Олмазор туманида Epica, 2 та Cobalt ва Matiz тўқнашиб кетди. ЙТҲ оқибатида 2 ҳайдовчи ва йўловчилар жароҳатланди.
Тошкент марказида бир киши турар-жой биносининг 7-қаватидаги деразадан ўзини ташлаб ҳалок бўлди. Ўзбекистон Бош прокуратураси унинг Россия фуқароси эканлигини маълум қилди.
Яккасаройдаги 91-мактабда директор ва унинг ўринбосарлари машҳур «За деньги да» қўшиғига қалбаки доллар сочган ҳолда олган ҳазиломуз видеоси тарқалди. Туман ҳокимлиги педагоглар жиддий огоҳлантирилганини маълум қилди. Ўқитувчилардан бирини эса ишдан бўшатишмоқчи экани айтилмоқда.
Байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида 17−23 март кунлари Самарқанд-Тошкент ва 20−21 март кунлари Тошкент-Қарши йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади. Қолаверса, 20 мартдан Шаҳрисабз-Самарқанд йўналишида тезюрар йўловчи поезд ҳаракати иш бошлайди.
Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида 2 та йирик чинор номаълум шахслар томонидан ёқиб кетилди. Экобошқарма ҳолатни ўрганмоқда. «Дарахтлар қурилиш учун ёқилгани ҳақидаги тахминлар ҳақиқатга мос эмас», — дея изоҳ берди бошқарма.
Тошкент шаҳрининг электрга бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида Юқори Чирчиқ туманида 2023 йил якунигача 2 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасининг биринчи босқичи қувватлари ишга туширилади. Шунингдек, электр тармоқларини ривожлантириш лойиҳасига 3,5 трлн сўм йўналтирилади.
Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси жами 16 та — 9 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлади.
Тажриба тариқасида Тошкентда вақтинчалик тартиб жорий этилади, унга кўра, айрим дўконлар ва хизмат кўрсатиш шохобчалари кассасида картадан нақд пул ечиб олиш мумкин бўлади. Биринчи босқичда лойиҳа Korzinka супермаркетлар тармоғида ишга туширилади.
Хитойнинг King Long компанияси Ўзбекистонга 200 та 18 метрли «гармошкали автобус»ни март-май ойларида етказиб бериши кутилмоқда. Дастлабки партияни ишлаб чиқариш жараёнлари якунланди.
Пойтахтда 5 март куни «Хавфсиз ҳаёт учун» акцияси доирасида юриш марафони ўтказилади. Шу сабабли айрим кўчалар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.
Тошкентдаги барча мактабларга ички ишлар ходимлари бириктирилади. Улар кун давомида муассаса ҳудуди ва унинг атрофидаги кўчаларда патруллик қилади. Пойтахт ИИББнинг қайд этишича, бу ота-оналарнинг бола ўғирлаш ҳақидаги миш-мишлар бўйича хавотирларига жавобан профилактик чора ҳисобланади.
Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашганди. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди қарори билан фуқаролар осойишталигини бузиб, майда безорилик содир қилгани учун уларнинг ҳар бирига 7 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
«Яшил макон» лойиҳасининг баҳорги мавсуми бошланди. Бу даврда пойтахтда 625 минг дона манзарали, мевали ва бошқа турдаги дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш белгиланган. Шунингдек, йил давомида 100 гектар майдонда янги боғ ташкил қилинади.
«Орамизда битта-яримта шунақа, ёмон ярадек бемаъни одамлар ҳам бўлган […] Хуллас, сен туғилгунча ана шундай олтинчи бармоқдек ортиқча кишиларни орамизда қолдирмасликка сўз берамиз […] Биздан ва биз яшаётган даврнинг энг яхши кишиларидан улуғ жамиятнинг гражданларига салом айт!»
Охирги вақтларда бола ўғирлаш билан боғлиқ хабарлар кўпайгани муносабати билан Тошкент шаҳри ИИББ брифинг ўтказди. Унга кўра, пойтахтда сўнгги 5 йилда бирорта ҳам бундай ҳолат қайд этилмаган. 2022 йилда 231 нафар вояга етмаган бола бедарак йўқолган, аммо уларнинг бари топилган.
Охирги йилларда шаҳарнинг ривожланиб бориши ва қурилишлар сонининг кўпайиши Тошкент қиёфасини ўзгартириб юборди. Бинолар худди кардиограмма чизиқлари каби тобора юқорига қараб интилиб бормоқда. Осмонўпар бинолар ва кранларнинг пойтахт одатий қиёфасига таъсири Евгений Сорочин объективида.
1 апрелдан пойтахт жамоат транспортида йўлкира нархини ошириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, бир марталик тўлов нақд пулда 2000 сўм, электрон тўловда 1800 сўм, ATTO орқали 1600 сўм бўлиши мумкин. Бир соат ичида автобусдан автобусга ўтиш арзонлашади, кейинги ўтишлар эса бепул бўлади.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан Юнусобод тумани «Буюк Турон» маҳалласидаги (Олой бозори орқасидаги) кўчаларнинг бирига Усмон Носир номи берилди.
Яккасарой туманида қурилишда ишловчи 30 дан ортиқ фуқаро муштлашди. Суд уларнинг 28 нафарига 10 ва 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Тошкент шаҳридаги 1000 дан ортиқ бюджет ташкилотига қуёш батареялари ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 390 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг