарқалди. Вилоят ҳокимлиги йўлдаги қор қоплами эригач, таъмирлаш ишлари бошланишини маълум қилди.
Термиз туманида Nexia 3 юқори тезликда йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилди. Ҳодиса оқибатида 2003 йилда туғилган аёл вафот этди, ҳайдовчи эса туман шифохонасига ётқизилди.
Магистраль газ қувурида авария юзага келгани сабабли Сурхондарёнинг 6 та тумани ва Термиз шаҳрида газ таъминоти тўхтатилди. «Ҳудудгаз Сурхондарё» муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганини билдирди.
Андижон ва Қорақалпоғистон ортидан Сурхондарё ҳам метан газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов киритилди. Вилоятдаги АГТКШлар 2023 йил 7 декабрдан бошлаб соат 8:00 дан 17:00 гача ишлайди.
Президент Сурхондарёга ташрифи чоғида Бойсун, Сариосиё ва Шеробод туманларидаги конларда қўрғошин, рух, олтин, кўмир ва калий ўғити захираларини ўзлаштириш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, тоғли ҳудудларда геология-қидирув ишлари кенгайтирилади.
Пайшанба куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Ташриф давомида газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, қишлоқ хўжалиги, ичимлик суви таъминоти масалаларига эътибор қаратилади.
Бойсун туманидан ўтувчи М-39 халқаро автомагистраль йўли ва айрим хонадонларни сел босди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлигини билдирди. Хонадон ва бошқа объектларда тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура Шеробод туманидаги «Таллаган тепа», «Ғўринтепа», «Хушвақтепа» ва «Тоштепа» ёдгорликларига зарар етказилганини аниқлади. Бу манзилларда йўл, уй-жой, ҳожатхона ва молхона қурилган. 7 млрд сўмлик зарар етган ушбу ҳолатлар бўйича ҳокимлик мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ЕИ ва БМТ Тараққиёт дастури амалга оширган Ўзбекистонда вақтинча яшаётган Афғонистон фуқароларини ўқитиш ва касбга тайёрлаш бўйича лойиҳанинг биринчи босқичида 330 дан ортиқ киши иштирок этди. Термизда лойиҳанинг 400 нафар Афғонистон фуқаросини қамраб олган иккинчи босқичи бошланди.
UNICEF Сурхондарёда болаларнинг кенгайтирилган ва инклюзив таълим олиши учун Термиз шаҳри, Термиз ва Музработ туманларидаги айрим боғчаларда кўп тилли гуруҳлар очди. Унга Европа Иттифоқи 1,6 млн евро молиявий ёрдам кўрсатди.
Алишер Амиров Сурхондарё вилояти ҳокимнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлди. Бунга қадар у Автомобиль йўллари қўмитасида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Олтинсой туманида «Ботош лочини» фермер хўжалиги 44,8 гектар пахта майдонидан 187,4 тонна ҳосил олди. Шартномавий режани 100 фоиз бажарган фермерга Cobalt топширилди.
Термиз туманида «Фарғона азот»га қарашли кўмир сақланадиган омборхона ёниб кетди. 5 та қутқарув экипажи ёнғинни 1 соат давомида ўчирди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.
Сурхондарё ҳокими ва мактаб директори жанжали тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳуқуқшунос ва экспертлар «ҳоким педагогни ишдан олишга ҳаққи йўқ», «ҳокимларни таълимга умуман яқинлаштирмаслик керак» демоқда. «Ҳоким қамаб, вазир озод қилса, суднинг нима кераги бор?» деган савол ҳам берилди.
Сурхондарё вилоятида Ҳукумат қарори билан 2018 йил тугатилган ЙПХ постлари қайта тикланди. Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати раҳбари таъкидлашича, постлар вақтинчалик фаолият кўрсатади.
Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов (Тошкентнинг собиқ прокурори) Денов туманидаги фермер хўжаликлари раҳбарларидан бирини қамаш ҳақида кўрсатма берди. Ҳокимлик эса фермерлар камчиликларни бартараф этгани учун ҳеч ким қамоққа олинмаганини маълум қилди.
Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сайланди.
Олтинсой туманида ферма раиси 8 туп элдор қарағайи дарахтини фуқарога 5 млн сўмга баҳолаб, кесиш учун сотиб юборгани аниқланди. Бунинг оқибатида табиатга 550 млн сўмдан ортиқ зарар етказилди.
Сариосиё туманида маҳалла раисининг хонадонида жанжал кўтарган фуқаро уйига келган профилактика инспекторига болта билан ҳужум қилди. ИИБ ходими шифохонага етказилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг