Омбудсман идораси «Газета.uz»нинг Қорақалпоғистондаги маҳбусларнинг адвокатлари қийноқлар тўғрисида маълум қилгани ҳақидаги хабарига раддия берди. Хабарда адвокатлардан қийноққа солиш ҳолатлари кузатилдими, деган саволга жавоб олинган, дея аниқлик киритди омбудсман матбуот хизмати.
Алишер Қодиров Қорақалпоғистондаги тартибсизликларнинг мингдан ортиқ иштирокчиси «айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида» қўйиб юборилганини маълум қилди. Қолганлар тергов қилинмоқда (қанча одамлиги айтилмади). Ҳеч қандай репрессия ва босим йўқ, дея қўшимча қилди депутат.
Омбудсман Қорақалпоғистондаги намойишларда ҳибсга олинганларнинг адвокатларига таяниб, учрашувларга тўсқинлик қилингани ва терговда қийноққа солишлар бўлганини маълум қилди. «Газета.uz» репортажида қийноққа солиш ҳолатлари ҳақида ёзганди, комиссия аъзоси Алишер Қодиров эса буни ёлғон дея атаганди.
Бадиий академия Қорақалпоғистон давлат санъат музейи асосчиси Игорь Савицкий ҳайкалини яратиш бўйича танлов эълон қилди. 4 август куни Савицкий таваллудининг 107 йиллиги нишонланаётган вақтда жамоатчилик эътибори ҳалигача музей асосчисига ҳайкал ўрнатилмаганига қаратилди.
Қорақалпоғистонда кадрлар ўзгариши давом этмоқда. Бунгача Қўнғирот тумани ички ишлар бўлимига раҳбарлик қилган Бахтияр Торебеков республика ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.
«XXI асрда бундай бўлишига, бу каби қўрқувни ҳис қилиш мумкинлигига ҳали ҳам ишона олмаяпман» — демоқда Нукус аҳолиси. Кўпчилик ўз яқинлари ва дўстларини йўқотди, аммо бу ҳақда гапиришдан қўрқмоқда. «Газета.uz» бош муҳаррири Азамат Атажановнинг репортажи.
Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев лавозимидан озод қилинди. У Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг Ўзбекистон бош прокурори қатнашган сессиясида Эркабой Тажиев республика прокурори лавозимига тайинланди. У 2016−2017 йилларда ҳам мазкур лавозимда фаолият олиб борган.
Чоршанба куни кечқурун парламент президентнинг Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат тартибини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги фармонини маъқуллади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини 21 июлдан тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, фавқулодда ҳолатни юмшатишни сўради. Аввалроқ «Янги Ўзбекистон» газетаси мурожаатда айбсиз фуқароларни, хусусан, ёшларни афв этиш сўралгани ҳақида ёзганди, бироқ, орадан вақт ўтиб хабар таҳрирланди.
Қорақалпоғистонда соат 13:45 лар атрофида интернет яна ишлаб кетди, дея маълум қилди Нукус аҳолиси. Telegram-каналлар ва сайтлар жонлана бошлади. Июль бошидан бери республикада интернетга киришнинг имкони бўлмаётганди.
Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашган айрим фуқароларнинг бедарак йўқолгани ҳақидаги маълумотлар «мутлақо асоссиз», дея маълум қилди Бош прокуратура. Аввалроқ Open Dialogue Foundation бедарак йўқолган фуқароларнинг 58 нафар исми-шарифи рўйхатини эълон қилган эди.
Нукусдаги воқеалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони яна 3 кишига кўпайди, дея хабар берди Бош прокуратура. 16 киши касалхонада қолмоқда. Фуқаролар, ташкилотлар ва инфратузилмага етказилган зарар 3,1 млрд сўмни ташкил этди.
Қорақалпоғистондаги фожиали воқеаларни текшириш бўйича парламент комиссияси ишонч телефонини ишга туширди. Фуқаролар июль ойининг илк кунларида нималар содир бўлгани ҳақида 1374 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришлари мумкин.
Фавқулодда ҳолат режимида Қорақалпоғистонда тадбиркорлар солиқ декларациясини ўз вақтида тақдим этмаганликлари учун жавобгарликка тортилмайди, деб хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси.
Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича парламент комиссияси шанба куни текширувларни бошлади. Унинг таркибидан сенаторлар, депутатлар, ННТ ва Қорақалпоғистон вакиллари жой олган. Комиссия инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши ҳолатларини атрофлича ўрганади.
Сенат ва Қонунчилик палатаси Қорақалпоғистонда юз берган воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича қўшма комиссия тузди. Унга омбудсман Феруза Эшматова раҳбарлик қилади.
Қорақалпоғистонда комендантлик вақти 23 дан соат 5 га қадар этиб қисқартирилмоқда, бунга қадар соат 21 дан соат 7 гача эди. Республикадаги вазият барқарорлашгани туфайли президент ҳудудда фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Олий таълим вазирлиги Қорақалпоғистондаги интернет билан боғлиқ муаммолар туфайли республикадаги абитуриентлар учун ОТМларга қабул муддати узайтирилишини маълум қилди. Вазият ҳукумат томонидан назоратга олинган, қабул санаси эса тез орада SMS-хабарнома ҳамда телеканаллар орқали етказилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг