Пойтахтнинг Яккасарой туманида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Қутқарув экипажи воқеа жойига 8 дақиқада етиб бориб, ёнғинни 20 дақиқада ўчирган.
Instagram орқали Тошкент шаҳри аҳолисини ҳақорат қилган қиз 10 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланди. Қиз видеони такси ҳайдовчиси уни қаердан келгани ҳақидаги саволидан сўнг жаҳли чиқиб тасвирга туширганини айтган.
Пойтахтнинг Шота Руставели кўчасидаги 22-уйни Моддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатига киритиш режа қилинмоқда. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ижтимоий тармоқларда унинг бузилиш эҳтимоли ҳақидаги тарқалган хабарларга жавобан маълум қилди.
Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан эски ТошМИ яқинидаги Махтумқули кўчасига тушиш йўлининг реконструкцияси якунланди. Махтумқулидан КҲАЙга чиқиш ўнгга бурилиш орқали ташкил этилди. КҲАЙга чиққанда ҳам ўнгга, ҳам чапга бурилиш имконияти мавжуд. Аввалги Махтумқулидан КҲАЙга чапга бурилиш энди ёпиқ.
Сешанба куни Тошкент ҳавоси йил бошидан бери энг ифлос даражага етди. Аҳоли кун бўйи ижтимоий тармоқларда бу ҳаводан нафас олиш хавфсизми, каби саволларни берди. Аммо доимгидек на жавоб, на маслаҳат, на бирор тавсия тақдим қилинди.
Тошкентда адвокат 26 ёшли фуқаронинг 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини енгиллаштириш учун 20 минг доллар олганда ушланди. У 15 минг долларни шу ишга алоқадор бошқа шахс — банк юристига топширган. Ҳуқуқшунос ҳам тезкор тадбирда қўлга олинган.
Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасида чақалоққа «чап томонлама елка артерияси тромбоэмболияси, чап қўл ва панжасида қон айланишининг 3-а даражали ўткир бузилиши, полиорган етишмовчилиги» ташхиси қўйилиб, унинг қўли кесилди. ССВ хизмат текшируви ўтказилаётганини маълум қилди.
Тошкент метрополитенида 19 ёшли йигит ўзини электропоезд тагига ташлади. Ходимлар жабрланган фуқарони тирик ҳолда вагон остидан олиб чиққан. Ҳозирда текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Сентябрда чорраҳада пиёда ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга (максимал 7 йилдан) қамалди. ЙТҲ вақтида у 112,7 км/с тезликда ҳаракатланиб, яна қатор қоидабузарликларни содир этган. Ўғирлик учун ўталмаган жазо муддати инобатга олинди ва у 6 йил 24 суткани колонияда ўтказадиган бўлди.
Тошкент марказида жойлашган, бир вақтлар шаҳар рамзи ва меъморлар ифтихори ҳисобланган «Чорсу» меҳмонхонаси бугун қаровсиз қолиб, бузилмоқда. «Газета.uz» реконструкцияси амалга ошмаган совет модернизми ёдгорлигининг тарихи, тараққиёти ва таназзули ҳақида ҳикоя қилади.
Туркия компанияси Чилонзор ҳокими ўринбосари билан музокарада «Бешёғоч» бозори ўрнида йирик бизнес маркази қуришни таклиф қилди. Ҳокимлик лойиҳа ҳозирча муҳокама босқичида эканини айтди: «Айни вақтда лойиҳа аниқ амалга ошиши, унинг муддатлари ва қиймати ҳақида ҳеч қандай режалар йўқ».
Xalq nazorati хизмати 2024 йилдаги фаолияти натижаларини тақдим этди. Тошкент аҳолиси ўтган йилгидан 1,5 карра кўп мурожаат юборди, 89,6 фоизи кўриб чиқилди ва ёпилди. Аксарияти коммунал хўжалиги муаммолари билан боғлиқ, 20 фоизи дарахт кесиш ва чиқинди, 10 фоизга яқини йўл ва тротуар ҳолатига оид.
Тошкентда BYD ҳайдовчиси светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланмоқчи бўлиб, Nissan машинасига бориб урилди. У эса зарбдан қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларни босиб кетди. Икки киши жароҳатланди.
Президент 2025 йилда Тошкентга яна 1000 та янги автобус олиб келишни буюрди, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Аввалроқ ҳокимлик BYD билан K9UD eBus электробусларини етказиб бериш бўйича шартнома тузганди. QR-чипта харид қилиш учун бекатларда қўшимча 675 та инфокиоск ўрнатиш режалаштирилган.
ЎзА Тошкент автобусларида йўл ҳақини нақд пулда тўлайдиган йўловчилар «чиптасиз саёҳат» моддаси бўйича жаримага тортилиши ҳақида хабар берди. Хабарни аксарият ОАВ ва «Тошшаҳартрансхизмат» қайта чоп этди. Транспорт вазирлиги эса маълумотни рад этди.
Ҳайдовчи Тошкентда BMW спорт мотоциклида соатига 310 км тезликда ҳаракатланиб, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видео жойлаштирди. У тезликни оширгани учун жаримага тортилди.
Ҳар йили 1 январда «Газета.uz» мухбирлари пойтахтнинг Янги йил кутиб олинганидан кейинги манзараларини суратга олиш учун эрта тонгдан шаҳар кезади. Байрам излари қолган ҳовлилар ва кимсасиз майдонлар, камёб ўткинчилару жамоат транспортидаги саноқли йўловчилар — Искандар Мирзааҳмедов объективида.
Жума куни эрталабдан Тошкент яна IQAir халқаро ҳаво сифати мониторинги антирейтингида етакчилар қаторидан жой олди. Тошкент ва Ўзгидромет порталлари ҳам PM2,5 рухсат этилган концентрациядан ошиб кетганини кўрсатмоқда. Бу борада ҳозирча ҳеч қандай расмий баёнот ёки изоҳ берилмади.
Тошкентнинг Учтепа, Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманларида 27 декабрга ўтар кечаси учта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда икки ҳайдовчи ва бир йўловчи жароҳат олган.
Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади. У аҳоли эҳтиёжлари, экологик зоналар ва маданий меросни муҳофаза қилишни ҳисобга олган ҳолда шаҳарни ривожлантиришни назарда тутади. Бу даврда аҳоли сони 3 миллиондан 7,4 миллионга ошиши прогноз қилинмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг