30 март куни Ўзбекистон президенти ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистонга борди. Ташриф давомида янги корхоналар ишга туширилиши, ёшлар билан мулоқот қилиш ҳам режалаштирилган.
Нукус воқеаларини ўрганиш бўйича комиссия маҳкумларнинг яқинлари улар билан қўшимча учрашувлар ташкил этишни сўраб мурожаат қилганини ва масала кўриб чиқилаётганини билдирди. «Газета.uz»га маълум бўлишича, судланганларнинг аксарияти апелляция аризаси билан мурожаат қилган.
Хўжайли туманида фуқаро шох-шабба ва ўсимлик қолдиқларини ёқиб юбориши оқибатида терак буталари зарарланди. Унга нисбатан 1,5 млн сўм жарима ва табиатга келтирган зарарни қоплаш учун 1,8 млн сўм даъво ҳисобланди.
Қўнғирот-Тошкент йўналишида ҳаракатланган поезд Элликқалъа туманида 44 ёшли эркакни босиб кетди. Воқеага фуқаронинг эҳтиётсизлик оқибатида темирйўлга чиқиб қолгани сабаб бўлган.
23 март куни эрталаб Амударё устида қурилаётган Қорақалпоғистон ва Хоразмни боғловчи автомобиль ва темир йўл қўшма кўпригининг вақтинчалик таянч иккита балкаси номаълум сабабларга кўра қулаб тушди.
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги қишлоқ жойларни ривожлантириш учун 200 млн доллар ажратди. Лойиҳада 113 та қишлоқни ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқларини, электр таъминоти тизимини яхшилаш режалаштирилган.
Бўзатов туманида 200 ўринга мўлжалланган санаторийнинг қуриш ишлари бошланди. У Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан молиялаштирилган бўлиб, унинг баҳоси 123 млрд сўм. Олти қаватли иморат қурилганидан сўнг 120 та янги иш ўрни яратилади.
Сенат қўмитаси Қорақалпоғистон ва Хоразм мактабларида ўқувчиларга бепул овқат бериш тизимини ўрганди. Ишлаб чиқариш муддати йўқ маҳсулотлар олингани, сифат назорати журнали юритилмагани аниқланди. Зарарланган озиқ-овқат тарқатилган Кегейлидаги мактаблар директорлари жаримага тортилди.
Қорақалпоғистонда Жўқорғи Кенес томонидан жамоат транспортларининг аномал совуқ даврида (12−31 январь кунлари оралиғида) метан ўрнига Аи-80 маркали бензин фойдалангани бўйича юзага келган харажатлар қоплаб берилади. Бунда транспорт хизматини кўрсатувчи 81 корхона ўз ҳужжатларини топширган.
Элликқалъа туманида президент қарорига асосан ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тармоқларини, электр таъминотини яхшилаш, трансформатор пунктларини таъмирлаш, темир бетон тутқичларини алмаштириш ҳамда 4 МФЙ биносини янгидан қуриш амалга оширилади.
Қорақалпоғистонликлар илк бор миллий таом — жуўери гуртик байрамини ўтказди. Ташаббус жамоатчилик томонидан илгари сурилди. Таомнинг энг катта порцияси Нукусдаги президент мактабида тайёрланди. Байрамни бошқа мамлакатларда яшовчи қорақалпоғистонликлар ҳам нишонлади.
Кегейли туманидаги қатор мактабларда ўқувчиларга истеъмолга яроқсиз, зараркунандалар билан зарарланган озиқ-овқат берилгани, улар йўловчи транспортида етказиб берилгани аниқланди. Айбдорларга чора кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Тўрткўл туманида канал тошиши оқибатида уйлар ва экин майдонини сув босгани айтилганди. Ҳолат бўйича туман ирригация бўлими ва ирригация тармоқлари бошқармаси мансабдорларига жиноят иши очилди. Аввалроқ воқеага кемирувчилар сабабчилиги тахмин қилинганди.
Тўрткўл туманида 8 та уй ва 2,5 гектар экин майдонини сув босди. Бунинг оқибатида уй деворлари қулаб тушган. Ҳодисага сув сатҳи кўтарилгач, канал ёқасидаги кемирувчилар уяси орқали ўпқон олиб, чиқиб кетгани сабаб сифатида кўрилмоқда.
Нукус шаҳрида кўп қаватли уйнинг лифтида қамалиб қолган 1997 йил туғилган аёл ва унинг 1 ёшли боласи қутқарилди.
Беруний туманида Opel Astra ва Matiz иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа сабаб Matiz автомобилидаги йўловчи вафот этди. Иккита ҳайдовчи жароҳатлари сабаб шифохонага ётқизилди.
Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига Cағиндиқ Турманов тайинланди.
Амударё туманида Damas ва Lacetti ўртасида бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti бошқарувидаги 28 ёшли йигит вафот етди. Damas ҳайдовчиси ва йўловчиси эса оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.
Элликқалъа туманидаги хонадонда газ портлади. Оқибатда бир аёл вафот этди. Воқеа бўйича ўрганиш ишлари бошланди.
Қораўзак туманида 161 миллион долларлик янги 2 катта инвестициявий лойиҳа, жумладан 50 МВт кучланишга эга қуёш электр станцияси ва 110 МВт кучланишга эга шамол электр станцияси қурилади. Натижада 200 фуқаронинг доимий равишда бандлиги таъминланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг