Тошкентда адвокат солиқ текширувидаги ҳуқуқбузарлик учун молиявий жарима қўлламаслик эвазига тадбиркордан 23 минг доллар олганликда гумонланмоқда. Яна икки ҳолатда адвокатлар маҳбуслар жазосини енгилроғига алмаштиришни ҳал қилиб бериш учун 22 минг доллар олганликда гумонланиб, қўлга олинган.
Тошкентдаги Навоий кўчасининг Хадра майдонидан Чорсу майдонигача бўлган қисми 17 августдан таъмир ишлари учун ёпилади.
Тошкентнинг Бешағоч кўчасида қурилаётган беш қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Аланга тахминан бир соат ичида ўчирилди.
Тошкент ҳокими пойтахтни Дубайдек сайёҳлар учун жозибадор масканга айлантиришни орзу қилишини айтди. Бироқ, у инфратузилманинг жадал ривожланиши шароитида яшил майдонларни сақлаб қолиш ҳақидаги саволга тадбир мавзуси туризмни ривожлантириш эканлигини рўкач қилиб, жавоб бермади.
Тошкентда илк бор мактаб ва боғчалар олдида транспорт оқимини сокинлаштириш дастури тайёрланмоқда. Маслаҳатчилар — Аркадий Гершман ва Александр Девяткин. Биринчи босқичда тез ва арзон ечимлар: белгилар, устунчалар, нотекисликлар қўлланилади. Лойиҳа «кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин».
Тошкентнинг Яккасарой туманидаги янги қурилаётган уйда ёнғин келиб чиқди. Уни ўчиришга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Олов 12:50 да ўчирилди, бинонинг 900 кв.м. майдони зарарлангани айтилмоқда.
Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида Lacetti автомобили ҳайдовчиси бир инсонни уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этган.
Тошкентдаги мактабда 14 ёшли қизни жинсий алоқага мажбурлаган уч эркак шартли равишда озод қилинди. 4 йилга қамалган собиқ жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳукмдан 12 ой, унинг икки таниши эса — ярим йил ўтгач озодликка чиқди. Қизнинг онаси эса бир йилдан кўпроқ вақтдан бери адолатга эришишга уринаяпти.
Тошкентнинг Бектемир туманида Matiz ва Howo юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Самарқанд вилоятидаги «Юқори нуқта» ЙПХ масканида Hyundai Elantra ҳайдовчиси ёнида умумий оғирлиги 1,1 кг бўлган 10 дона олтин қотишмаси борлиги аниқланди. Баҳоси 703,9 млн сўмлик олтин Тошкентга олиб кетилаётгани маълум бўлди. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
«Қодирия» бош сув иншоотида юзага келган электр таъминоти билан боғлиқ носозлик сабабли пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Августда Тошкентда замонавий «шовқинсиз» трамвайни ишга тушириш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг айтишича, бунда иккита — ТТЗ ҳамда «Ипподром» дан Шимолий вокзалгача бўлган йўналиш доирасида таклифлар тайёрланган.
Тошкентдаги Шота Руставели кўчасини ободонлаштириш, дренаж ва суғориш тизими, йўл бўйида пиёдалар ва велосипедчилар йўлакларини барпо этиш орқали реконструкция қилиш режалаштирилмоқда. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тегишли қарорни имзолади.
Сентябрь ойида Тошкент ва Бухорода халқаро адабий фестиваль ўтказилиши кутилаётганди. Бироқ, тадбир дастури, иштирокчилар рўйхати шакллантирилган бўлишига қарамай, маҳаллий ҳамкор — Ёзувчилар уюшмаси ташкилотчилар сафидан чиқди ва фестиваль тўхтатилди. «Газета.uz» Ёзувчилар уюшмасидан изоҳ ололмади.
Тошкентда бир неча кундан бери электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айрим ҳудудларда соатлаб ток бўлмаяпти, светофорлар ишламай қолмоқда, сув босими пасайган. Тошкент ЭТК буни аномал иссиқлик ва қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун тармоқлар модернизация қилинаётгани билан изоҳлади.
Пойтахтнинг Катта Миробод маҳалласида тахминан 5 та дарахтни сунъий равишда қуритиш учун уларнинг тагига дизель ёқилғиси қуйилгани аниқланди. Давлат экология қўмитаси ҳолат юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Бу ишни шу ерда қурилиш ишларини олиб бораётган компания қилган бўлиши мумкин.
Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида фуқароларни 40 минг доллар эвазига виза расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, АҚШга жўнатишга уринганликда гумонланган шахслар қўлга олинди.
20 июнь куни Тошкент шаҳрида ёғган қисқа муддатли кучли ёмғирлар туфайли пойтахт кўчаларини сув босди. Ёмғир ҳатто савдо марказларидаги дўконларгача кириб борди.
25 июндан бошлаб «Тошкент-Волгоград-Тошкент» йўналишидаги йўловчи поезди қатнай бошлайди. Купе ва плацкартдаги жойлар учун чипталар нархи белгиланди.
Антикоррупция агентлиги раҳбари Тошкент Ўзбекистондаги энг коррупциялашган ҳудудлардан бири эканини айтди. Пойтахтда коррупцияга оид жиноятлар сони йил давомида уч баробарга ошган. Бундан ташқари, интернетда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарларнинг ярми пойтахт ҳиссасига тўғри келади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг