Қозоғистонда Парламент Мажлиси депутати хорижий агентлар тўғрисидаги тегишли қонунни қабул қилишни таклиф этди. «Қозоғистонликлар ўзгалар ўйинининг асири бўлишни истамайди», — деган депутат мамлакатда 200 га яқин нодавлат ташкилот хориждан молиялаштирилишини таъкидлади.
Қозоғистон ФВВ носозлик туфайли йўлда қолиб кетган микроавтобусдаги 24 нафар чет эл фуқароси (жумладан, 4 бола)ни эвакуация қилди. Улар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидир. Ҳеч ким жароҳат олмаган.
Қозоғистондаги биринчи АЭС учун технология етказиб берувчилар шорт-листига тўрт мамлакат, жумладан, Россиянинг «Росатом» ва Хитойнинг CNNC компаниялари киритилди. Аввалроқ президент Қосим-Жомарт Тоқаев ҳукуматга АЭС қурилишини жадаллаштириш ва ядро кластерини яратишни бошлашни буюрганди.
Қозоғистонда «бюджет инқирози» фонида қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 дан 20 фоизгача ошириш муҳокама қилинмоқда. Айни вақтда иш берувчиларнинг ижтимоий солиғи ва мажбурий пенсия тўловларини бекор қилиш таклиф қилинмоқда. Қосим-Жомарт Тоқаев ҳам солиқ ислоҳотлари зарур эканини таъкидлади.
Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев ҳукуматдан ҳозирги дунё воқелиги контекстида «белни маҳкам боғлаб, имкониятга яраша яшашни» талаб қилди. Шунингдек, у Қозоғистон энг яқин қўшнилари, жумладан, Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни «янги босқичга» кўтариши зарурлигини таъкидлади.
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидан Тошкентдаги Қибрай туманигача 300 метрлик ерости қувури орқали Аи-92 маркали бензин ташиш билан шуғулланганлар ушланди. Икки ўзбекистонликка жиноят иши қўзғатилди, уларнинг қозоғистонлик шериги бўйича қўшни давлат ҳукуматига мурожаат қилинди.
3−21 январь кунлари Тошкентдаги «Янги Қўйлиқ» (Food City) бозорида картошка 37−85 фоизга қимматлади. Нархларнинг ошиши Қозоғистоннинг ушбу маҳсулот экспортини тақиқлаши фонида рўй бермоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги зарур картошка захираси шакллантирилиб, ички бозорга чиқарилаётганини маълум қилди.
Қозоғистон ҳукумати картошка экспортини олти ойга чеклади. Қарор бу маҳсулотнинг, хусусан, Ўзбекистонга экспорт ҳажми ошиши ва нархи кескин кўтарилиши фонида қабул қилинди. 11 ой ичида Ўзбекистон импорт қилган картошканинг деярли 75 фоизи Қозоғистондан олиб келинган.
Қозоғистон Энергетика вазирлиги қўшни давлатлар билан нархлардаги тафовутни бартараф этиш ва «кулранг» экспорт хавфини минималлаштириш мақсадида бензин ва дизель нархларини босқичма-босқич эркинлаштириш режаларини эълон қилди.
Қозоғистонда коррупционерларга оид ошкора реестр пайдо бўлади. Унга оғир ва ўта оғир коррупцияга оид жиноятларни содир этганлик учун судланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Темур Кападзе Қозоғистон нашрига қисқа интервью бериб, Абдуқодир Ҳусанов трансфери, Қозоғистон ва Ўзбекистон футболи ҳақида гапирди. «Шундай номдор клуб ва мураббий Ҳусановни таклиф қилгани учун футболчимиздан жуда хурсандмиз ва фахрланамиз», — деди у.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Остона-Самарқанд йўналиши бўйича поезд қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Томонлар сайёҳлик поездлари қатнови тўғрисидаги битимни имзолади ва ишчи гуруҳ тузди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 2027 йилда ишга туширилиши кутилаётган янги темирйўл қурилади. Линиянинг қурилиши мавжуд Сариағаш — Тошкент участкасидан юкларни янги тармоққа йўналтириш ва Ўзбекистонга экспорт ташиш ҳажмини ошириш имконини беради, дея таъкидлади ҚТЙ.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда иккинчи ва учинчи АЭС қурилишини истисно қилмади. «Мен Қозоғистон атом энергетикаси ривожланган давлатга айланиши керак, деб ҳисоблайман. Унинг келажаги порлоқ», — деди у.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 2022 йил январдаги тартибсизликларга изоҳ берди. «Воқеалар мамлакатга ҳокимиятни бирлаштириш кераклигини ва давлат раҳбари „Худонинг ердаги сояси“ эмас, балки ёлланма менежер эканини ўргатди», — деди у.
Нурсултон Назарбоев истеъфога чиққач, «сиёсий андишаси билан ажралиб турмади» ва амалдорлар билан йиғилишларни давом эттирди. Қозоғистон раҳбари Тоқаевнинг сўзларига кўра, бундай вазият икки ҳокимиятчиликка ва ундан кейинги инқирозга, жумладан, 3 йил олдинги январь воқеаларига сабаб бўлди.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон магистраль электр тармоқлари операторлари «яшил» энергия коридори лойиҳасини амалга ошириш учун қўшма корхона ташкил этди.
Ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines самолёти «физик ва техник аралашув»га учраган, таъкидлади авиакомпания. У қатор Россия шаҳарларига парвозларни тўхтатди. ОАВга кўра, ҳалокатга Россия ракетаси сабаб бўлган. Росавиация шу куни Украина дронлари ҳужум уюштирганини маълум қилди.
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида узунлиги 450 м бўлган туннель топилди, ундан кунига 5−7 тонна ёнилғи-мойлаш материаллари контрабанда йўли билан ўтган. Жиноий гуруҳнинг барча иштирокчилари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам қўлга олинди.
Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли Боку-Грозний рейси самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида 67 киши, жумладан, экипаж аъзолари бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 25 киши тирик қолган, улардан 22 нафари шифохонага ётқизилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг