«туркия» тегли мақолалар


Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз дипломатик миссиясини якунламоқда
8 февраль 2025, 19:01

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз дипломатик миссиясини якунламоқда

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида 2021 йил мартдан бери ишлаб келган Олган Бекар мамлакатдаги ўз дипломатик миссиясини якунламоқда.

Тошкент ҳокимлигида кўчалардан бирига Отатурк номини бериш масаласи яна муҳокама қилинмоқда
6 февраль 2025, 15:51

Тошкент ҳокимлигида кўчалардан бирига Отатурк номини бериш масаласи яна муҳокама қилинмоқда

Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Туркия элчиси Олган Бекар пойтахт кўчаларидан бирига Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини бериш, турк мактабини кенгайтириш ва турк боғи барпо этиш масалаларини муҳокама қилди. Отатурк кўчасини қайта тиклаш режалари 2022 йилда бошланганди.

Туркияда 50 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган зилзилага 2 йил тўлди. Нималар ўзгарди?
6 февраль 2025, 09:57

Туркияда 50 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган зилзилага 2 йил тўлди. Нималар ўзгарди?

2023 йил 6 февраль: бу санада Туркия кучли зилзилалардан ларзага келди ва офат 53,5 минг кишининг ўлимига сабаб бўлди. Ҳодиса 14 миллионга яқин инсон ҳаётига бевосита таъсир кўрсатди. «Газета.uz» кун муносабати билан фожиани ёдга олади, орадан икки йил ўтгач, нималар ўзгарганига назар солади.

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия суверенитетга таҳдидларга қарши кураш ва транспорт алоқаси тўғрисидаги декларацияни имзолади
1 февраль 2025, 14:21

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия суверенитетга таҳдидларга қарши кураш ва транспорт алоқаси тўғрисидаги декларацияни имзолади

Анқарадаги вазирлар учрашуви якунида Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия бир-бирининг суверенитетига таҳдидларга қарши биргаликда курашиш ва савдони соддалаштириш чораларини кўриш ниятида эканини таъкидлади. Ўзбекистонга Ўрта коридор орқали юкларни ташишда ёрдам беришга тайёрлик билдирилди.

Туркияда қалбаки алкоголдан вафот этган ўзбекистонлик сони 23 кишига етди
30 январь 2025, 16:26

Туркияда қалбаки алкоголдан вафот этган ўзбекистонлик сони 23 кишига етди

Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида вафот этган ўзбекистонликлар сони 23 нафарга етди. Уларнинг орасида икки нафар аёл ҳам бўлган.

76 киши: Туркияда меҳмонхонадаги ёнғин қурбонлари сони яна ўсди
22 январь 2025, 10:29

76 киши: Туркияда меҳмонхонадаги ёнғин қурбонлари сони яна ўсди

Туркиянинг Болу музофотидаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 76 кишига етди, 52 киши жароҳат олди. Иш доирасида 9 киши, жумладан, меҳмонхона эгаси ҳам қўлга олинди. Мамлакатда бир кунлик миллий мотам эълон қилинган.

Ўзбекистон президенти Болудаги курортда ёнғин юз бергани бўйича Туркия етакчисига таъзия йўллади
21 январь 2025, 20:50

Ўзбекистон президенти Болудаги курортда ёнғин юз бергани бўйича Туркия етакчисига таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Туркиянинг Болу провинциясидаги курорт меҳмонхонасида ёнғин чиққани ва камида 66 киши ҳалок бўлгани юзасидан мамлакат етакчисига таъзия йўллади.

Туркиядаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 66 тага етди
21 январь 2025, 18:42

Туркиядаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 66 тага етди

Туркияда тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада чиққан ёнғин қурбонлари сони 66 тага етди, 51 киши жароҳатлангани маълум бўлди. Тергов доирасида 4 киши, жумладан, бизнес эгаси ҳам қўлга олинган.

Туркиядаги тоғ-чанғи курорти меҳмонхонасида чиққан ёнғинда 10 киши ҳалок бўлди
21 январь 2025, 16:41

Туркиядаги тоғ-чанғи курорти меҳмонхонасида чиққан ёнғинда 10 киши ҳалок бўлди

Туркиядаги Карталкая тоғ-чанғи курортида меҳмонхонада ёнғин чиқиши оқибатда 10 киши ҳалок бўлди, 32 киши жароҳатланди. Ҳодиса вақтида бинода 234 нафар меҳмон бўлган. Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум.

Тошкент аэропортида икки қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл ушланди (видео)
21 январь 2025, 11:37

Тошкент аэропортида икки қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл ушланди (видео)

Тошкент халқаро аэропортида икки қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл ушланди. У 21 ёшли қизларни алдаб, катта пул топишга ишонтирган.

Одам савдосида айбланиб қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
19 январь 2025, 12:40

Одам савдосида айбланиб қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди

Одам савдосида айбланиб қидирувда бўлган 34 ёшли аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди. У фуқароларнинг ҳужжатларини олиб қўйган ва шаҳвоний мақсадларда сотиб юборган.

Туркияда яна уч ўзбекистонлик қалбаки алкоголдан вафот этди
18 январь 2025, 15:42

Туркияда яна уч ўзбекистонлик қалбаки алкоголдан вафот этди

Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида яна 3 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Вафот этганларнинг умумий сони 17 тага етди, 5 киши бўлса Истанбулда жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Туркияда қалбаки алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 тага етди
17 январь 2025, 13:40

Туркияда қалбаки алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 тага етди

Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида яна 4 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Шундай қилиб, вафот этганлар сони 14 тани ташкил этмоқда. Шунингдек, Истанбулдаги шифохоналарда 3 ўзбекистонлик жонлантириш бўлимида ётибди.

Туркия компанияси Самарқанд — Бухоро пулли автомобиль йўли қурилишида иштирок этмоқчи
16 январь 2025, 12:46

Туркия компанияси Самарқанд — Бухоро пулли автомобиль йўли қурилишида иштирок этмоқчи

Туркиянинг IC İçtaş İnşaat компанияси Ўзбекистондаги пулли автомобиль йўллари қурилишида иштирок этмоқчи. Бу борада Автомобиль йўллари қўмитаси билан англашув меморандуми имзоланди. Лойиҳани 2027−2030 йилларда амалга ошириш режалаштирилган.

Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар сони ошди
16 январь 2025, 10:54

Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар сони ошди

Туркияда қалбаки алкоголдан заҳарланиш оқибатида вафот этган ўзбекистонликлар сони ошди. Истанбулдаги бош консулхона 11 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, аммо кейинроқ сўнгги қурбон ҳақидаги хабар ўчириб ташланди.

Туркияда 6 нафар ўзбекистонлик спиртли ичимликдан заҳарланиб ҳалок бўлди
14 январь 2025, 22:35

Туркияда 6 нафар ўзбекистонлик спиртли ичимликдан заҳарланиб ҳалок бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 35−40 ёш атрофидаги 6 нафар Ўзбекистон фуқароси қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланди ва вафот этди. Бош консулхона мамлакатдаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди.

Туркияда болалар уйида қолган 15 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди
13 январь 2025, 11:14

Туркияда болалар уйида қолган 15 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди

Туркиянинг Текирдағ вилоятидаги болалар уйида бўлган 15 ёшли бола бувиси ҳамроҳлигида ватанга қайтарилди. Унга муассасадан қочгани учун қидирув, бувисига эса уни «ташкиллаштиргани» учун айб эълон қилинган. Истанбулдаги бош консулхона ва тегишли ташкилотлар кўмагида айбловларни рад этишга эришилган.

Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
22 декабрь 2024, 09:46

Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди

Ўғриликда айбланиб қидирувда бўлган 26 ёшли аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ундан жабр кўрган фуқаролардан консуллик ёки ИИВга мурожаат қилиш сўралди.

АҚШ чегарада қўшинлар тўпланиши туфайли Туркиянинг Сурияга бостириб киришидан хавотирда — WSJ
17 декабрь 2024, 19:15

АҚШ чегарада қўшинлар тўпланиши туфайли Туркиянинг Сурияга бостириб киришидан хавотирда — WSJ

АҚШ Туркия кучларининг Сурия чегарасида тўпланаётгани ва Анқаранинг Сурия курдлари ерларига бостириб кириши эҳтимолидан хавотирда, деб ёзди WSJ. Ҳарбийлар ва артиллерияни кўпайтириш Башар Асад режими қулаганидан кейин бошланди.

Kalyon Insaat қурилиш компанияси Туркиядаги объектларида 1410 ўзбекистонликка иш беради
4 декабрь 2024, 00:13

Kalyon Insaat қурилиш компанияси Туркиядаги объектларида 1410 ўзбекистонликка иш беради

Миграция агентлиги ва Kalyon Insaat турк қурилиш компанияси 1410 нафар Ўзбекистон фуқаросини Туркиядаги йирик лойиҳаларга ишга жойлаштиришга келишиб олди. Дастлабки 20 мутахассис ишга киришиш учун Истанбулга жўнаб кетди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг